112
ДАРСГА КИРИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТЕХНИКАСИ
Дарсга кириш ва уни таҳлил этиш зарурати
Бозор иқтисодиётн шароитида таълим мазмунига қўйиладигап талаб янада кучайди.
Ўтказилаётган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмокдаки, бугунги талаба (ёки
ўқувчи)ларнинг аксарияти (маслан юқори синф ўқувчиларининг тахминан 70-75 фоизи)
ўқишга қизиқмай; қўйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан
талаба (ёки ўқувчи) ўртасида мулоқотнинг умуман йўқлигидир. Шунингдек, умумий ўрта
мактабда, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида хамкорлик педагогикаси, халқ
тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаган. Умуман
олганда, ўқитувчи ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Айрим
ўқитувчилар ўзларининг заиф томонларини, айниқса, ўз соҳалари бўйича етарлича билимга
эмасликларини ёпиш учун талаба (ёки ўқувчи)га ортиқча талаблар қўядилар; Талаба (ёки
ўқувчи)лар ўқитувчининг бўш томонини тез англайдилар Шунинг учуи, у ҳадиксираб эмас,
балки ўқитувчи ҳурматини жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай муҳитни
ва талаба (ёки ўқувчи)ларнинг руҳий кайфиятини ўқитувчи баъзан сезмайди. Талаба (ё
ўқувчи)лар ўқитувчини хар доим кузатиб боради. Улар ундаи илиқ сўз, мехр - муҳаббат ва
мурувват кутадилар.
Ҳозир псдагогика фани олдида таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш
муаммоси турибди. Шундай шароитда, баъзан ўқитувчининг ташқи қиёфаси ҳам тарбиявий
аҳамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг муҳими ва талаба (ёки ўқувчи) учун энг
аҳамиятлиси - ўқитувчини билимдонлиги, янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги,
унинг сўз билан ишининг мувофик келиши, талаба (ёки-ўқувчи)ларни изланиши билимларни
мустақил эгаллашга, ҳар бир фаннинг моҳиятини тушунишг ишга ижодий ёндашишга ундаши
ва эркин фикрлаши ҳамда мустақил ишла учун шароит яратиши билан белгиланади.
Педагогик фаолиятда амалга оширилган
кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишлар,
ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириб
бориши кераклигини кўрсатмокда. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб
бориши, ўқув жараёнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишини
кучайиши, унинг педагогик фаолиятида амалга ошади. Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик
самарали эканлигини, одатда, унинг маҳоратини кузатиш, ўтаётган дарсларини таҳлил қилиш
орқали билиш мумкин. Бундай ишларни кўпинча вазирликнинг масъул ходими, таълим
муассасаси раҳбари ёки услубчилар ўқитувчи ва услубий бирлашма бошлиқлари амалга
оширадилар. Бирор ўқитувчининг дарсига кириш мўлжалланган бўлса, ўқитувчилик касби
одобига кўра шахсларни дарсга киритиш олдидан (айниқса, ташқаридан келган шахсларни)
қайси аудитория (синф)га ва қайси дарсга кириш керак эканликлари бўйича
огоҳлантирилишлари лозим. Аввало, услуб бирлашма раиси имконият бўлмай қолган
тақдирда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши
мақсадга мувофик. Бу, ўз навбатида, баъзи-бир англашилмовчиликлар ва психологик
тўсиқларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Кузатувчилар биргаликда дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач,
дарс бошланади. Ўқитувчи дарсга кирганда қўли (ёки ўқув хонаси)да гуруҳ журнали, ўқув
дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши ксрак.
Do'stlaringiz bilan baham: