5-мавзу: ИҚтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#168345
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза матни (1)

Биринчидан, ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари 
билан муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди. Олий даражадаги ташрифлар 
чоғида, Хитой Халқ Республикаси, Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Қозоғистон 
ва Қирғизистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни 


ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар 
имзоланди. Европа тикланиш ва тарраққиёт банки билан тўлақонли 
муносабатлар тикланди, банк томонидан кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликка 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси 
ажратилди. Турли йўналишларда 20 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди. 
Европа инвестиция банки, Франция ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик 
ўрнатилди. Ўзбекистон янги тузилган Осиё инфратузилмавий инвестициялар 
банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. 
Иккинчидан, ташқи савдо фаолиятидаги барча сунъий тўсиқлар олиб 
ташланди. Хусусан, олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз 
экспорт қилиш тартиби жорий этилди. Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи 
талаблар бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 
механизмлари соддалаштирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар 
натижасида экспорт ҳажми 11,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 
олдинги йил шу давр кўрсаткичига нисбатан 126 фоизга ошди. Ташқи савдо 
сальдоси 519,5 миллион долларни ташкил этди. МДҲ давлатлари ичида 
маҳсулот экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия, 
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар – 
Хитой, Туркия, Афғонистон, Эрон, Корея Республикаси ва Франция 
давлатларини киритиш мумкин. Барча қайд этиб ўтилган мамлакатлар бўйича 
экспортнинг ўсиш динамикасига эришилди. 
Маҳсулот турлари бўйича экспортнинг энг юқори ўсиш суръатлари 
машина ва асбоб-ускуна, рангли металл, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 
текстил маҳсулотларига тўғри келди. Бунда мева-сабзавот маҳсулотлари 
экспорти ҳам маблағ жиҳатидан (592,6 миллион доллар), ҳам миқдор 
жиҳатидан (831,7 минг тонна) ўсишига эришилди. Бугунги кунда экспорт 
таркибининг қарийб 78 фоизини қайта ишлаш тармоғи маҳсулотлари ташкил 
этмоқда. Жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортининг 
улуши 28,5 фоиздан 34,5 фоизгача ортди, электр маиший техника 2,4 
бараварга, автомобиль экспорти 3 бараварга, тўқимачилик маҳсулотлари 1,3 
бараварга ва чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти 14,2 фоизга ўсди. 
Айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард 
долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 
баробар ўсди. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга 
етди. 
Мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия 
бозорида 1 миллиард долларлик облигацияларини муваффақиятли 
жойлаштирди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 
Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда 
биринчи марта яхшиланди. 
Адольфо Ромеро, Global консалтинг компанияси ESKZ раҳбари 
(Испания): “Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Ҳукумати фаол инвестициявий 
сиёсатни юритмоқда, хорижий шериклар билан ишбилармонлик алоқаларини 
кенгайтиришга тайёрлигини намойиш этмоқда. Шу муносабат билан турли-
туман табиий ресурсларга эга, инфратузилмаси яхши ривожланган, саноати 


илғор ва катта технология салоҳиятига эга Ўзбекистон бозорига 
инвестициялар киритиш учун қулай фурсат етди. Ўзбекистон ва Европа 
компаниялари кенг кўламдаги йўналишлар бўйича, шу жумладан, илғор 
билимлар транфсери ҳамда қўшма лоийҳаларни ишлаб чиқиш учун “ноу-хау” 
соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиши ва кенгайтириши мумкин. 
Хорижий инвесторлар томонидан асосий муаммолардан бири сифатида 
қабул қилинадиган маҳаллий шериклар билан ҳамкорлик бўйича тажрибанинг 
етишмаслиги энди тўхтатувчи омил бўлиб қолмаслиги керак”. 
 “Албатта, биз режалаштираётган барча ўзгаришларнинг ниҳоятда 
кўп қиррали ва ўта муҳим эканини мен чуқур тушунаман. Бироқ йўлимизда 
қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак 
ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши 
ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ“. (Ш.М. 
Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти). 
6. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг озиқ-овқат 
хавфсизлиги ва рақобатбардошлиги асосан аграр соҳа барқарор равнақ 
топишига боғлиқ. Бу табиий ресурсларни эксплуатация қилиш, инвестицион 
йўналишларни, илмий ва технологик тараққиёт ҳамда инсоннинг истак-
эҳтиёжларини қондириш учун ҳозирги ва келгусидаги салоҳиятни 
мустаҳкамлайдиган мувозанатли ривожланиш демакдир. Маҳаллий хўжалик 
юритувчи субъектларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор 
ривожлантиришни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлат 
ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг энг муҳим мақсади бўлиб, унда табиий 
омиллардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлашда устувор 
институционал, саноат ва ижтимоий ривожланиш ҳисобланади. 
Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, қишлоқ 
хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини 
мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонни 2017-
2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча 
соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам модернизация қилиш борасида энг 
муҳим вазифалар аниқ белгиланиб, уларни изчил амалга ошириб 
борилаётганлиги соҳадаги улкан муваффақиятларга асос бўлиб хизмат 
қилмоқда.
2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан 
ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма 
тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан 
такомиллаштирилди. Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув 
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. 
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди.
2019 йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 
900 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 500,8 минг тонна шоли, 22 
миллион тонна мева-сабзавот, 12,3 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари 
етиштирилди. Бу йил биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион 


гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 
миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди.
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан 
янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали 
деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли 
ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда. Масалан, жорий йилда 96 
минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг 
гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар экилди ва бу майдонлардан 
олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, 11 минг 
гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 минг 500 гектарда иссиқхоналар 
барпо этилди. Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, 
Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор 
тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, 
мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга 
қўйилди, соя экиш кенгайди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 
100 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 856 миллион 
долларлик 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилди. Чорвачилик тармоғини 
ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, 
парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга 
қўйилди. Зотдор қора-байир отларини кўпайтириш ва от спортини 
ривожлантириш мақсадида Қашқадарёда янги йилқичилик комплекси ташкил 
этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай мажмуалар 
барпо этилмоқда.
Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо 
деярли йўқолиб бораётган анъаналар қайта тикланмоқда. Энг муҳими, 
қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга 
қўйилди. Ушбу соҳада ишларни мутлақо янги асосда йўлга қўйиш мақсадида 
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди. Ҳар бир вилоятда пила хом 
ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан-тўғри чет эл 
инвестициялари жалб қилинмоқда. Натижада ипакни қайта ишлашга 
ихтисослашган 10 та корхона ишга туширилди.
Балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси 
ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги 
киритилди ва 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 
минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.
Яна бир муҳим йўналиш – асаларичилик соҳасини ривожлантириш 
мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал 
етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлди.
“Қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини 
ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. Соҳага илғор 
технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда”. 
 
 
 



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish