Ўрикни курага усулида қуритиш технологияси.
Курага иккига ѐриб қуритилган ўрикдир. У йирик мевалардан тайѐрланади. Ўрикни
териш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш ва ювиш туршак тайѐрлашдан фарқ қилмайди.
Яхшилаб ювилган ўрик чизиғидан иккига ажратилиб данаги олинади. Бу иш қўлда
бажарилади.
Мева паллачалари қайноқ сувда 45-60 дақиқа тутилади, ичи томонини устга
қаратиб подносларга терилади ва олтингугурт билан дудланади. Ҳар 1 кг мевага 1.5-2 гр
олтингугурт ишлатилади, дудлаш 45-60 минут давом этади. Дудланган мева подноси
билан бирга сўкчакларга олиб қуритилади. Намнинг 1ғ2—2ғ3 қисми қочгандан сўнг ўрик
паллачалари ағдариб, тахминан намнинг 3ғ4 қисми қочгандан сўнг поднослар штабелга
тахлаб қўйилади. Курага офтобда тахминан 24-30 соат қуритилиши лозим. Шу даврда у
асосан қуриб бўлади.Сояда эса бир текис қурийди. Ўрик қовжираб, буришиб қолмайди,
витаминлари яхши сақланади, ранги ўзгармайди.
Курага 5-7 кунда обдон қуриб бўлади. Уни қўлга олиб эзиб кўрганда синмайдиган, пўсти
ва эти қайишқоқ (эластик) бўлса тайѐр ҳисобланади. Унинг нами 18 фоиздан ошмаслиги
керак. Ҳўл мевадан 19-26% курага олинади. Ҳозир ҳам қайноқ сувга пишиб олиш, дудлаш,
сояда қуритиш каби усуллардан фойдаланмаган ҳолда туршак, қайса ва курага
тайѐрланмоқда. Аммо бундай маҳсулот жигар ранг ва қорамтир бўлади, бунинг устига
қайноқ сувга пишиб олинмаган ва дудланмаган ўрик, қуритиш майдончасида 1,5-2
баравар кўп тутилади. Бланшировка қилинган ва дудланган меваларга нисбатан қуруқ
маҳсулот 2-2,5 % кам олинади.
Ўрикни баргак усулида қуритиш.
Баргак – бунда мевалар иккига бўлиниб данаксиз қуритилади. Ўрик мевасидан
юқори сифатли баргак маҳсулоти олинади. Баргак тайѐрлаш учун албатта мевалари йирик
(эни 20-25 мм ҳажмда) сер этли данаклари яхши ажраладиган сифатли ўрик навларидан
олинади. Баргак маҳсулотини тайѐрлаш учун қуйидаги технологик жараѐн қўлланилади.
Мевалар сараланиб, сувда ювилгандан сўнг, пичоқ билан икки бўлакка текис қилиб,
данакларини ажратиб кесилади. Кесилган мева бўлакчаларини тоза паднисга кесилган
томонини юқорига қаратиб битта донадан терилади ва очиқ майдонга ѐки дудлаш учун
юборилади.
1 кг мева учун 1,5-2 гр олтингугурт сарфланиб 1,5-2 соат мобайнида дудланади. Бир –
икки кундан сўнг мева бўлаклари текисланиб ағдариб чиқилади ва паднислар тахланиб
чиқилади.
Кўриниши, ранги тиниқ ва сифатли баргак маҳсулотини олиш учун паднислар сояга
ўтказиб қуритилади.
Тайѐр маҳсулотни намлиги 18% дан ошмаслиги керак. Қуритиш об-ҳаво шароитига қараб
3-7 кун давом этади. Бунда 20-28% гача баргак маҳсулоти олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |