O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ - Қашқадарё 
вилояшидяги туман. 1926 й. 29 сент.да-
ташкил этилган. 1962 й. да Яккабоғ тума-
нига қўшилган. 1964 й. 22 фев.да қайта 
ташкил этидди. Шаркдан Шахрисабз, Ки-
тоб, жан.шаркдан Яккабоғ, жан.дан Ка-
маши, ғарб ва жан.гарбдан Карши, Косон 
туманлари, шим.дан Самарқанд вилояти-
нинг Пастдарғом ва Нуробод туманлари 
билан чегарадош. Майд. 2,84 минг км2. 
Аҳолиси 270 минг киши (2003). Туманда 
1 шаҳар (Чирокчи), 20 қишлоқ фукарола-
ри йиғини (Дам, Додиқ, Жар, Кўкдала, 
Лангар, Мирзатўп, Охунбобоев, Пахта-
обод, Торжилға, Уймовут, Уйшун, Хумо, 
Чим, Чорвадор, Шуркудуқ, Эски Ангор, 
Янги Ҳаёт, КалкаMa, Кахрамон, Кумда-
рё) бор. Маркази — Чирокчи ш.
Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг 
шим. қисмида жойлашган. Рельефи те-
кис чўл ва кирадирлардан иборат бўлиб, 
жан.ғарбдан 
шим.шарққа 
(Қоратепа 
тоғи) баландлашиб боради. Баландлиги 
текис чўл қисмида 400— 600 м, адир-
да 700—900 м ва Зарафшон тизмаси-
нинг давоми бўлмиш Қоратепа тоғида 
1200—1500 м. Дурсун қишлоғи ёнида 
табиий газ кони топилган. Иқлими ке-
скин континентал. Йиллик ўртача тра 
14,7°. Янв. нинг ўртача траси 2,7°, энг 
паст тра —20°. Июлнинг ўртача траси 
28°, энг юқори тра 45°. Вегетация даври 
220—230 кун. Йилига 368 мм, шарқида 
400—500 мм ёғин тушади. Тумандаги 
экинлар Қашқадарё, Кумдарё, Оёқчидарё 
ва б. каналлардан сугорилади. Туманнинг 
жан.да Чимқўрғон сув омбори бор. Шим. 
тоғли зонада ўтлоқи, текислик қисмида 
типик бўз тупрокдар, оч бўз тупроқ, даре 


www.ziyouz.com кутубхонаси
117
водийларида ўтлокиботқоқ тупроқлар 
тарқалган. 
Ёввойи 
ўсимликлардан 
ранг, қарғаоёқ, қамиш, читир, кар-
рак, буғдойиқ, янтоқ, кашкар беда, 
қорамуғ, қўзиқулоқ, оққурай, туяқорин 
ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тул-
ки, юмронқозиқ, қуён, каламуш, қўшоёқ, 
сичқон, эчкемар; қушлардан қирғовул, 
сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғаддоқ 
ва б. бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунинг-
дек, тожик, татар, рус, украин ва б. мил-
лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг 
ўртача зичлиги 1 км2 га 95,1 киши. 
Қишлоқ аҳолиси 252,5 минг киши, шаҳар 
аҳолиси 17,5 минг киши (2003).
Хўжалиги. Туманда 2526 йирик, ўрта, 
кичик корхона ва микрофирмалар, пах-
та тозалаш, ғишт здлари, гилам фкаси, 
МТП, қурилиш ташкилотлари, автокор-
хона, босмахона, савдо, маданий ва маи-
ший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 
20 ширкат, 970 фермер, бўрдоқичилик 
хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қ.х. 
пахтачилик, галлачилик ва чорвачиликка 
ихтисослашган. Пиллачилик билан ҳам 
шуғулланилади. Экин майдонларига пах-
та, дон, картошка, полиз, сабзавот, озуқа 
экинлари экилади. Туман жамоа ва шахе-
ий хўжаликларида қорамол, қоракўл қўй, 
парранда боқилади. 174 умумий таълим, 
болалар мусиқа мактаблари, 3 касбху-
нар коллежлари, марказий кутубхона ва 
унинг тармоклари, 18 клуб муассасалари, 
маданият ва истироҳат боғи ишлаб ту-
рибди. Касалхона, фельдшеракушерлик 
пунктлари, поликлиника, дорихоналар ва 
б. тиббий муассасалар бор. 
ЧИРЧИҚ 
(қад. 
номи 
Парак, 
«Бобурнома»да Чир, кейинги кичрайти-
рилган номи Ч.) — Тошкент вилоятида-
ги дарё. Сирдарёнинт йирик ўнг ирмоғи. 
Дарё ҳавзаси жан. ва шарқда Қурама 
тизмаси ва Чатқол тоғ тизмалари, шим.
да Талас Олатови ва унинг ғарбий тар-
моклари билан чегараланган. Ғарбий 
Тяньшан тоғларидаги қор ва музликлар-
дан Чатқол, Кўксув ва Писком дарёла-
ри бошланади. 1971 й. гача Ч. Чорвоқ 
сойлигида Чатқол ва Писком дарёлари 
қўшилишидан ҳосил бўлар эди. Энди-
ликда дарё Чорвоқ сув омборидан бош-
ланади ва Чиноз қишлоғи ёнида Сирда-
рёга қуйилади. Уз. 454 км, ҳавзасининг 
майд. 14240 км2. Ч. тез оқадиган типик 
тоғ дарёси, тоғли қисмида чуқур, тор 
ва нишаб ўзанда тез оқади. Угом дарё-
си қўшилгандан сўнг Ч. водийси кен-
гаяди. Ч. га бир неча ирмоқлар келиб 
қуйилади. Энг йириклари Угом дарёси ва 
Оқсоқотасой. Қолган майда ирмоқлари 
(Қизилсув, Шўробсой, Озодбошсой, 
Оқтошсой, Товоқсой, Қорангкўлсой, 
Ғолибасой, Олтинбексой, ва б.)нинг баъ-
зилари ёз ва куз ойларида қуриб қолади. 
Водийнинг текислик қисмида дарёга би-
рорта ҳам ирмоқ қўшилмайди. Ч. қор ва 
музлик сувларидан тўйинади. Сув сар-
фи Хўжакент қишлоғи яқинида 221 м3/
сек., Чиноз қишлоғи ёнида 62 м3/сек. 
Энг кўп сув сарфи 2160 м3/сек. (1959 
й. 8 апр.) ва 1452 м3/сек. га (1914 й. 14 
май) етган. Бундай катта сув сарфи Ч. 
дарёси учун хос эмас. Энг кам сув сар-
фи 22м3/сек. бўлган (1956 й. февраль). Ч. 
Сирдарёга йилига 164 м3/сек. сув қуяди. 
Сув оқимининг 52,4% март—июнь ой-
ларида, 32,1% июль—сент. ва қолган 
15,5% окт.— февраль ойларида оқади. 
Янв.—февраль ойларида суви камай-
иб, 52 м3/сек. дан ошмайди. Ч.да лойқа 
оқизиқлар кам. Тоғлардан чиқиб текис-
лик бўйлаб оққанда суви кўплаб иррига-
цион тармоқлар орқали суғоришга оли-
нади. Захариқ, Бўзсув, Қорасув, Шим. 
Тошкент каби каналлар Ч. дарёсидан сув 
олади. Дарёдан гидроэнергетикада ҳам 
кенг фойдаланилади. Қодирия, Товоқсой, 
Оққовоқ, Оқтепа, Салор ва учта Қуйи 
Бўзсув, Чорвоқ (қуввати 600 минг кВтсо-
ат, Ғазалкент) ГЭСлар каскади шулар 
жумласидандир. Ч. суви, асосан, Тош-
кент вилояти ҳудудидаги экин майдон-
ларини суғоришга сарфланади (Ч. — 
Бўзсув системаси Ўзбекистон ҳудудида 
100 минг гектардан зиёд ерни суғоради), 
шунингдек, Тошкент, Чирчиқ, Янгийўл, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
118
Ғазалкент ш.ларини ва кўп қишлоқларни 
сув билан таъминлайди. Ч. ўрта оқимида 
унинг ўнг соҳилидаги террасаларда Тош-
кент ш. жойлашган.
ЧИРЧИҚ - Тошкент вилояти-
даги шаҳар. Чирчиқдарёсининг ўнг 
соҳилида, Қоржонтовнинг ён бағрида, 
730 м баландликда, Тошкентдан 30 
км шим.шарқда жойлашган. Тошкент 
Чорвоқ т.й. даги станция ва автомо-
биль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 140,1 
минг киши (2004). Ч. 1932 й.да дарё 
бўйидаги Қирғизқулоқ, Қипчоқ, Ниёзбек 
қишлоқлари ўрнида йирик электркимё 
кти қурилиши муносабати билан ву-
жудга келган. Янги саноат корхоналари 
қурилиши билан аҳоли сони ҳам тез ўсди 
(1939 й. — 15 минг киши, 1959 й. — 65 
минг киши, 1970 й. — 107,4 минг киши). 
30 — 40-й. ларда Индустриал техникуми 
биноси, 50-й.ларда электркимё корхона-
сининг Маданият саройи ва б. жамоат 
бинолари қурилди. 1966—67 й.лардан 
кўп қаватли йирик панелли бинолар қад 
кўтарди. 2-жаҳон урушида ҳалок бўлган 
чирчиқликлар хотирасига ўрнатилган ёд-
горлик, маданият ва истироҳат боғлари, 
хиёбонлар, мактаблар, поликлиника, ка-
салхона ва б. бунёд этилди. Шаҳар ёнида 
аҳолининг дам олиш жойлари мавжуд. 
Шаҳарда «Чирчиққишлоқмаш», «Транс-
форматор», «Ўзбеккимёмаш», «Элек-
тркимёсаноат» (минерал ўғитлар), қаттиқ 
қотишмалар ва ўтга чидамли металлар 
кти каби корхоналар ишлаб турибди. 26 
та қўшма корхона (шу жумладан, «Кибо», 
«Чирком», «Узметаллтехнолоджи», «Бур-
сель—Ташкент—Текстиль»), 850 дан 
зиёд кичик корхона фаолият кўрсатади. 
Қурилиш материаллари, темирбетон кон-
струкциялари ишлаб чиқарилади. Ғишт, 
асфальтбетон здлари, гўшт, нон ктлари, 
пойабзал ва тикувчилик фкалари мавжуд.
Чирчиқ 
олий 
танк 
командирмуҳандислик билим юрти, 25 
умумий таълим мактаби, 7 ўрта махсус 
билим юрти, 12 кутубхона, 3 маданият му-
ассасаси, музей, маданият ва истироҳат 
боғи бор. Касалхона (500 ўрин), поли-
клиника, дорихоналар ва б. тиббий муас-
сасалар ишлаб турибди. Ч.дан Тошкент 
ш.га автобуслар қатнайди. «Чирчиқ тон-
ги» газ. (1932 й.дан нашр этилади, адади 
760), «Чирчиқ» (1932 й.дан нашр этила-
ди, адади 800) газ.лари чиқарилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish