O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИГИРТКАСИМОНЛАР (Acri-
doidea) — тўғриқанотли ҳашаротлар 
туркумининг катта оиласи. 10 мингдан 
ортиқтури бор. Танасининг уз. 9 см ча; 
ипсимон мўйловлари тана узунлиги-
нинг ярмича. Канотлари 2 жуфт, баъзан 
ривожланмаган ёки бутунлай йўқ. Орқа 
оёклари сакровчи; панжаси 3 бўғимли. 
Орқа оёқ сонини устқанотга ишқалаб то-
вуш чиқаради. Эшитиш органи қорин олд 
бўғимининг ён қисмида. Тухумқўйгичи 
қисқа. Тухумларини тупроққа тўптўл 
қилиб кўяди. Урғочиси тухум қўйгичи 
ёрдамида чуқурча ясайди ва унга ту-
хуми билан бирга махсус безлардан 
кўпиксимон суюқлик ажратади. Шу 
суюқлик қотиб, кўзача ҳосил бўлади. Ли-
чинкаси, одатда, баҳорда пайдо бўлади 
ва 4—7 марта пуст ташлаб 1—1,5 ойда 
ривожланади. Ёзда жинсий етилган ин-
дивидлар ҳосил бўлади ва уруғланиб, 
тухум қўябошлайди. Гала бўлиб (чи-
гирткалар) ва якка яшовчи Ч. бор. Гала 
бўлиб яшовчи Ч. серҳаракат личинкалар 
ёки кднотли имагодан иборат тўдалар 
ҳосил қилиш хусусиятига эга. Улар сий-
раклашганда якка яшовчи индивидлар 
вужудга келиб, кўчманчилик хусусия-
тини йўқотади. Ҳамма Ч. ўсимликхўр, 
баъзан эса ҳайвонлар организми билан 
ҳам озиқланади. Кўпгина Ч., айниқса, 
гала бўлиб яшовчилари қ.х.га катта зарар 
етказади. Баъзи қурғоқчил вилоятларда 
тупроқ ҳосил бўлиш жараёни ҳамда мод-
далар алмашинувини жадаллаштиришда 
Ч. роли борлиги аниқланган (қ. Чигирт-
ка). 
ЧИГИРТЧИЛАР
ден-
гиз 
қалдирғочлари (Sternidae) — 
балиқчисимонлар туркумига мансуб 
қушлар оиласи. 10 уруғи ва 43 тури 
бор. Гавдасинингуз. 20—55 см. Қаноти 
узун, тумшуғи учли. Умумий ран-
ги оч, кўпчилик турларининг бошида 
қора «қалпоқча»си, бармоқлари ораси-
да тери парда бор. Чаққон учади, сув-
да яхши сузади. Денгиз, кичик дарё ва 
кўлларнинг оролларида ерда, баъзилари 
дарахтлар ва буталарда, ботқоқликда 
яшовчи турлари сув юзасига ўсимлик 
тўшаб, уя ясайди. 1—4 та тухум қўйиб, 
14 —22 кун босади. Т ухумдан чиқкан 
жўжалари 1 кундан орқасидан эргашиш 
қобилиятига эга. Табиатда 23—27 йил 
яшайди. Асосан, балиқлар, кейин урго-
чиси қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар 
билан озиқланади. Ер юзида жуда кенг 
тарқалган. Ўзбекистонда 7 тури учрайди. 
ЧИГИТ — ғўза уруғи; териб олинган 
пахтани қайта ишлаб (толадан ажратиб) 
олинади. Терилган пахта вазнининг 55—
60% Ч. ҳиссасига тўғри келади. Шакли 
тухумсимон ёки ноксимон, чўзинчоқ 


www.ziyouz.com кутубхонаси
81
ёки калта, бўйи 1,5—15 мм, эни (диа-
метри) 1—8 мм, оғирлиги 70— 160 мг, 
1000 донасининг ўртача вазни 120—140 
г; қўнғиржигарранг, қаттиқ қобиқ ва 
мағиз (ядро)дан иборат. Устки қавати 
(пўсти)дан тола ва момиқ (линт) ажра-
тиб олинади (қ. Пахта толаси). Тола ва 
туклари кўп кенг қисми (тўмтоқ томони) 
халаза, уч қисми микропиле (чанг йўли) 
дейилади. Ч. муртаги 2 та уруғпалла, 
уруғпалла остки бўғин, иддиз қинидан 
иборат. Фойдаланиш мақсадларига кўра 
уруғлик ва саноатда қайта ишланадиган 
техник Ч.ларга бўлинади. Бир неча ой-
дан бир икки йилгача яхши сақланган 
Ч. физиологик пишиб етилган, соғлом 
ва унувчан бўлади. Бехато ва соғлом 
униб чиқиши учун ивитилади. Ч.нинг 
муҳим хусусияти унинг эпидермис 
ҳужайраларида бир ҳужайрали 20 мм дан 
42—44 мм ва ундан ортиқ бўлган тола-
ларнинг ҳосил бўлишидир. Ч. мағзи тар-
кибида 24 дан 29% га қадар мой бор (қ. 
Пахта мойи). Ўзбекистон ёғмой саноати 
корхоналарида ҳар йили 1,5— 2 млн. т 
техник чигит қайта ишланиб пахта ёғи, 
шулха (Ч. пўчоғи), кунжара олинади. Ч. 
чиқиндиларини қайта ишлаб, улардан 
целлюлоза, спирт, лок ва б. маҳсулотлар 
и.ч.да фойдаланилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish