O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi muqimiy nomidagi qo‟qo‟n davlat pedagogika instituti “Boshlang`ich ta`lim metodikasi” kafedrasi



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/136
Sana23.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#171091
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136
Bog'liq
boshlangich talim metodikasi

Д и қ қ а т ! Айрим дарсликларда кўчирма гап ва кўчирмалар битта умумий матн деган ном 
остида берилган. Матнга қуйидагича таъриф берилади: ―Маълум бир шахс томонидан айрим 
воқеа-ҳодиса, кўриниш, нарса-буюмнинг изчил тасвири ва тавсифи учун тузилган гаплар 
сираси(гуруҳи) матндир. Бу тасвирни ҳар бир шахс ўз билим савияси, қобилияти, иқтидори 
ва шароитига мос равишда ифодалаши ижодийликдир‖
(22; 107-108). Мисоллар: - Султоним, раҳматни менга эмас, деҳқон бобога айтинг. 
Кўнглингиз хоҳишини шу киши топди, - деб жавоб берибди Алишер Навоий. (―Эл деса 
Навоийни‖, 28-бет) 
Матндаги ҳар бир янги фикр, янги ахборот хатбоши билан берилади (19; 113).
2-§. Кўчирма гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши 
 
Кўчирилган гап қўштирноқ ичига олинади, бадиий асарларда тире билан ажратиб берилади. 
Кўчирма гапда, кўчирилган гапнинг ўрнига қараб, тиниш белгиларининг ишлатилиши 
қуйидагича бўлади: 
1. Кўчирилган гап дарак гап бўлиб, муаллиф гапидан олдин келса, ундан кейин вергул ва 
тире қўйилади: "Юринг, мен ўша томонга бораман", - деди Комила (бадиий асарларда тире 
ишлатилади). Сўроқ ва ундов белгилари қўштирноқ ѐпилмасдан олдин қўйилади. 


2. Кўчирилган гап муаллиф гапидан кейин келса, муаллиф гапидан кейин икки нуқта 
қўйилади: Бир кун Ҳусайн Мирзо шипга қараб ѐтиб, вазирларига шундай дебди: - Олиб келинг!
(―Эл деса Навоийни‖) 
3. Муаллиф гапи кўчирилган гап ичида келса, тиниш белгилари қуйидагича қўйилади: 
1) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмида ҳеч қандай тиниш белгиси бўлмаса ѐки 
вергул ѐхуд икки нуқта бўлса, бу белгилар туширилиб, муаллиф гапи ҳар икки томондан 
вергул ва тире билан ажратилади: "Ҳазрат, - дебди Худойберди унга қараб, - тандирни 
қуролмадим". (―Эл деса Навоийни‖) 
2) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг нуқта қўйиш лозим бўлса, муаллиф 
гапидан олдин вергул ва тире, муаллиф гапидан сўнг эса нуқта қўйилади: "Нойиб тўранинг 
гапларидан билинади ўзи, деди Мирѐқуб. – Сиз бўлган гапларни айтиб беринг". (Ч.) 
3) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг сўроқ ѐки ундов белгиси қўйиш 
лозим бўлса, муаллиф гапидан аввал ўша белги ва тире қўйилади, муаллиф гапидан сўнг нуқта 
ва тире қўйилиб, кўчирма гапнинг давоми бош ҳарф билан бошланади: "Хадичахон кўзларини 
айѐрлик билан ўйнатиб туриб, кундошига қаради: - Гапни эшитаѐтирсизми? – деди. – Эртага 
бизникига шаҳарлик меҳмонлар келишар экан!".(Ч.) 
4. Кўчирилган гап муаллиф гапининг ўртасида келса, тиниш белгилари қуйидагича 
қўйилади: 
1) муаллиф гапининг узилиб қолган қисмининг охирига икки нуқта қўйилиб, кўчирилган
гап қўштирноқ ичига олинади; кўчирилган гапдан кейин вергул ва тире қўйилиб, кейин 
муаллиф гапининг давоми ѐзилади: Саодат: "Биз ҳам астойдил меҳнат қилдик", - деди. 
2) кўчирилган гап сўроқ ѐки ҳис-ҳаяжон гап бўлса, уларнинг белгилари қўштирноқ ичида 
бўлади: Ўқитувчимиз : "Сен қайси бадиий китобларни ўқиб чиққансан?" - деб сўрадилар. 
5. Кўчирма гаплар ҳамсуҳбатларнинг луқмаси тарзида ифодаланганида ѐзма нутқда ҳар бир 
луқмадан аввал тире қўйилади. Бу луқмаларда муаллиф гапи бўлмайди: - Шаҳарда 
қариндошингиз борми? - Йўқ. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish