O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИПОР ИЛОНЛАР — сув илонлар 
оиласига мансуб илонлар 2 уруги; асл Ч.и. 
(Coluber) ва ўрмаловчи Ч.и. (Е1арпе)нинг 
умумий номи. Уз. 2,4 м гача. Гавдасининг 
орка қисми сидирға рангли, баъзан қора 
йўлйўл доғлари бўлади; қорин томони 
оқиш. 30 га яқин тури Жан. Европа, Оси-
ёнинг мўьтадил ва тропик минтақалари, 
Шим. ва Шарқий Африка ҳамда Шим. 
Америкада тарқалган. Ўзбекистонда 
Ч.и.нинг 6 тури учрайди. Айниқса, турли 
рангли Ч.и. ва гулдор Ч.и. кенг тарқалган; 
чўл минтақаларда кўндаланг йўлли Ч.и., 
холдор Ч.и. кўп учрайди. Ч.и. майда ке-
мирувчилар, калтакесаклар, қушларнинг 
болалари ва майда қушлар билан озикда-
нади. Жуда ҳаракатчан. Ўлжасини бўғиб 
ёки ерга босиб ўддиради. Урғочиси 3 та-
дан 40 тагача тухум қўяди. Чақади, лекин 
заҳарсиз бўлганидан хавфли эмас. Ай-
рим турлари Табиатни муҳофаза килиш 
халқаро иттифоки Қизил китобига кири-
тилган. 
ЧИПОРҚАНОТЛИЛАР (Zygaenidae 
ёки Anthroceridae) — капалаклар оиласи. 
1200 га яқин тури маълум. Қанотлари 
ёйилганда 5 см ча. Олдингиси, одат-
да, ялтироқ, кўк, яшил ёки қора. Кизил, 
сариқ, оқ доғлари бор. Баъзи Ч. ранги 
сидирға бир хилда. Личинкаси ўсимлик 
(асосан, дуккакдошлар) барги билан 
озиқланади. Пилла ичида ғумбакка айла-
ниб, қишлайди. Ер юзида, айниқса, тро-
пикларда тарқалган. Ўзбекистонда 10 га 
яқин тури учрайди. Айрим турлари ма-
даний ўсимликлар зараркунандаси. Ток 
чипорқанотлиси ток барги ва куртагини 
зарарлайди. 
ЧИПҚОН, фурункул — соч халта-
часи (фолликула) ва атрофидаги ёғ бези 
ҳамда тўқималарининг ўткир йирингли 
некротик яллиғланиши. Стафилококклар 
қўзғатади. Терида ёғ ва тер ажралиши-
нинг кучайиши, авитаминоз, моддалар 
алмашинувининг бузилиши, тозаликка 
ва шахсий гигиенага риоя қилмаслик, те-
рининг тирналиши, чақаланиши Ч.га са-
баб бўлади. Ч. терининг тукли қисмида, 
кўпинча бўйин (энса соҳаси), юз, бел, 
думба, сон ва б. жойларга чиқади.
Ч. ҳар хил катталикда бўлиши мум-
кин. Дастлаб думалоқ, конуссимон, 
қизғиш тугунча юзага келиб, теридан 
кўтарилиб чиқади, безиллаб оғрийди, 
атрофидаги тўқималар шишади. Агар 
лаб, қовоқ каби ёғ кўп йиғиладиган 
соҳада пайдо бўлса, атрофи жуда шишиб 
кетади, ҳатто бемор оғзи билан кўзини 
очолмай қолади, қаттиқ оғрийди. Касал-
лик секинаста авж олади; дўмбайиб тур-
ган тугунча 3—4 кувдан сўнг катталашиб 
яллиғланади, ўртаси йиринг бойлайди, 
кейин кўкимтир тусга киради, йиринг 
кўпайиб, Ч. уч беради ва ёрилади. Ёрил-
ган ердан бир оз йиринг чиқиб, яра пайдо 
бўлади. Яра ўртасида соч ва унинг атро-
фидаги тўқималардан иборат Ч. «ўлиги» 
кўриниб туради; 2—3 кундан кейин яра 
катталашиб, ичидан қон аралаш йиринг 
чиқади. Бу вақгда оғриқ камайган, Ч. 
атрофидаги шиш ва яллиғланиш ало-


www.ziyouz.com кутубхонаси
114
матлари анча пасайган бўлади. Кейин-
чалик Ч. «ўлиги» бутунлай чиқиб, яра 
чандикланиб битади. Ч.нинг айни вақтда 
кўплаб тошиши фурункулёз дейилади. 
Маҳаллий ва умумий фурункулёз фарқ 
қилинади. Маҳаллий ёки чегараланган 
фурункулёз, асосан, терининг маълум 
бир қисмида (кўпинча бўйин, бел, дум-
ба соҳасида) учраб, санитариягигие-
на қоидаларининг бузилиши, Ч.ни ўз 
вақтида даволамаслик ёки нотўғри даво-
лаш натижасида вужудга келади. Умумий 
ёки тарқоқ фурункулёз терининг анча-
гина қисмини эгаллайди, бунга кўпинча 
моддалар алмашинувининг бузилиши 
(диабет, колит, неврит, анемия ва б.), ги-
повитаминоз (А, В, С), тузук овкатлан-
маслик, оғир инфекцион ёки сурункали 
касалликлар, бирдан совқотиш, иссиқлаб 
кетиш, шунингдек, жисмонан толиқиш, 
нерв системаси фаолиятининг бузилиши 
ва б. сабаб бўлади.
Ч. ва фурункулёзни мутахассис врач 
даволайди; даво касаллик босқичи, ўрни 
ва танада тарқалишига қараб олиб бори-
лади. Ч.ни ҳар ким ўз билгича ситиши 
ярамайди, акс ҳолда оғир асоратлар юза-
га келиши мумкин. Ч. ёки фурункулёз 
чиққанда ҳаммомга тушиш, шунингдек, 
душ, ванна қабул қилишга рухсат этил-
майди; врач тавсияси бўйича дезинфек-
цияловчи ванна (марганцовка билан) ки-
лиш мумкин.
Парҳез сақлаш, хусусан, аччиқ, шўр 
овкатлар ва ширинликларни чеклаш, 
сервитамин овкатлар тавсия этилади. 
Ч.га даво килинганда аввало унта сабаб 
бўлган асосий касалликни даволаш ло-
зим. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish