Б. Н орипов тасвирий санъатни ўҚитишнинг замонавий педагогик технологияси


этиш дидактикаси, унинг принциплари ва ўқитиш методлари билангина



Download 186,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana23.02.2022
Hajmi186,01 Kb.
#163408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
tasvirij sanatni oqitishning zamonavij pedagogik texnologiyasi

этиш дидактикаси, унинг принциплари ва ўқитиш методлари билангина
диалектик бирликни ташкил этади ва кўзланган мақсадга эришиш
имкониятини беради. Чунки, дарс технологияси – таълим бериш
дидактикасига ва унинг принципларига амал қилиш билан ўз мазмун –
моҳиятини кўрсата олади. Шундагина у ўқувчига дарс материалини осон,
қисқа, асосли, қизиқарли етказилиши билан, дарс технологияси
самарадорлиги ортади ва унинг олдиндан белгиланган мақсадларн
кафолатлари таъминланади. Чунки дарс материалини ўқувчиларга осон,
қисқа, асосли етказилишининг асосий илмий – педагогик, қонун –
қоидаларини ўқитиш дидактикаси ва унинг принциплари таъминлайди.
1
Чунки дидактика – дарс материалини белгиланган вақт ичида (45 минут)
ўқувчиларга маълум дидактик қонун – қоидалар асосида етказишни
таъминлай оладиган ягона диалектик йўлдир. Шунинг учун ўқитувчи
дидактика жараённи ва унинг қонун – қоидаларини, принципларини жуда
мукаммал ҳолда билиши зарур – ки, бусиз педагогик технологияни тушиб,
ундан самарали фойдаланиб бўлмайди.
Бу масалада Н.Сайидаҳмедов ўз устози В.П.Беспалько билан бўлган
бир мунозарани келтиради – ки, бу суҳбат бизнинг фикримизга ҳам анча
аниқлик киритади. Чунки бу мунозарада академик В.П.Беспалько дидактик
1
Қаралсин. Я.А.Коменский. Буюк дидактика. Т. 1975 й. (5-30 бет)


17
жараённи ўқитиш жараёни билан боғлиқлиги ва улар ўртасидаги фарқни
кўрсатиб беради.
Суҳбатда – ўқитиш жараёни билан дидактик жараён ўртасидаги фарқ
нимадан иборат? – мазмунида Сайидаҳмедов саволига – Академик Владимир
Павлович Беспалько шундай жавоб беради, - “Ўқитиш жараёни “Классик
қоидага” бўйсинади. Яъни ўқитувчи синф (аудитория) га кириб дарс
мавзусини эълон қилади-ю, дарҳол унинг мазмунини баён қилишга киришиб
кетади. Дидактик жараён эса хар бир дарс (маъруза) ни бошлашдан олдин
ўқувчи (талаба) лар диққатини дарс материалига жалб қилаоладиган фаолият
босқичи – мотивацияни вужудга келтиришдан бошланади. Ана шу
мотивация босқичи ўқув – билиш фаолиятининг калити ҳисобланади,” –
дейди.
1
Ҳақиқатдан ҳам дарс жараёни ёки дарс технологиясига дарсни
бошланишидан уни тугашигача бўлган жараён киради десак, уни ўқув
материалини қисқа, осон, асосли тушунтириб, ўқувчиларга етказилишини
асосий воситасини ва қонун – қоидасини унинг дидактикаси ва унинг
принциплари таъминлайди.
Дарс технологиясига дарсни бошланишидан унинг тугашигача бўлган –
45 минутли даври киради, -десак, уни дидактикасига эса дарсдаги ўқитувчи
дарс материалини ўқувчига қизиқарли, осон ва асосли етказиб бериш
жараёнининг хаммаси киради. Шунинг учун хам В.Л.Беспалько “Мотивация”
даврини хам дидактик жараёнга киритгани мутлоқ асослидир. Чунки
ўқувчига дарс материалини етказиш дарс материалини баён этишдан эмас,
балки ўқувчини янги дарс материалини қабул қилишга тайёрлашдан
бошланади, -десак мақулроқ гап бўлади – бизнингча хам
Н.Сайидаҳмедов ўзининг “Янги педагогик техонология” асарида
“Мативация” жараёнини асосли шархлаб берган
2
. Шунга кўра ўқитувчи ўз
1
Н.Саидаҳмедов. Янги педагогик технология. Т. 2003 й. (60 - бет)
2
Шу манбаа (61-63 бетлар)


18
дарснинг мазмун-мохиятига кўра “Мативация” меъёрини аниқлаб, ундан
ижодий фойдаланиши зарур.
Хуллас, таълим – тарбиянинг педагогик технолояси ўзининг қурилиши
ва тузилиши ёки иш фаолияти мазмунига кўра:
1. Дарс технологияси
2. Ўқитиш технологияси
3. Маълумот-билим бериш технологияси кўринишларда намоён
бўлади
1
.
1. “Дарс технологияси” – бу 45 минутли дарсни умумий қурилиши,
тузилиши ва ташкил этилишининг умумий – педагогик технологиясида
ифодаланади.
Яъни: Синф – дарс системаси бўлиб у:
- Янги билим бериш дарси;
- Ўтилган материални мустахкамлаш дарси;
- Ўқувчилар билимини текшириш дарси
- Такрорлаштириш ва умумлаштириш дарслари
- Аралаш типдаги дарслар каби дарсларнинг хар бири ўзига хос
педагогик технологиясига эгадир.
2. “Ўқитиш технологияси” – педагогик технологияни энг асосий
турларидан бири бўлиб, у маълум бир ўқув фанини ўқитиш, ўқув
материалини ўзлаштириш йўлида, қоидаларни ифода этувчи технология
мазмунида ифодаланади. Кўриниб турибдики педагогик технологияни бу
тури кўпроқ маълум бир ўқув предметини ўқитиш дидактикаси ва
методикаси жараёнида таърифланади ва улар фанлар бўйича ўзгартириб
туради.
Яъни, аввало гуманитар фанларни ўқитиш технологияси, сунгра табиий
фанларни ўқитиш технологиясида, ўзига хос талаб, ўзгаришлар содир
бўлади.
1
. Н.Сайидахмедов. Янги педагогик технология. Т. 2003 й. (6 бет).


19
3. “Маълумот бериш,” – яъни билим – малака бериш технологияси – бу
технология ўқитувчи ва ўқувчиларни ижодий мулоқоти технологиясини,
ўқитиш дидактикаси ва методларининг умумлашган фаолиятини ифода
этади. Яни ўқувчиларга бериладиган маълум соҳадаги билим - малакаларни
уларга етказиш технологияси мазмунида акс этади.
Юқоридаги ҳолатлардан шу нарса кўриндики, мактаб ўқув
фанларининг ҳар бири ўзига хос педагогик технология принципларига амал
қилади.
Хулоса ўринида шуни айтиш жоизки, педагогик технология – таълим-
тарбия беришнинг дидактик асосларини, принципларини, маълум маънодаги
таълим – тарбия 
жараёнларини, воситаларини, имкониятларини
бирлаштирган ҳолда олдиндан белгиланган мақсад, режани бажаришини
шахс сифатларни шаклланиши ва ривожланишини кафотлай оладиган
педагогик жараён эканлигини кўрамиз.
Педагогик технология асосида қайси фанни ўқитишдан қатъий назар
ўқитувчи энг аввал педагогик технология таърифини, қонун – қоидаларини,
уни ташкил этишдаги ўқитувчининг педагогик маҳоратини, дидактик
талабаларини, методик ва услубий йўналишларини жуда яхши тушуниши,
ундан ижодий фойдалана олишнинг педагогик – психологик асослари бўйича
етарли билим – малакаларга эга бўлишлари зарур.

Download 186,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish