www.qmii.uz/e-lib
14
хужалик юритувчи субъектнинг фаолияти тугрисида ахборот туплаш, уни
кайта ишлаш ва узатиш воситасига айланди.
Хозирги пайтда бухгалтерлар ишига куйиладиган талаблар тубдан
узгармокда.
Бухгалтер
корхона
рахба-рига
молиявий
ахволнинг
баркарорлигини оширишга имкон берадиган
йулларни курсатиб бериши,
иктисодий тахлил, умуман корхонанинг пул окимлари ва молиясини
бошкариш билан, яъни молиявий менежмент билан шугулланиши керак.
Бунинг учун, энг аввало, бухгалтерлар БХМАларини ва хисоб ишларига
оид меъёрий-хукукий хужжатларни билишлари лозим. Ана шундагина
бухгалтерия хисо-бини самарали ташкил килишга эришиш мумкин.
Мавжуд халкаро амалиёт бухгалтерия хисобини меъёрлар ёрдамида
бошкаришнинг 4 даражали тизимини кузда тутади.
Биринчи даража — конун хужжатлари, масалан, "Бухгалтерия хисоби
тугрисида"ги Конун.
Иккинчи даража —
асосий коидалар мажмуи, яъни бухгалтерия
андозалари. Мазкур даражада бухгалтерия тушунчалари ва коидалари шундай
белгиланадики, токи улар бухгалтерия хисоби билан боглик шахслар томо-
нидан бир хилда талкин этилсин.
Учинчи даража — турли идоралар томонидан турли тармокдар ва умуман
мамлакат буйича ишлаб чикила-диган, бухгалтерия хисобини юритиш
буйича хилма-хил услубий курсатмалар, тавсиялар.
Туртинчи даража — хисоб сигсатини белгилаш ва хужжатлар
айланишини
юритиш учун корхонада чикарилган ички иш хужжатлари.
Хозирги
кунда
мамлакатимизда
бухгалтерия
хисобини
меъёрий
бошкарувининг ана шу турт даражали тизимини жахон андозалари талаблари
даражасида ташкил килишга харакат килинмокца. Маълумки, жахон
амалиётига мос келадиган "Бухгалтерия хисоби тугрисида"ги Конунсиз
миллий хисоб тизимини етарли даражада кайта куриш
мумкин эмас. 1996 йил 30 августида кабул килинган ушбу Конун, энг
аввало, бухгалтерия хисобини ташкил этиш,
бух-галтерия хужжатлари ва
регистрлари, активлар ва мажбуриятларни инвентарУзация килиш ва
бахолаш-нинг асосий тамойиллари ва коидалари, уз ва карзга олинган
капитал хисоби, молиявий хисоботлар олдига куйилган асосий вазифалар,
максад ва талабларни белгилаб беради. Бундан ташкари, мазкур Конун
бухгалтерия хисобини юритишда хужалик
юритувчи субъектларнинг
хукуки, бурчи ва маъсулиятларини, шунингдек, молиявий хисоботларни
топшириш ва чоп этиш буйича куйиладиган талабларни белгилаб беради.
"Бухгалтерия хисоби тугрисида"ги Конундан ташкари, Узбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 1999 йил 5 февралдаги 54-
сон карори билан тасдикланган «Махсулот (ишлар, хизматлар)ни
ишлаб
чикариш ва сотиш харажатларининг таркиби камда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тугрисидаги Низом» хамда бухгалтерия хисобининг
миллий андозаларининг амалиётга татбик этилиши бухгалтерия хисобининг
ислох килиш ва такомиллаштиришда мухим ахамият касб этмокда.
www.qmii.uz/e-lib
15
Бухгалтерия хисобининг миллий андозаларини амалга киритиш зарурати
асосан бухгалтерия хисобининг базавий коидалари ва тамойилларини
тушунтириш ва умумлаштириш, асосий тушунчаларни баён килиш, у ёки
бу бухгалтерия усулларини хисобга олган холда Узбекистон Республикасида
хисобнинг узига хос хусусиятларини куллашдан иборатдир.
«Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг
курсатмалари ва моддалари бухгалтерия хисобининг миллий андозаларида
(БХМА) уз ривожини топди. Хозирга кунга кадар куйидаги БХМАлар
тасдикданди:
1— Хисоб сигсати ва молиявий хисобот;
2— Асосий хужалик
фаолиятидан олинган даромадлар;
3— Молиявий натижалар тугрисида хисобот;
4— Товар-моддий захиралар;
5— Асосий воситалар;
6— Лизинг хисоби;
7— Номоддий активлар;
8— Консолидаллашган молиявий хисоботлар ва шуъба хужалик
жамиятларига куйилган инвестициялар хисоби;
9— Пул окими тугрисида хисобот;
10— Давлат субсидиялари хисоби ва давлат ёрдамини изохлаш;
11— Илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишларига килинган
харажатлар;
12— Молиявий инвестициялар хисоби;
15— Бухгалтерия баланси;
16— Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги кутилмаган ходиса ва
хужалик фаолиятида содир буладиган вокеалар;
17— Капитал курилиш буйича пудрат шартномалари;
19— Инвентаризацияни ташкил этиш ва утказиш;
20— Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган хисоб
юритиш ва хисобот тузиш тартиби тугрисида;
21— Хужалик юритувчи субъектлар молиявий-хужалик фаолиятининг
бухгалтерия хисоби хисобвараклар
режаси ва уни куллаш буйича
йурикнома.
Бухгалтерия
хисобининг
турлари.Бухгалтерия
хисобини
такомиллаштиришда, энг ав-вало, ривожланган мамлакатлардаги
бухгалтерия хисо-би тизимидан кенг
фойдаланиш лозим.
Мамлакатимизда амал килиб келаётган бухгалтерия хисоби тизимини
халкаро андозалар ва меъёрлар талаблари даражасида ташкил этиш
давр талаби хисобланади. Хорижий давлатлар амалиётидан маълумки,
уша давлатларда бухгалтерия хисобининг 3 тури амал килади:
-бошкарув хисоби;
-молиявий хисоб;
-солик хисоби.
Do'stlaringiz bilan baham: