Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари. Ташкилий тузилма



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари. Ташкилий тузилма деганда 
корхона бошқаруви вазифаларини бажарувчи турли хил бўлим, хизмат ва 
бўлинмалар таркиби, ўзаро муносабатлари ва бир-бирига бўйсинишини 
тушуниш лозим. Ташкилий тузилма бошқарувнинг тизим ва алоҳида фаолият 
тури сифатидаги бир бутунлигини ифодалайди. У бошқарув идораларининг 
маълум бир тартиби, ҳокимият ва бўйсиниш алоқалари, вертикал ва 
горизонтал меҳнат тақсимотининг интеграциялашувини ташкил этади.
Бошқарув тузилмаси динамик тарзда бўлади. У ишлаб чиқариш кучлари 
ва муносабатларининг ривожланиши, бошқарув объектларининг қарама-
қаршиликлари ва қонуниятлари ҳақидаги билимларимиз даражасининг 
ўсишига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Бошқарувнинг ташкилий тузилмасига 
корхонанинг ҳажми, унинг ихтисослашуви ва кооперация алоқалари, 
мулкчилик шакли, қайси тармоққа тегишлилиги, жойлашган ҳудуди каби 
омиллар катта таъсир кўрсатади. 
Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси корхонанинг ишлаб чиқариш 
тузилмаси билан алоқада ва кўп жиҳатдан унга боғлиқ бўлади. Корхона 
қанчалик катта, ишлаб чиқариш ва унда фойдаланувчи меҳнат қуроллари ва 
технологиялар қанчалик мураккаб бўлса, бошқарувнинг ишлаб чиқариш ва 
ташкилий тузилмаси, шунингдек, корхона бошқарув аппаратининг 


153 
вазифалари шунчалик мураккаблашади. 
Бошқарув элементлари ва бўғинлари ўртасидаги алоқаларнинг шакли, 
тузилмавий 
бўлинмаларнинг 
мослашувчанлиги 
ва 
бир-бирига 
бўйсунувчанлигига кўра, бошқарувнинг қуйидаги ташкилий тузилмалари 
мавжуд: 

чизиқли; 

функционал; 

аралаш (чизиқли-функционал); 

матрицали. 
Чизиқли тузилма бошқарув тузилмасининг энг кўп тарқалган тури 
бўлиб, унга кўра бошқарувнинг ҳар бир бўғини ўзидан юқори турувчи фақат 
битта бошқармага эга бўлади ва барча масалалар битта алоқа канали орқали 
ҳал этилади. Бундай тузилмада бошқарув бўғинлари тизими тўлалигича ишлаб 
чиқариш бўғинлари тизими билан мос тушади. Ҳар бир ишлаб чиқариш 
жамоаси тепасида раҳбар туради ва корхона ходимлари унга бевосита 
бўйсунадилар. Барча бошқарув вазифалари раҳбар қўлида мужассамланади. 
Бошқарувнинг чизиқли тузилмаси ҳал қилинаётган масалалар кўлами 
унчалик катта бўлмаганида самаралироқ бўлади. Шу сабабли бундай 
тузилмадан асосан цех, ишлаб чиқариш участкалари ва кичик 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish