46
Тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашда йирик саноат
корхоналари томонидан натура кўринишида айрим турдаги саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш (2018 йил январь-декабрь ойлари
учун)
9-жадвал
Ўлчов
бирлиги
2018 йил
январь декабрь
2017 йил
январь декабрь
ойига нисбатан,
% да
Нефть
минг. т
746,4
91,8
Газ
конденсати
минг. т
2143,6
109,9
Табиий газ
млн. куб. м
59842,2
106,1
Кўмир
минг. т
4174,4
103,4
Шағал
минг. т
401,4
87,7
Чақиқ тош
минг. т
1191,1
119,8
*Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
маълумотлари
Ёқилғи саноати. Республика ёқилғи саноати ер қаърида топилган ва
қазиб олинаётган кўмир, нефть, газ конлари
негизида шаклланган ва
ривожланиб бормоқда. Республикада 160 дан ортиқ нефть ва газ конлари
очилган, уларнинг 115 таси Бухоро ва Хива геологик провинциясида, 27 таси
Фарғона водийси, 10 таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Ҳозир 71
та нефть, газ ва газ конденсат, 3 та кўмир конидан фойдаланилмоқда. 50
дан ортиқ нефть, газ ва газ конденсат кони эса келажакда ишга тушириш учун
тайёрлаб қўйилган.
Ёқилғи саноати республика ёқилғи-энергетика
мажмуасининг асосий
тармоғини ташкил этади ва барча турдаги ёқилғини қазиб олиш, табиий газни
тозалаш ва етказиб бериш, нефть маҳсулотларини қайта
ишлаш
47
корхоналаридан иборат. Улар халқ хўжалигининг барча бўғинларида хизмат
кўрсатади. Ёқилғи саноатининг йирик корхоналари Тошкент, Фарғона,
Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида жойлашган.
Нефть саноати ёқилғи саноатининг энг муҳим тармоқларидан бири
ҳисобланади ва нефтни қайта ишлаш корхоналаридан ташкил топади. Ҳозирги
даврда саноатнинг бу тармоғи мамлакат халқ хўжалиги ва аҳолининг нефтга
бўлган талабини тўла қондириш имкониятларига эга бўлди. Шу сабабдан ҳам
бу тармоқнинг аҳамияти беқиёс.
Нефтни қайта ишлаш саноати соҳасида Олтиариқ, Фарғона,
Бухоро
нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фарғона заводи сурков
мойлар ва ёнилғи ишлаб чиқаришга иҳтисослашган, ишлаб чиқариш бўйича
50 га яқин технологик қурилмага эга. Олтиариқ нефть заводи эса ёнилғи
йўналишида, Кўкдумалоқ нефть-газ кони очилгандан кейин 1993
йилдан
Франциянинг ТЭК НЭП фирмаси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг
Қоровулбозор туманида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши
бошланди. Унинг йилига 2,5 млн. тонна газ конденсатини қайта ишлаш
қувватига эга бўлган 1-навбати 1997 йил августда ишга туширилди. Нефтни
қайта ишлаш заводларида юқори
октанли бензин, дизел ёқилғиси, кокс,
парафин, мотор мойларига қўшилмалар, енгил машиналар учун мотор ва
сурков мойлари (компрессор, турбина, урчуқ мойлари), керосин, битум,
суюлтирилган нефть газлари (бутан, техник пропан ва б.), мазут каби 50 дан
ортиқ турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулот турлари
ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ янги технологиялар ўзлаштирилмоқда.
Ёқилғи саноатининг энг муҳим тармоқларидан
бири газ саноати
ҳисобланади. Газ ёқилғининг жуда арзон тури, иқтисодиётнинг
барча
соҳаларида кенг фойдаланиш мумкинлиги ҳамда экологик жиҳатдан
устунлиги туфайли унга бўлган талаб кундан-кунга ўсиб бормоқда. Агар 1940
йилда республикада атиги 0,7 млн. м
3
табиий газ қазиб олинган бўлса, ҳозирги
пайтда у 68 млрд. м
3
ни ташкил этади. Газнинг республикада қазиб олинаётган
ёқилғи балансидаги ҳиссаси 90,1 фоизга тенг.