Б. Н орипов тасвирий санъатни ўҚитишнинг замонавий педагогик технологияси


технологияси – бу ўқув жараёнини нима реал тавсифласа ўша



Download 186,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana23.02.2022
Hajmi186,01 Kb.
#163408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
tasvirij sanatni oqitishning zamonavij pedagogik texnologiyasi

технологияси – бу ўқув жараёнини нима реал тавсифласа ўша,
ўқитувчига ўрнатилган мақсадларга эриши учун нимага таяниш зарур
бўлса ўша,” – деган таърифни баён этади
2
.
Бу олима, - “Ўқитиш технологияси – белгиланган ўқув – мақсадга
эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат, ” – эканлигини ҳам
қўшимча қилади
3
.
Хулоса жаҳоннинг: Г.Сакомото, И.Лернер, Н.Тализина, В.Беспалько,
Г.Селевка, В.Монохов. М.Чошонов, Б.Блум, М.Матюшкин, М.Махмутов,
Т.Назарова, Т.Ильина, Ю.Бабанский, М.Кларн каби атоқли педагог –
олимлари педагогик технологиянинг энг замонавий, самарали дидактик
асосларини, методик усулубларини турли нуқтаи – назаридан таҳлил қилиб,
бердилар.
Мамлакатимиз мустақиликка эришиши ва таълимни янги тизимга
ўтиши муносабати билан ўқитиш технологиясини янгилаш зарурияти ҳам
пайдо бўлади. Бу ўз ўрнида жаҳоннинг илғор мамлакатларида анча яхши
самара бераётган таълим технологияларини ўрганиб, улардан ижодий
фойдаланишни бугунги мактабларимизнинг ўзлари талаб қилмоқда ва тақозо
этмоқда.
Шунинг учун педагогик технологияларини назарий асосларини,
тарихини, мазмун-моҳиятини ўрганиб, уларни бугунги мактаблар
фаолиятида қўллашнинг йўл – йўриқлари, методлари, дидактик принциплари
бўйича педагогик эксперимент, тажриба, кузатишлар ўтказилиб, уларнинг
1
Манбааларнинг ҳаммаси. Н.Сайидаҳмедовнинг “Янги педагогик технология” китобидан
келтирилди. Т. 2003 й. (6-9 бетлар)
2
Манбааларнинг ҳаммаси. Н.Сайидаҳмедовнинг “Янги педагогик технология” китобидан
келтирилди. Т. 2003 й. (6-9 бетлар)
3
Манбааларнинг ҳаммаси. Н.Сайидаҳмедовнинг “Янги педагогик технология” китобидан
келтирилди. Т. 2003 й. (6-9 бетлар)


15
натижа ва илмий хулосаларини мамлакатимиз матбуотида эълон қилиб
келинмоқда
1
.
Мамлакатимизда педагогик технология билан мунтазам холда, жиддий
шуғулланиб 
келаётган 
таниқли 
педагоглардан 
бири 
профессор
Н.Сайидаҳмедов бўлиб, у педагогик технологиянинг жаҳон педагогикасидаги
талқини, унинг мазмун – моҳиятини яхшигина тахлил қилиб чиқади. Бу
соҳадаги ўзининг педагогик қарашларини ўзининг 2003 йили нашр этилган
“Янги педагогик технологиялар” илмий педагогик асарида тўла тўкис баён
этади.
Н.Сайидаҳмедов таърифи бўйича, -“Педагогик технология – бу
ўқитувчи (тарбиячи) нинг ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчи
(талаба) ларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва акс таъсир маҳсули
сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларининг жадал
шаклланишини кафолатлайдиган жараёндир”, - деб кўрсатилади
2
.
Олим ўзининг бу таърифини илмий факт, далиллар ва махсус
(эксперемент) тажрибаларининг натижалари ва хулосалари бўйича асослаб
беради.
Н.Сайидаҳмедов ўзининг педагогик тадқиқотлари фаолияти жараёнида
педагогик технология, унинг дидактик асосларини, методик йўналишлари ва
хусусиятларини анча илмий асосда, ишончли таҳлил қилиб беради.
Ҳақиқатда ҳам, ўз кузатувларимиз (педагогик амалиётларда) ва махсус
кузатувлар, тажрибаларимиз, яна энг илғор, тажрибакорни ўрганиш ва
педагоглар билан ўтказилган суҳбат ва савол – жавобларга тянган ҳолда ва
юқорида баён этилган педагогик технология тарифларига кўра, - Педагогик
1
Н.Сайидахмедов. Педагогик технология. Тахлил, таъриф, мулохаза. “Маърифат”
газетаси. Т. 1998. 24 июнь
Ж.Йўлдашев. Янги педагогик технология йўналишлари, муаммолар, ечимлар, “Халқ
таълими” Ж.Т. 1999 й. №4. (4-6 бет).
Н.Саидаҳмадов. Янги педагогик технология принциплари. “Маърифат” газетаси. Т. 1999
й. 27 – октябрь.
У.Мирзаев, У.Урозалиев. Таълимда педагогик технологиялар. “Халқ таълими” журнали.Т.
2003 й. (24-26 бет)
2
Н.Саидаҳмедов. Янги педагогик технология. Т. 2003 й. (6-бет)


16
теҳнология – маълум белгиланган шароитда ўқувчиларга билим – малакалар
беришнинг қонун – қоидалари ва воситалари асосида олдиндан белгиланган
мақсадга эришишнинг кафолатлай оладиган педагогик жараён эканлигини
англаб оламиз.
Шунинг учун айтиш мумкинки, бизнингча педагогик технология –
ўқитувчининг маҳоратидан истисно бўлиб, у дарснинг ташкил этиш
дидактикасидан ҳам, уни ўқитиш методларидан ҳам, ҳатто усулларидан ҳам
фарқланади.
Лекин унутмаслик керакки, дарс технологияси – таълимни ташкил

Download 186,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish