O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУ ВИЛОЯТИ - Қирғизистон Ре-
спубликаси таркибидаги вилоят, респу-
блика шим.да. Майд. 18,8 минг км2. 
Аҳолиси 747,9 минг киши (1995), асосан, 
қирғизлар ва руслар, шунингдек, ўзбек, 
украин, немис, татар, дунган, уйғур ва 
б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Тар-
кибида 11 туман, 5 шаҳар ва 7 шаҳарча 
бор. Қирғизистон пойтахти (Бишкек) 
ҳам вилоят худудида жойлашган. Ун-
дан ташқари, Тўқмоқ, Қораболта, Кант, 
Шопоков ш.лари мавжуд. Маркази 
— Қораболта ш. Вилоятнинг рельефи 
тоғли. Бал. 5000—5500 м. Ч.в. ҳудудига 
Чу ва тоғ оралиғидаги Катта Кебин во-
дийлари, шунингдек, уларни ўраб турган 
Кирғиз, Или, Кунгай Олатовларининг ён 
бағирлари киради. Водийнинг ғарбий ва 
ўрта қисмлари деярли текислик. Қирғиз 
Олатовининг этакларига яқин томони 
ҳамда Қирғиз, Или Олатовлари эгалла-
ган шарқий қисми бироз қия. Водийнинг 
шарқида Чу дарёсининг ўнг соҳилида 
Кебин водийси жойлашган. Водийдан 
жан.да даралар билан бўлинган ўртача 
баландликдаги тоғ тармоғи бор. 3500 м 
дан юқорида кўп йиллик музлик, қоялар, 
музли минтақалар бошланади. Қирғиз 
Олатовидаги довонларнинг ҳаммаси 
3000 м дан баланд. Тоғнинг энг баланд 
жойи Олаарча ва Аламеддин дарёла-
рининг бошланишида жойлашган. Ай-
рим тоғ чўққилари 4500 м баландликда. 
Шаркда Или ва Кунгай Олатовларининг 
оралиғида Катта Кебин водийси, водий 
ичкарисида Кўкойроқ яйлови жойлаш-
ган.
Фойдали қазилмалардан полиметалл 
рудалари, рангли металлар, нометаллар-
дан ош тузи, гипс, мармар, сиенит, гра-
нит, мергель, ‘ шағал, сланец ва б. бор. 
Газ, нефть ресурслари ўрганилган. Икли-
ми кескин континентал, ёзи иссиқ, айрим 
йиллари қишда қаттиқ совуқ бўлади. 
Баҳори қисқа, март охиридан ҳаво исий 
бошлайди. Июлнинг ўртача траси 22°—
25°. Энг юқори тра 44°. Янв.нинг ўртача 
траси —7°. Энг паст тра —40°. Қор 
75—90 кунгача эримай туриши мумкин. 
Йилига водийда 270—400 мм, тоғ ён 
бағирларида 500—600 мм ёғин тушади. 
Вегетация даври 220—230 кун. Дарё-
лари Чу дарёси ҳавзасига мансуб. Энг 
катта дарёси — Чу. Унинг ўнг ирмокла-
ри — Катта ва Кичик Кебин дарёлари, 
чап ирмоклари — Жералиқ, Толдибулоқ, 
Шамиш, Бурана ва б. Иссиқ ва минерал 
булоқлар бор. Сунъий кўл кўп. Шарқий, 
Fapбий, Жан. Катта Чу суғориш каналла-
ри ва Ўртатўқай сув омбори қурилган. Чу, 
Кебин водийларининг текислик қисмида 
бўз тупроқ, айрим жойларда нам ва шўр 
тупроқ; оч тусли қўнғир тупроклар ҳам 
учрайди. Тог этакларида оч тусли ва қора 
қўнғир тупроклар тарқалган. Табиий 
ўсимликлардан шувоқэфемерли чала чўл 
ўсимликлари, шувоқғалладошлар, чалов 
шувоқли ўтлар, қамиш ва бутасимонлар 
учрайди. Тог этаклари, асосан, чалов 
ва қорақиёқ ўсимликларга бой. Тог ён 
бағирларида ўтлоклар, баланд қисмида 
бутазор ва ўрмонлар мавжуд. Қирғиз 
Олатовидаги дараларда, Катта Кебин во-
дийсида қарағай, қайин, арча, четан да-
рахти ва б. усади. 3600 м дан юқорида 
гляциалнивал минтақа жойлашган. Ёв-


www.ziyouz.com кутубхонаси
157
войи ҳайвонлардан тоғ такаси, кийик, 
архар, силовсин, тулки, бўри, қундуз, 
суғур ва б., сувларда ҳар хил баликлар, 
гоз, ўрдак, ондатралар бор. Олаарча дарё-
си дарасида миллий боғ ташкил этилган. 
Тўқмоқда қирғовулларни кўпайтириб 
тарқатиш хўжалиги, Оқсув давлат ком-
плекс қўриқхонаси, Жарли Қайинди, Ке-
бин давлат зоология қўриқхонлари мав-
жуд.
Вилоятда 
рангли 
металлургия, 
ёғочсозлик ва мебелсозлик, машинасоз-
лик, қурилиш материаллари, енгил, озиқ-
овқат саноатлари бор. «Голдстар» радио-
заводи, «Торгмаш», таъмирлашмехани-
ка, Чу металл буюмлари и.ч., Қайинди 
кабель здлари, «Қирғизмебель» и.ч. 
бирлашмаси, Тўқмоқ ипйигирув фкаси, 
Қирғиз камволмовут кти, йирик панел-
ли уйсозлик зди, кигиз, мўйна фкалари, 
озиқ-овқат саноати (консерва, ёғпишлоқ, 
шакарқанд, арақликёр, тамаки, пиво здла-
ри, гўшт, ун ва б.) корхоналари ишлаб ту-
рибди. Ч.в.да деҳқончилик ва чорвачилик 
ривожланган. Деҳқончиликнинг асосини 
ғаллачилик ташкил этади. Қанд лавлаги, 
маврак, ялпиз, сабзавот, картошка, полиз, 
озуқа экинлари экилади. Мевачилик, ток-
чилик тараққий этган. Қорамол, чўчқа, 
парранда, шунингдек, йилқи, қуён, тул-
ки, нутрия боқилади. Вилоят ҳудудидан 
Луговая — Бишкек — Кебин — Балиқчи 
т.й. ўтган (Ч.в. даги уз. 186 км). Водийдан 
Талас, Ўш, Тошкент, Олмаота, Балиқчи, 
Норинга магистрал автомобиль йўллари 
кетган. Бишкек ш. яқинидаги «Манас» аэ-
ропорти водийни Олмаота, Остона, Тош-
кент, Москва, Истанбул, Деҳли, Қоракўл, 
Ўш, Норин, Жалолобод ва б. шаҳарлар 
билан боғлайди. 300 га яқин умумий таъ-
лим мактаби, олий ўқув юртлари, музей, 
театр, маданият саройлари бор. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish