O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

СИЙДИК АЙИРИШ ОРГАНЛАРИ 
Бу органлар организмда сув ва тузлар алмашинувини ростлаб туради. 
Сийдик айириш органларига: бир жуфт буйрак, бир жуфт сийдик йўли, битта 
сийдик қопи ва сийдик чиқариш канали киради. Бу органлар эмбрионнинг 
ривожланишида 3 марта алмашинади. 
Эмбрионнинг 2-2,5 - ҳафталарида бош буйрак ёки олдинги буйрак 
ривожланади. Биринчиси жуда оддий тузилган бўлиб, эмбрионда ҳеч қандай 
функция бажармайди, бир неча кун давомида у йўқолиб кетади. Кейин 
олдинги буйрак ўрнига бирламчи, буйрак ҳосил бўлади. Бирламчи буйрак 
эмбрионнинг 4 ҳафталигидан ривожлана бошлайди. Бирламчи буйрак анча 
мураккаб бўлиб, унда айланма каналлар, Шумлянский-Бауман капсуласи, 
Мальпиги тугунчалари бўлади. У эмбрион ривожланишининг биринчи ярим 
давридан ишлай бошлайди. Бирламчи буйрак ривожланишининг 4-ойидан 
бошлаб жинсий органларнинг ривожланишида иштирок этади. У балиқ ва 
бақаларда функция бажаради.
Доимий буйраклар эмбрионнинг 2 ойлигидан бошлаб бирламчи 
буйракдан пастроқда ривожлана бошлайди. У мураккаблашиб, ҳақиқий 


60 
буйракка айланади, ҳақиқий буйрак эмбрион тараққиётининг иккинчи 
ярмидан ишлай бошлайди, бутун умр ишлашда давом этади.
Буйраклар (renes) бир жуфт бўлиб, бел соҳасида қорин бўшлиғи 
пардасидан ташқарида бел умуртқаларининг икки ёнида 12-жуфт қовурғалар 
олдида жойлашган. Ўнг буйрак чап буйракка нисбатан 1-1,5 см пастда 
жойлашган бўлиб, унинг устида жигар бор. Буйраклар ловия шаклда бўлиб, 
сирти пишиқ бириктирувчи тузилма билан қопланган. Унинг атрофида ёғ 
бўлиб, буйракни силкинишдан, тўрткилардан сақлайди. Буйракнинг вазни 
100-120г, бўйи 12 см, эни 6 см, қалинлиги 3-4 см келади. Олдинги юзаси орқа 
юзасига нисбатан бир оз қавариқ, орқаси текис, ички қирраси ботиқ бўлиб, бу 
ботиқлик буйрак дарвозаси дейилади. Бу ердан буйракка буйрак артерияси 
кириб, буйрак венаси ва сийдик йўли чиқади. Четки қирраси қавариқ бўлади. 
Буйракни орқа ва олд томондан ўралган фасция тутиб туради. Буйрак 
таянчида фасция қон томирлари, атрофдаги органлар ва капсуладаги ёрнинг 
аҳамияти катта. Агар одам тез озса, ёғ камайиб кетиб, буйрак бир оз пастга 
тушади. Кексаларнинг қорин бўшлиғида босим камайиб кетиши туфайли 
буйраклар умуман бир оз пастда бўлади. 
Буйракнинг фронтал кесигида у 2 қаватдан: пўстлоқ ва мағиз қаватдан 
тузилганлиги кўринади. Буйракнинг бутун четки қисмини эгаллаган четки 
пўстлоқ қавати қизил-қўнғир рангда, 5-7 мм қалинликда бўлиб, ички оқиш 
қисми мағиз моддасидан тузилган. Пўстлоқ қават устунчалар шаклида 
мағиз қаватдаги 15-20та пирамидачалар орасида жойлашади. Пўстлоқ 
қаватда Мальпиги тугуни, Шумлянский-Бауман капсуласи, айланма каналлар 
жойлашган. Мағиз қаватда буйрак пирамидачалари, Генли қовузлоғи ва 
сийдик йиғувчи умумий каналлар бўлади. Буйрак пирамидачалари орасида 
буйрак устунчалари бўлиб, уларда қобиқ қисмга борувчи ва улардан 
қайтувчи артерия, вена қон томирлари бўлади. Пирамидачалар асоси билан 
пўстлоқ қаватга, чўққиси билан буйрак ичига қараган бўлади. 
Пирамидачаларнинг учи сўрғич шаклида бўлиб, кичик косача билан ўралган. 
Сўрғичнинг учида кўп тешик бўлади. Бу тешиклар сийдик йиғувчи умумий 
йўлнинг охирги учидир. Кичик косачалар воронка шаклида бўлиб, улардан 2-
3 тасининг қўшилишидан катта косача ҳосил бўлади. Катта косачаларнинг 
қўшилишидан буйрак жоми ҳосил бўлади. Буйракда ҳосил бўлган сийдик 
жомлардан сийдик йўлига ўтади. Жомларнинг девори 3 қаватдан: ички-
шиллиқ, ўрта-мускул ва ташқи - бириктирувчи тўқимадан тузилган. Буйрак 
йирик без бўлиб, қондан сийдикни айириб беради. Бу функцияни бажаришда 
унинг микроскопик тузилиши муҳим аҳамиятга эга. 
Буйрак микроскопда қаралганда кўринадиган асосий структура 
бирлиги нефрон дейилади, у асосан пўстлоқ қаватда жойлашган. Буйракка 
кирган буйрак артерияси тармоқланиб, буйрак устунчалари орқали пўстлоқ 
қаватга кўтарилади. Пўстлоқ билан мағиз қисмлар орасида ёй артерия ҳосил 
қилади. Ёй артериядан пўстлоқ қаватга бир нечта радиал артерия чиқади. 
Уларнинг жуда кўп ён шохлари бўлади. Ён шохлардан артерия капиллярлари 
калаваси ҳосил бўлади. У Мальпиги тугуни дейилади. Мальпиги тугуни 
алоҳида Шумлянский-Бауман капсуласи билан ўралган. Капсуланинг девори 
2 қават бўлиб ораси бўш. Бу бўшлиқнинг давоми қобиқ қисмда жойлашган 


61 
айланма каналга уланади. У мағиз қаватга тушиб, кўтарилувчи Генли 
қовузлоғини ҳосил қилади. Генли қовузлоғи пирамиданинг ичида 
жойлашган, у кўтарилиб, қобиқ қисмда 2-тартиб айланма канал ҳосил 
қилади. Бу канал сийдик йиғувчи умумий йўлга қўйилади. Тугунчадан 
сийдик йиғувчи умумий йўлгача бўлган оралиқ нефрондир. Бу каналчалар 
ҳаммасининг девори бир қаватли кубиксимон эпителийдан — ҳужайралардан 
тузилган бўлиб, у ерда сийдик ҳосил бўлади. Мальпиги тугунига кирувчи ва 
ундан чиқувчи артериялар бўлиб, биринчиси иккинчисига нисбатан анча 
йўғон. Шунинг учун, тугунча ичида босим ортиқ бўлади. Қоннинг бир қисми 
капсулага фильтрланиб ўтиб, чала сийдик ҳосил бўлади. Тугундан чиққан 
артерия айланма каналларда яна қайтадан капиллярларга ажралади. Бу 
капиллярлар канал ичидаги чала сийдикдан қонга керакли моддаларни 
шимиб олиб, вена капиллярларига айланади. Веналар йиғилиб, буйрак 
устунчаларидан ўтиб, буйрак венасига айланади ва пастки ковак венага 
қўйилади. Каналларда қолган тоза сийдик сийдик йиғувчи йўлдан ўтиб, 
пирамиданинг учидаги тешик орқали кичик косачага, ундан катта косачага ва 
сўнгра буйрак жомига ўтади. Одам буйрагида 2 миллионга яқин нефрон 
бўлиб, уларнинг умумий ажратувчи (айирувчи) юзаси 5-8 м
2
га тенг келади
яъни сатҳи тана юзасидан 3-5 марта ортиқ. Нефронларнинг 
13
қисми ишлаб 
туради, қолганлари физиологик резерв ҳисобланади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish