КИРИШ Халқаро савдо – халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий
шаклларидан биридир. Халқаро савдо орқали дунё мамлакатлари маълум бир
товарлар ёки товарлар гуруҳини ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва уларни
жаҳон бозорига олиб чиқиш орқали ундан муносиб ўринни эгаллашга ҳаракат
қилади. Республикамиз Президенти таъкидлаб ўтганидек, “... Давлатлар
ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқалар, товар алмашиш
йўлидаги чегара ва божхона тўсиқларни олиб ташлаш ҳозирги кунда нақадар
долзарб аҳамиятга эга эканини тасаввур қилиш қийин эмас”
1
2011 йилда
“Экспорт тарибида тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, холбуки
2000 йилда бу кўрсаткич қарийиб 46 фоизни ташкил этган эди”
2
.
Савдони ривожлантириш ва савдо йўлидаги келишмовчиликларни
бартараф этиш билан боғлиқ муаммолар, бугунги кунда дунё мамлакатлари
олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади Айни пайтда,
мамлакатлараро савдо муносабатларини эркинлаштириш, минтақа кўламида
ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ҳозирда жаҳон ҳамжамиятининг
диққат марказида турган долзарб масала бўлиб қолмоқда. Халқаро савдо
жараёнларининг ривожланиши, шунингдек мамлакатлараро тенг ҳуқуқли
иқтисодий муносабатларни ўрнатиш, ташқи иқтисодий алоқалар кўламида
янгича ёндашувлар ва стратегияларни ишлаб чиқиш зарурлигини талаб этади.
“Халкаро савдонинг ривожланиш тенденденциялари” фани халқаро
савдонинг моҳияти, ривожланиш тенденциялари ва асосий йўналишларини
назарий жиҳатдан асослаб беради ва унинг келажак истиқболларини белгилаш
бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари халқаро
савдонинг классик назариялари, ташқи савдо операцияларини ташкил этиш,
ташқи савдо ва халқаро савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари мазкур
фан орқали ҳар тарафлама чуқур ўрганилади.
Фанни ўқитишнинг мақсади, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида
етук мутахассис бўлиб етишишга даъвогарлик қилаётган талабаларга халқаро
савдо соҳасидаги зарурий билим ва кўникмаларни етказиб беришдир.
Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
талабаларга халқаро иқтисодий алоқаларнинг мураккаб муаммоларини халқаро
савдо қонуниятлари орқали ечишнинг замонавий назарий асосларини ўргатиш;
жаҳон савдосининг товар ва жуғрофий структураси ҳамда жаҳон бозори
коньюнктурасини чуқур таҳлил этиш билан боғлиқ назарий билимларни
етказиш; халқаро иқтисодий муносабатлар кўламининг тараққий этишида
ташқи савдонинг ролини ҳар тарафлама сингдириш.
1
Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом
эттириш йўлидир. Президент Ислом Каримовнинг ЎзРси Конституцияси қабул қилинганининг 19 йиллигига
бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси 8 декабрь 2011 й.
2
Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади./Халқ сўзи, 2012 й.,21-
январь.