Ўн тўқ қ и зи н ч и ва й и ги рм ан ч и б о б л а р д а м ен еж м ен т
ти зи м и д а ф аол ия тн и тартибга соли ш ва н а зо р а т қили ш ,
ж ам оа гуруҳларининг ўзгариш и ва р аҳн ам ол и к ҳақидаги
саволларга ж авоб бери лган .
5
www.ziyouz.com kutubxonasi
Д а р сл и к н и н г сўнгги б о бл ар и да таш килот ш ахслари ва
м еҳнаг р есу р сл а р и н и б о ш қ а р и ш , сам арали б о ш қ а р и ш ,
иш лаб чиқариш сам арадорлиги н инг умумий ўси ш и н и таъ-
минлаш усулларига алоҳи да ўр и н ажратилган.
М уаллиф дар сл и к ю засидан билдирилган так ли ф , м у-
лоҳаза ва тан қ и ди й ф ик рларн и м и н н атдор ч и л и к билан
қабул қилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
С Ў З
Б О Ш И
ФАННИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.
Менежмент фанининг мақсади, моҳияти,
объекти ва предмети
Ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини
бошқаришдаги ислоҳотнинг асосий устувор йўналиш-
ларидан бири айниқса корхоналар, уюшмалар, кон-
цернлар ва бошқа хўжалик юритувчи ташкилотлар
миқёсида амалий фаолиятимизда қўлланилаётган
менежмент (раҳбар, мулкдор, корхона эгаси)нинг
асосий назарий ва илмий нуқтаи назарларини ишлаб
чиқишдир. Бу эса, Ғарбдаги саноат фирмалари таж-
рибасини кўр-кўрона кўчириш эмас, аксинча, ижо-
дий изланишларнинг янги ечимидир.
Мустақил Ўзбекистон Республикасида иқтисодий
барқарорлик ва ислоҳотлар тизимида катта ютуқлар-
га эришилди. Кўпмулкчилик амалга оширилди, ва
люта биржаси, ҳар хил биржалар, банклар, инвес-
тицион жамғармалар ташкил қилинди.
Етарли далиллар билан тасдиқлаш мумкинки, рес-
публикамизда янги хўжалик юритиш шароитига ўти-
лиши ижобий жараёнларни кучайтирди, фақат мам-
лакат ичкарисидагина эмас, ташқи иқтисодий фао-
лиятда ҳам менежментнинг аҳамияти ортди.
Маълумки, корхоналарни бошқариш корхоналар-
нинг тармоққа тааллуқлигидан, уларни ташқи иқти-
содий фаолиятларга жалб этилиш даражасидан, за-
монавий ахборот-компьютер технологиялари ва и н
тернет билан таъминланганлигидан, маҳсулотларни
ишлаб чиқариш тавсифидан келиб чиқадиган кўпги-
на махсус хусусиятларга эга бўлади. Аммо бозорнинг
шаклланиши ва тараққий этиши, ма\сулот-пул муо-
маласи ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Бу эса, ишлаб
чиқариш воситаларини улгуржи савдо орқали харид
қилиш, конвертирланган (эркин алмаштириладиган)
с5^мнинг киритилиши, бозор баҳосининг барқарорли-
ги, молия-кредит механизмидан самарали фойдаланиш
каби шароитлардагина тўла ривож топади.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзбекистоида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳот-
лар, шу жумладан мулкчилик шаклининг ўзгариши,
хўжаликни мустақил юритиш ва меҳнат натижала-
рини фармойиш этиш, яъни моддий, меҳнат ва мо-
лиявий неъматларни аниқлашда корхонанинг соф
фойдаси (даромад)ни тақсимлаш, ташқи бозорга чи-
қиш каби корхона ҳуқуқлари холис иқтисодий ша-
роит яратади ва корхоналар фаолиятида менежмент -
ни қўллашга зарурият келтириб чиқаради.
Янги шароитда мутахассис тайёрлайдиган муас-
сасалар юқорида қўйилган масалаларни еча олади-
ган, менежментнинг иқтисодий механизмига оид би-
лимларни тўла эгаллаган ходимлар етиштиришлари
лозим. Бўлажак менежментлар, мулқдорлар маҳсулот
(хизмат кўрсатиш)нинг сифат даражаси, техник-иқги-
содий кўрсаткичлари бўйича муайян бозор талабла-
рига мослаша олишлари шарт, янги маҳсулот (хиз
мат кўрсатиш)ларнинг ишланма босқичида ёки иш
лаб чиқариш жараёнининг ўзида ёки ишлаб чиқариш
циклининг бошланишигача ҳамда шу қаторда харид
қилиш сиёсатининг ишланма босқичидаги муайян
бозор талабларига мослашишлари лозимлигини чу-
қур ҳис этишлари ва олдиндан барча қўйиладиган
масалаларни еча билишлари зарур. Бунинг учун кон-
цернлар, корхоналар, фирмалар ва бошқа хўжалик
ташкилотларининг бошқариш кўламидаги билимлар-
ни эгаллашлари керак.
Бозор иқтисодиёти режаликка қараганда мутахас-
сис-раҳбарлар малакасига юқори талаб қўяди. Kopxo-
наларнинг олий раҳбарларининг муҳим вазифаси са-
марали стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга оши-
ришдан иборат. Бутунлай янги ғояда ривож топадиган,
янги хўжалик шароитида фаолият кўрсата оладиган
ташкилот керак. Маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ларни
доимо янгилаб туриш маълум корхоналарнинг рақо-
батбардош бўлиши учун ҳам ҳал қилувчи омил. Пи-
ровард натижада Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор-
лашади ва келажакда ривож топади. Шу боис менеж
м ен тн и н г муҳим в ази ф аси таш к и л и й -м ад ан и й
8
www.ziyouz.com kutubxonasi
ходимларни рағбатлантириш имконини ярата би-
лишда ифодаланади. Технологик ва ташкилий ўзга-
ришларни амалга оширишда корхона раҳбарлари
(менежмент, корхона эгаси, мулкдор) ташаббускор
бўлишликка даъват этилганлар. Шундан кўриниб ту-
рибдики, менежментнинг узлуксиз ҳам назарий, ҳам
амалий жиҳатдан ўз билимини ошириб бориши та-
лаб қилинади, чунки чуқур билим муваффақият га-
ровидир.
Ўзбекистонда катта ишлаб чиқариш салоҳиятлари
бунёд этилган, ташқи иқтисодий алоқалар фаоллаш-
тирилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкчилик
ривож топмокда. Буларнинг марказида инсон, инсон
меҳнати, инсоннинг тадбиркорлик қобилияти ётади.
Уларни ўрганиш менежмент фанининг вазифаси.
Ҳар қандай ташкилот, корхона, фирма, корпора
ция, компания тирик организм. Улар инсонлардан
тузилган, тирик жон, уриб турган юрак. Ташкилот
эмас, ходимлар ишлайди.
Ташкилот муваффақиятини ундаги кишиларнинг
тайёрлиги, хоҳиши ва билармонлиги таъминлайди.
Демак, менежментдан улкан вазифалар ечилишини
кутади.
Менежмент — бу ташкилотга эгалик ва раҳбарлик
қилиш, бошқариш орқали ишларни амалга ошириш,
ишбилармонлар қандай иш юритишини ўрганиш,
янги бошқариш тафаккурини шакллантириш, бош-
қаришнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш
муаммоларидир.
Менежмент — бу касбий фаолият, фан, санъат. Бу
ташкил этиш, режалаштириш, назорат, ташкилот
ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш,.....
ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш орқали ишлар
ни амалга ошириш, ташкилотнинг маълум фаолия-
тининг кўриниши.
Менежмент — бу ташкилот ресурсларидан фой-
даланиб ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш). Неъмат-
ларни олиб маҳсулот тайёрлаш маҳсулотни узатиш—
ташкилот неъматларини жалб этиш билан боғлиқ.
9
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фаннинг мақсади — мутахассислар келажақца фир-
мадаги жамоанинг ижтимоий-иқтисодий жараёнла-
рини бошқариш сирларини эгаллаб, унинг бўлими
ва бўлинмасида менежер бўлиб ишлашига, самарали
фаолият кўрсатишига ёрдам беришдир. Ушбу фанни
ўзлаштирган мутахассислар ўзларининг касбий фао-
лиятларида муваффақиятларга эришишларига маълум
илмий-амалий тавсиялар оладилар, деб ўйлаймиз.
Бозор муносабати шароитида муваффақиятли ишлай
оладиган малакали кадрларгина Ўзбекистон иқтисо-
диётини кўтаришга катта ҳисса қўша оладилар.
Менежментнинг кўлами ўта кенг. Ишлаб чиқариш
усулига, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг
даражасига, ишлаб чиқариш кучининг поғонасига
қараб менежментнинг моҳияти ўзгаради, мураккаб-
лашади ва, аксинча, мустақил фан бўлиб ажралади.
Фан қайси кўламда қўлланилишига қараб предмета
аниқланади.
Менежментнинг объекта (мавжудоти) — хусусий
фирма, ундаги одамлар, уларнинг вазифалари ва бош-
қариш тизимидир.
Менежментнинг усули — унинг предметларидаги
хусусиятлари билан боғлиқлиги. Чунки объектларни
сотиш учун танлов мезонларини билиш ва улардан
фойдаланиш усулларини ишлата билиш зарур.
Менежментнинг предмета ташкилотдаги хўжалик
юритишнинг барча поғоналаридаги бошқаришнинг
қонунлари, тамойиллари ва муносабатларини ўрга-
нади. Шу билан бирга, ташкилотдаги ҳолатлар ва
унинг қисмлари орасидаги боғлиқликлар, муҳитлар,
ечим қабул қилишларни ўрганиш менежментнинг
предметидир.
Менежер — ташкилот аъзоси, касб, бошқариш
фаолияти ва ҳал қилувчи бошқариш масалаларини
амалга оширади.
Менежер — ташкилотда ёлланган асосий ходим
ҳисобланади. Аммо ҳамма менежерлар ҳам ташкилотда
бир хил аҳамият касб этавермайди, менежерлар то-
монидан ечиладиган масалалар бирдек эмас ва ҳар
бир менежер бажарадиган вазифалар ўхшаш эмас.
ю
www.ziyouz.com kutubxonasi
Менежерлар, ечим қабул қилиш бўйича, ташки-
лотнинг ички ва ташқи
муносабатларини
бунёд
этишга раҳбар сифатида қатнашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |