ЧИНГИЗХОН ЯСОСИ, Буюк ясоқ,
Буюк яса (мўғулча «жасоқ» — қонун,
қарор, жазолаш сўзининг туркий «ясоқ»
шакли) — Чингизхон томонидан мўғул
қабилаларининг Ўнон дарёсининг бош-
ланиш жойида чақирилган қурултойи
(1206)да қабул қилинган қонунлар
мажмуи, ўрта асрлар мўғул ҳукуқи
тўғрисидаги асосий ёзма ёдгорлик. Чин-
гизхон амрига биноан ёзилиб, «Олтун
дафтар» (чингизий хонларнинг расмий
тарихи) билан бирга хон хазинасида
сақланган. Мўғуллар давлатининг таш-
кил топиши билан Ч.я.ни такомиллаш-
тириш, янги қонунлар билан тўлдириш
зарурати туғилган. 1218 й.да унга муҳим
тузатишлар киритилган. Ч.я.нинг сўнгги
таҳрири 1225 й.даги қурултойда қабул
қилинган.
Даставвал Ч.я., асосан, давлат то-
монидан амалга ошириладиган турфа
тадбирлар, муайян гуноҳлар учун бери-
ладиган жазо чораларини ўзида мужас-
сам қилган. Ч.я. тўла шаклда сакланиб
қолмаган, унинг айрим парчалари бизга-
ча етиб келган.
Жувайний (13-а.)нинг
ёзишича,
Ч.я. уйғур ёзувида тумор шаклида би-
тилган бўлиб, у «Йаса номайи бузург»
(«Яса буюк китоби») деб номланган.
Ч.я.нинг парчалари мусулмон тарихчи-
лари Жувайний, Рашидуддин, Ибн Бат-
тута, Тақйаддин Макризий; европалик
сайёҳлар Плано Карпини, Биллем Ру-
брук, Марко Поло (13—14-а.лар) асар-
ларида сақланиб қолган. 1240 й.га оид
— «Мўтулларнинг махфий тарихи» ва
хитой манбаларида ҳам ясоқ ҳақида баъ-
зи маълумотлар мавжуд.
Ад.: Утемишходжи , Чингизнаме, Ал-
маАта, 1992; Султонов Т. И., Поднятые
на белой кошме. Потомки Чингизхана,
Алматы, 2001.
ЧИНГИЙ — қ. Муҳаммад Ёқуб Чин-
гий.
ЧИНДОВУЛ — ўзбек ва тожик
халқларида дубулға шаклидаги, бир то-
монидан тери билан қопланган урма
чолғу. Ҳарбий юришлар ва турли маро-
симларда қўлланилган. Ч. отлиқ аскар
эгарига бойланган, таёқ ёки қамчи даста-
си билан чалинган.
ЧИНИҚТИРИШ 1) техникада —
янги ишлаб чиқарилган машиналар (ав-
томобиль, трактор, трамвай, троллейбус,
самолёт, т.й. состави, станоклар ва б.)ни
дастлаб муайян маромда (режимда) иш-
латиб, астасекин равон ишлайдиган ҳолга
келтириш. Маc, автомобилни меъёрий
(паспортда кўрсатилган) тезликда ҳайдай
бошлашдан олдин муайян пастроқ тез-
ликда ҳайдаб юриш керак бўлади. Шунда
унинг бирбирига ишқаланиб мослашув-
чи деталлари (маc, двигателининг ци-
линдри билан поршени) муддатидан ол-
дин ейилиб кетмайди, равон ишлайдиган
бўлади. Самолёт ва вертолётни синовчи
учувчилар чиниқтиради. Т.й. состави ҳам
олдинига йўловчиларсиз ҳайдаб синаб
кўрилади; 2) тиббиётда — организмнинг
ташқи муҳитнинг ноқулай шароитла-
рига чидамлилигини ошириш, шартли
рефлекс омилларини кучайтириш учун
бажариладиган муолажалар мажмуи (қ.
Организмни чиниқтириш).
ЧИНК, чинг (қозоқча — шинг) — 1)
қир ва баландликлар, супатоғларнинг
эрозион, денудацион ва тектоник йўл би-
лан ҳосил бўлган тик тушган баланд ён
бағри, жарлик. Бал. 300—350 м га етади.
Ч.лар олди кўпинча пастликлар бўлиб,
уларни шўр ва ботқоқ босган бўлади.
Mac, Устюрт платоси, Манғишлок я.о.
чеккалари Ч.лардан иборат; 2) чўққи, тоғ
тепаси, кимсасиз, қор босган тоглар.
Do'stlaringiz bilan baham: |