63
кўпайтириш бўйича соҳага илғор технологияларни ўзлаштириш ва
инвестицияларни жалб қилиш каби бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини янада қисқартириш,
республика
ёғ-мой тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва соҳага
замонавий технологияларни жорий қилиш учун шароит яратилиб, “Ўзпахтаёғ”
АЖ негизида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ташкил этилди.
Унинг асосий вазифалари;
ёғ-мой хом ашёларини қайта ишлаш ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича ягона комплекс сифатида ёғ-мой саноатини ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқиш,
шунингдек, замонавий бозор муносабатларини
тармоққа кенг жорий қилиш;
ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш,
тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ
муддатли дастурларини ишлаб
чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, хом ашёни чуқур қайта
ишлашда ва сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш, озуқа-ем
базасини кенгайтириш, ички бозорни ёғ-мой
маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашда тармоқ корхоналарига
кўмаклашиш;
ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илғор
хорижий
тажрибани ҳар томонлама ўрганиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш
ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда, юқори
унумли замонавий
инновацион технологияларни жорий этишда, мазкур мақсадлар учун
инвестицияларни, шу
жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни
кенг жалб этишда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш;
ёғ-мой тармоғининг стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш
тизимларини халқаро талаблар ва стандартларга уйғунлаштириш орқали уни
такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;
64
хом ашё базасини ривожлантириш ҳамда ёғ-мой тармоғи
ташкилотларининг мойли ўсимлик уруғларини етиштирувчилар билан ўзаро
муносабатлари механизмини такомиллаштириш;
ёғ-мой саноати соҳасида кадрларни тайёрлашга бўлган реал эҳтиёжни ва
истиқболли йўналишларни аниқлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш
ва
малакасини
ошириш
бўйича
ўқув
дастурларини
такомиллаштиришда иштирок этиш, мазкур соҳада илмий-тадқиқот ишларини
чуқурлаштириш;
тармоқни жадал ривожлантириш ва ёғ-мой саноатининг барқарор
фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни таҳлил
қилиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, мазкур соҳадаги қонун
ҳужжатларини янада такомиллаштириш.
Бундан ташқари, озиқ-овқат саноатида кейинги ўн йилда айниқса гўшт
ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари,
минерал суви, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш юқори сураътлар билан
ривожланди. Бундай иқтисодий ўсишга ана шундай маҳсулотларни ишлаб
чиқарадиган корхоналарни модернизация қилиш,
техник ва технологик
жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича дастурий топшириқларни сўзсиз амалга
ошириш юзасидан кўрилган изчил чора – тадбирлар туфайли эришилди.
2018 йилнинг охирига келиб республика озиқ – овқат
саноати
корхоналари уюшмаси тизимидаги 180 дан ортиқ корхонада аҳоли
эҳтиёжлари учун мингдан ортиқ турдаги озиқ–овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш йўлга қўйилди.