Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Download 5,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/148
Sana23.02.2022
Hajmi5,78 Mb.
#173930
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   148
Bog'liq
Menejment (G .Qosimov)(1)

Муҳокама учун саволлар
1. М енеж ментнинг и н ф раструктурам қандай соҳаларга 
тааллуқли?
2. Таш килотни стратегик бош қариш тизими нима ўзи?
3. Стратегия нима ўзи?
4. Стратегик бош қариш га таъриф берилсин.
5. Таш килот нима сабабдан кўп ҳолларда рақобатга бар- 
дош бера олмай қолади?
6. Стратегик бош қариш тизими нималардан иборат?
7. Муҳитни таҳлил қилиш да нималар бажарилади?
8. Стратегияни т а ^ и л қилиш ва танлаш босқичларига 
қачон ва қандай ҳолатларда ўтилади?
9. С тратеги ян и н г б аж ари л и ш и п и баҳолаш ва назорат 
қилиш қандай намоён бўлади?
10. Т аш килотнинг ички ўзгарувчанлигининг бир-бирига 
боғлиқлиги келтирилсин.
11. Таш килотларга кутилмаган ҳолатларнинг таъсир этиш
андозаси қандай ифодаланади?
5 - б о б
ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР ВА МЕНЕЖМЕНТ 
АХЛОҚИ
5.1. Ижтимоий омиллар ҳақида
Ижтимоий соҳанинг барча имкониятлари, тўплан- 
ган тажрибалар, миллий ходимларимизнииг тафак- 
кури, маънавият, миллий эътиқод каби омиллар мам- 
лакат бойлигида катта ўрин тутади. Чунки кишилик 
жамияти ривожланиб борар экан, одамларнинг маъ- 
навий неъматларга, хизматларга бўлган эҳтиёжлари 
тўхтовсиз ортиб боради.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги унинг 
фуқароларига инсон эркинлиги хуқуқларидан фой- 
даланишга кенг йўл очиб берди. Айниқса, ижодкор- 
ларга, ихтирочиларга, ақлий мулк эгаларига қулай 
шароитлар яратди. Улар ўз ақл-заковат мулкини: их- 
тиролари, илмий кашфиётлари, технологик янгилик- 
лари, услубий ишланмаларини товар сифатида эр­
5 - 7 7
65
www.ziyouz.com kutubxonasi


кин сотиш имкониятига эга бўлишди. Бу, бир то- 
мондан, халқимиз ичидан янги ихтирочилар, ижод- 
корларнинг етишиб чиқишига хизмат қилса, иккин- 
чи томондан, маънавият, маърифат, илм-фан каби- 
ларнинг ўсишига имконият яратади.
Замонавий фирмаларнинг иқтисодиётига ўзлари 
фаолият кўрсатаётган жамият аста-секин бўлса ҳам 
таъсир қилади. Шунинг учун фирмалар жамоатчилик 
муҳити билан қандай муносабатда бўлиши керак, 
ўзларини ижтимоий жавобгар ҳисоблашлари керак- 
ми? Албатта, қонунларни ва давлат томонидан бошқа- 
риладиган меъёрларни бузмай фойдаланиш фирма­
ларнинг ижтимоий жавобгарлигида ифодаланади. Бу 
томондан фирмалар иқтисодий мақсадларини кўзлаш- 
лари керак. Шу билан бирга фирмалар иқтисодий 
жавобгарликларига қўшимча фаолиятларида инсоний 
ва ижтимоий йўналишларни ҳисобга олиб фирма 
жамоасига, жамиятга таъсирларини ҳис этишлари 
лозим, оқибатда ижтимоий муаммоларнинг ечили- 
шига ижобий ҳисса қўшишлари мақсадга мувофиқ.
Ижтимоий жавобгарлик деганда фирма томони­
дан ижтимоий муаммоларга жавобан ихтиёрий \apa- 
катнинг маълум даражаси тушунилади. Бу ҳаракат 
қонун билан белгиланган ва органлар томонидан бош- 
қариладиган талаблардан ташқариси ёки бу талаблар 
меъёридан юқори бажарилиши назарда тутилади. 
Фирмаларда ҳар хил ёрдам жамғармалари, атроф 
муҳитни муҳофаза қилиш, табиий офатларда кўрса- 
тиладиган ёрдамлар, ободонлаштиришга ажратмалар 
ва шу кабилар ижтимоий жавобгарликка киради.
Профессор Ли Престоннинг фикрича, ташкилот­
ни муваффақиятли бошқариш мақсадида ижтимоий 
муҳитда пайдо бўлувчи муаммоларга жавобан шу му- 
ҳит ташкилотга нисбатан хайрихоҳ бўлиши учун ўзи- 
нинг ижобий муносабатлари билан мослашиши ке­
рак. Ижтимоий жавобгарликнинг харажатлари жами- 
ятнинг гуруҳларини такомиллаштириш, ташкилотга 
жамият муносабатини яхшилаш кабиларда ўз ифода- 
сини топади ва шулар орқали қопланади.
66
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ижтимоий жавобгарлик муаммосининг маркази- 
да шахсий ходим туради. Ж амоатчилик фикрини 
сўраш натижасига мувофиқ, кенг омма ўртасида бу- 
гунги кунда АҚШда ахлоқий хулқнинг қадри пасай- 
мокда.
Раҳбарлар ва оддий ходимларнинг ахлоқий хулқи- 
нинг хусусиятларини кўтариш мақсадида фирмалар- 
га ҳар хил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, ах- 
лоқий меъёрноманинг иш ланмаси, ахлоқ бўйича 
қўмиталар тузиш, ижтимоий тафтиш ўтказиш ва ах- 
лоқий хулққа ўргатиш каби.
Хулоса қилиб айтмоқчимизки, албатта, таълимот- 
лар, мактаблар, доно тадқиқотчилар, уларнинг тав- 
сиялари биз учун ва бошқарувчилар учун бениҳоя 
қадрли. Аммо уларни қандай бўлса шундайлигича 
ҳозирги тараққиёт даврига айнан кўчириб бўлмайди. 
Чунки инсонлар, гурухдар, ташкилотлар янги муҳит- 
да, янги ижтимоий муносабатлар тизимида яшамоқ- 
да. Шу кунга қадар сақланган маҳаллий халқ, таш ки­
лот, корхона, давлат руҳига мослаб, ҳаётийлашиб кел- 
ган ахлоқий меъёр, дунёқараш ва қадриятларимизга 
истиқлол руҳини сингдирган ҳолда бошқариш керак. 
Демак, раҳбар касбий, ўз зиммасига жамият олдида- 
ги масъулият ва жавобгарликни теран идрок этиш, 
ҳалоллик, маслак-эътиқодида маҳкам туриш, ўзига 
ва ходимларига талабчанлик, айни вақтда одамгар- 
чиликни унутмаслик, эзгу орзуларинииг ушалиши 
йўлида белбоғини боғлаб қилинадиган меҳнатга ҳам 
жисмонан, ҳам ақлан мос бўлиши керак.
Ж авобгарлик иж тим оий-иқтисодий муносабат 
ифодасида ўз объектив мазмуни ва турли ифодала- 
ниш шаклларига эга. Масалан, ташкилотларни му- 
ваффақиятли бошқариш учун маъмурий, ҳуқуқий, 
ахлоқий (эстетик) масъулиятлар мавжуд. Атроф му- 
ҳитдаги ҳодиса-жараёнларни ва муносабатларни ту- 
шуниш ва билиш, бошқа кишилар билан ҳамкорлик 
қилиш ва уларни тушуниш, бошқа кишилар олдида 
ҳурмат-эътиборга сазовар бўлиш ва уларни иззат-
67
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳурмат қилиш, ақл-заковати ва илмий билимларини 
кўрсатиш кабилар ходимнинг фирма олдидаги масъ­
улияти бўлса, иккинчи томондан, унинг ижтимоий 
эҳгиёжи ҳамдир. Маъмурий, ҳуқуқий ва ахлоқий масъ- 
улиятлар орқали фирмалар бир-бирлари билан ўзаро 
боғлиқцир.

Download 5,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish