284
бўлар эди, лекин биз бундай ҳаракатдан воз кечишга қарор қилдик.
Биз энг аввало кўмаклашишдан ҳосил бўладиган иқтисодий фойдани
ҳисобламай туриб, балки ғоямизга ишонч билдирган ҳамкорларни
топдик.
Бизга пул эмас, балки материаллар, алоҳида соҳалардаги
билим ва қобилиятлар, ҳамда ишчан қўллар керак эди. Шундай йўл
орқали биз чиройли ёритиш, барча электр тизимлари, деворлардаги
маълумотларни ташкиллаштириш, болаларни меҳмон қилиш учун
бепул Рождество бўтқаси ва ширинликлари тайёрлаш, транспортни
йўлга қўйиш ва яна жуда кўп жараёнларни бажаришни уддаладик.
Ахборот кўмаклашуви учун биз қойилмақом шерикларни топдик.
Болалар эртаклари рассоми Майя Карма, эртаклардаги Рождество
ўрмони расмини чизиб берди. Ушбу расм болалар ўйин майдонлари,
болалар боғчалари ва болалар учун мактабдан ташқари таълим
муассасаларида илиб қўйилган эди.
Рождество йўлакчаси ўз меҳмонлари учун нималарни таклиф
қилади? Булар қўшиқ ва ўйинлар, эртаклар ва отларда сайр
қилишлар, фокуслар ва турли хил трюклар, театрнинг саҳна
асарлари, сомондан
ясалган лабиринт ва албатта, Қор Бобо ва Қор
Қиз. Биз болаларнинг байрамда фаол қатнашишларини истар эдик.
Болалардан ўз қўллари билан ясалган арча ўйинчоқлари, шунингдек,
рождество бўтқаси учун ликопча ва қошиқ олиб келиш илтимос
қилинди. Болалар дастурнинг кўплаб кўринишларида иштирок этиш
имкониятига эга бўлдилар. Рождество йўлакчасидаги барча
нарсаларнинг бепул эканлиги, катта ёшдагиларни ҳайрат
остида
қолдирди.
Рождество йўлакчаси 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказиб
келинмоқда. Дастурни ташкиллаштириш бўйича кўнгиллилар
жавобгардир. Турли хилдаги рухсатларни бериш ва транспортни
йўлга қўйишни ўз ичига олган ҳолда, инфратузилма бўйича
Хельсинки шаҳрининг маъмурияти жавобгардир. Дастурга ҳар йили
янги тадбирлар қўшиб борилади: ўрмон ҳайвонлари, гномлар,
ўзининг сокинлик ва ёлғизлигига эга бўлган шамлар парки, малаклар
ва рождество ширинликлари кўргазмаси ва яна кўплаб бошқа
нарсалар. Рождество тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда
талабалар ва ўқувчилар фаол қатнашишади. Одатда Рождество
йўлакчасида
ўттизтага
яқин
станция
бор
ва
уларни
мувофиқлаштириш жуда силлиқ кечади, чунки ҳар бир станциянинг
285
ўз жавобгар кишиси бор. Тадбирда меҳмонларни табриклаш учун
қатнашувчи Финляндия Президентининг рафиқаси, байрамнинг
ҳомийси бўлиб хизмат қилади.
Тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш
доимо таваккалчилик билан
боғлиқдир. Бахтимизга об-ҳаво бизнинг тарафимизда эди. Сўнгги
йилларда Сеурасааридаги Рождество йўлакчаси, шу жумладан
ҳорижий меҳмонларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, 10 мингтадан 20
мингтагача иштирокчини тўплади. Эндиликда мамлакатнинг кўплаб
бурчакларида ўз Рождество йўлакчалари ўтказилмоқда. Бу дегани,
Рождество йўлакчасига талаб мавжуддир!
Рождество йўлакчаси ташаббускорлик, қатъият ва ишончнинг
мўжиза яратиши мумкинлигини исботлади.
Do'stlaringiz bilan baham: