Назорат саволлари:
1. Элементар математик тасаввурларни шакллантириш методикаси предмети ва
унинг асосий компонентлари ҳақида маълумот беринг?
2. Элементар математик тасаввурларни шакллантириш методикасининг асосий
вазифалари?
3. Ўқитиш мазмуни ва йўлларининг умумий тавсифи?
4. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришда ва уларни
мактабга тайёрлашда математик билимларнинг роли.
5. Математик билим бериш воситалари нималардан иборат.
44
2-маъруза:Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини
шакллантириш методикаси
Режа:
2.1. Мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар
математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш.
2.2. Математика машғулотларининг дидактик талаблари.
2.3.Болаларда математик билимларни мустаҳкамлаш ва уларни амалда
қўллаш.
Таянч тушунчалар: илк математик тасаввурларни шакллантириш
машғулотларининг бўлимлари, машғулотларни режалаштириш ва ўтказиш
усуллари, сон, сонлар, тўғри ва тескари саноқ, геометрик шакллар, арифметик
масалалар, вақтни чамалаш, фазода мўлжалга олиш, миқдор, катталик.
2.1.Мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил ёш гуруҳларида элементар
математик тасаввурларни ривожлантиришга оид ишларни ташкил қилиш
Кичик гуруҳ
Кичик гуруҳда болаларга сонларгача бўлган давр ўргатилади. Бунда уларга
миқдорий муносабатлар тушунтирилади. Болаларга турли буюмлар тўплами
билан ишлаш, яъни уларнинг ҳар хил белги-аломатларига кўра бирлаштириш,
тенглик ва тенгсизликни таққослаш натижаларини кўп, кам, тенг сўзлари билан
белгилашни ўргатиш кўзда тутилади.
Болалар буюмларнинг узунликлари, кенгликлари, баландликларини
таққослашга ўргатилади; геометрик шакллар:— доира, квадрат билан
таништирилади; фазовий йўналишлар билан таништирилади: «ўзидан» олдинга,
орқага (орқасидан), ўнгга (ўнгдан), чапга (чапдан) сўзларини тўғри қўллашга
ўргатилади.
Машғулотлар ўқув йили бошидан бошлаб ҳафтасига 1 мартадан (1 йилда 36
марта) ўтказилади. Сентябрь ойида бир машғулотнинг давомийлиги 10 минутдан
ошмаслиги керак. Октябрь ойидан бошлаб машғулот давомийлиги секин-
аста 15минутга етказилади.
Кичик гуруҳда элементар математик тасаввурларга бағишланган
машғулотларда ўқитиш аёний таъсир характерида бўлиши керак. Болалар
билимларни
тарбиячининг
ҳаракатларини,
унинг
тушунтириш
ва
кўрсатмаларини идрок қилиш асосида, шунингдек, дидактик материаллар билан
45
мустақил ишлаш воситасида ўзлаштирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |