O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИНГИЗТОВ — Қозоғистон паст 
тоғларининг шарқидаги тоғ тизмаси. 
Қозоғистон 
Республикаси 
(Шарқий 
Қозоғистон вилояти)да. Уз. 180 км, 
энг баланд жойи Қўсоба тоғи (1305 м). 
Сувайирғич қисмлари, асосан, текислан-
ган юзалардан иборат. Баъзи жойлари-
да якка гумбазсимон чўққилар мавжуд. 
Тик ён бағирлари кўплаб қуруқ сойлар 
билан кесилган. Палеозойнинг қумтош, 
сланец, оҳактош, сланец, порфиритлари-
дан тузилган. Ён бағирларида тоғ даш-
ти ўсимликлари, бутазорлар ва кичик 
қайинтоғтерак ўрмонлари учрайди.
ЧИНГИЗХОН (асл исми Тэму-
жин, Темучин) (тахм. 1155, Ўнон да-
рёси яқинидаги Делпун Бўлдан мав-
зеи — 1227.25.8) — Мўғуллар давлати 
асосчиси, саркарда. Мўғул қабилалари 
иттифоқи — тайжиутлар сардори Ясу-
гай баҳодирнинг Ўэлун Фужин (хотун)
дан туғилган тўнғич фарзанди. 13 ёшй-
да отасидан етим қолган Ч. 27 йил да-
вомида бир қанча уруғ ва қабилаларни 
тайжиутлар атрофида бирлаштириш 
мақсадида ҳарбий ҳаракатлар олиб бор-
ган. 1195—1204 й.ларда Ч. кераитлар 
бошлиғи Ванхон Тўғрил (Ўнхон) билан 
иттифоқца меркит, найман, куралас, ики-
рас, дурбан, татар ва ҳ.к. қабилаларни 
бўйсундиради. Бироқ, кейинчалик улар 
орасига адоват тушган. 1204 й. Ўнхон 
билан бўлган жангда ғалаба қозонган Ч. 
хонлик тахтини эгаллайди. 1206 й. мўғул 
аслзодалари, нўёнлари иштирокида буюк 
қурултойда «чингиз» (тенгиз — денгиз, 
океан) унвони билан сарафроз этилади 
(Улуғхон маъносида) ва барча қабила, 
уруғ, элатларнинг буюк хони деб эълон 
қилинади. Давлатнинг ички ва ташқи 
сиёсатини тартибга солишда Ч. томони-
дан эълон қилинган қонунлар тўплами 
— ясо (ясоқ) муҳим роль ўйнайди. Минг 
кишилик шахсий гвардия ҳамда юз минг 
жангчидан иборат отлиқ армияни шак-
ллантирган Ч. Сибирдаги бир нечта 
қабила ва элатларни (1207), Шим. Хитой-
ни (1211 — 15), Ўрта Осиёни (1219—21), 
Хуросон, Эронни (1221—24) ўз тасар-
руфига киритади. Мўғуллар томонидан 
забт этилган ҳудудлар вайрон қилинган, 
аҳолиси қйриб ташланган, қулликка 
маҳкум этилган. 1224 й. Ч. Мўғуллар дав-
латини 4 ўғли — Жўжи, Чиғатой, Ўқтой 
ва Тулиларга тақсимлаб берган. Шим. 
Хитойдаги тангут қабилаларининг Сися 
давлати (10—13-а.лар)га қарши юриш 
қилган вақтида Ч. оғир дард туфайли 
вафот этади. Уни Мўғулистондаги Бур-
хон—Халдун тоғ этагида дафн этишади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
107
Ад.: У темишхаджи , Чингизнаме, 
АлмаАта, 1992; К ы чанов Е.И., Жизнь 
Тэмучжина, думавшего покорить мир, 
Бишкек, 1993; Султанов Т.И., Поднятые 
на белой кошме. Потомки Чингизхана, 
Алматы, 2001.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish