ЧАНГСЎРГИЧ — хоналарни
йиғиштириш, мебель, кийимкечак, ги-
лам ва қалин пардаларни чангдан тоза-
лаш учун мўлжалланган ҳаво сўрувчи
қурилма. Деворларни бўяш, ёгоч ва ме-
талл сиртларига бўёқ пуркаш, ҳавони
намлаш, ўсимликларга дори сепишда
ҳам Ч.дан фойдаланиш мумкин. Асо-
сий қисмлари — металл ёки пласт-
масса корпус, коллекторли двига-
тель ва марказдан қочма вентилятор.
Узайтирибқисқартирса бўладиган (гоф-
рирланган) шланг ва турлитуман учли-
клар билан бутланади. Ч.нинг полда ту-
радиган, дастаки ва орқага осиб юрила-
диган, чўткасимон турлари бор. Ишлаш
тарзига кўра, тўғри оқимли цилиндрик,
уюрмали (канистрли) ва б. хиллари бор.
Гиламларни ювиш, пол ювиш ва ялтира-
тиш, мебелни ялтиратиш, автомобиллар-
ни тозалаш учун мўлжалланган мослама-
ли Ч. ҳам бўлади. Ч с. истеъмол килади-
ган электр токи қуввати — 150—800 Вт.
ЧАНГХЎРЛАР (Alleculidae) —
қўнғизлар оиласи. 1300 га якин тури
маълум. Уз. 4—25 мм, танаси овал шак-
дда; ранги қора, қўнғир ёки сариқ. Ер
юзида, айниқса, жан. мамлакатларда кўп
Tapкалган. Ўсимлик барги, айниқса, гул
чанги билан озиқланади. Баъзи Ч. (маc,
доғистон чангхўри) экинлар майсаси ва
уруғини еб, зарар келтиради.
ЧАНГЧИ — гулли
(уруғли)
ўсимликлар гулининг асосий кисми.
Ч. чангдон ва чангчи ипидан иборат. Ч.
озиқ моддалар (қанд, ёғ, минерал тузлар,
оқсил)га бой бўлиб, улар чанг доначала-
рининг ўсиши учун сарфланади. Ч. тар-
кибида уруғланиш жараёни учун зарур
ферментлар, каротиноидлар, витамин-
лар ва б. биологик фаол моддалар бор.
Ч.нинг яшаш хусусияти ҳар хил ўсимлик
турларида турлича. Шунинг учун сунъий
чанглантиришда Ч.ни сақлашнинг турли
усуллари ишлаб чиқилган.
ЧАНГҚЎБИЗ, чангқовуз — тил-
чали чолғу асбоби. Пластинкасимон
ва ёйсимон турлари бор. Суяк, ёғоч,
қамиш, ғаров, металлдан ясалади. Осиё
(Сибирь, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё), Аф-
рика ва Европа халкларида турли ном-
да тарқалган бўлиб, мусиқий фольклор
қатламига мансуб чолғудир. Ч. тишларга
яқин ушлаб ёки босиб туриб, тилчаси
(турига қараб) унга боғланган ип ёрда-
мида тортиб ёки қўл бармоклари (одат-
да, кўрсатгич бармоқ) билан тирнаб ча-
линади. Ундан маълум баландликдаги
доимий бир овоз ва шу овоз обертон-
ларидан оғиз артикуляцияси ёрдамида
муайян оҳанглар чиқарилади. Овознинг
баландпастлиги оғиз бўшлиғининг кат-
такичик очилишига, чолгу тилчасининг
узун ва қалинлигига боғлиқдир. Ч. ўзига
хос паст овози, нисбатан тор (октава до-
ирасидаги) диапазони билан ажралиб
туради. Ўтмишда ўзбекларда суяк Ч.
(«Алпомиш» достони) ва темир Ч. тур-
лари бўлиб, асосан, хотинқизлар томони-
дан қўлланилган. Ҳозир Ўзбекистонда,
асосан, Қорақалпоғистон Республикаси,
Сурхондарё, Қашқадарё, шунингдек,
Самарканд ва Бухоро вилоятларида те-
мир Ч. тарқалган. 1990-й.лардан бошлаб
баъзи фольклорэтнографик жамоалар
томонидан кенг ишлатиладиганбўдди.Ч.
маълум Темир чангқўбиз. маросим би-
лан боғлиқ бўлмай, унда оддий (баъзида
бадиҳа услубидаги) кичик куйлар («Ч.
куй» ёки «Ч. чертит») чалинади. Шу-
нингдек, Ч.да турли ҳайвонларнинг овоз-
ларига ўхшатмалар қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |