www.ziyouz.com кутубхонаси
33
бораётганини тахмин қилмоқда эди. У мехмонларнинг тезроқ тарқалишини ва Сатторнинг бир
ўзи қолишини истарди.
Ниҳоят, Саттор меҳмонларни кузатиб ҳовлидан чиқди. Улар кўчада ҳам анча вақт
чақчақлашиб туришди. Бу орада Ойшахон айвондаги дастурхонни апил-тапил йиғиштирди.
Мухтор сўрида ухлаб қолган эди, уни уйга олиб кириб ётқизди. Сўнг бир вақтлар эри хуш
кўрган тунги ипак кўйлагини сандикдан олди-да, чироқни ўчириб, кўйлаги тагидан уни кийди.
Ойшахон чироқни яна ёқиб, тўшак устига оппоқ чойшаб ёзаётганда Саттор кириб келди.
Ойшахон ёш қизчадай уялиб, кўзларини эридан олиб қочди. Кайфи анча ошиб қолган
Саттор хиёл гандираклаб унга яқинлашар экан:
— Ойша, биламан, сен мени яхши кўрасан! — деди. — Сен менинг пешанамга битилган
экансан! Сен...
— Шошманг, эшикни ёпай!.. Сатторжон ака ҳозир... Ойшахон эшикни ёпиб, чироқни
ўчирди.
* * *
... Катта бир майдонда осмонга отилиб турган фонтаннинг суви сиёҳдай қорамтир кўринади.
Фонтан атрофида ўн қаватлими, ўн беш қаватлими, ишқилиб, жуда баланд бинолар бор. Шу
бинолардан бирида энг юқориги қаватнинг очиқ деразасида Розия кўринди. Саттор ерда, ора
узоқ. Шундай бўлса ҳам, Розия ҳаво ранг кимоно кўйлак кийганини Саттор аниқ кўрди. Саттор
унинг елкасигача очиқ турган нафис билагидан олмоқчи бўдди. Аммо Розия узоқда эди,
қўлларини пастга ёрдам сўрагандай қилиб чўзди. Бир қўлида алланарса йилтиради. Калитми?
Саттор тезроқ унга етиб бормоқчи бўлиб чопди. Шу пайт ер остидан бир бало гумбурлаб,
бинолар устма-уст силкиниб, зилзила бошланиб кетди. Саттор жон ҳолатда қочмоқчи бўлди.
Аммо ларзага туштан ер уни қадам босгани қўймай у ёкдан-бу ёққа отар эди. Саттор даҳшат
ичида Розия турган юқориги қаватга қаради. Боя Розия турган деразада энди Ойшахон пайдо
бўлди. Баланд бино қаттиқ лапанглаб, юкориги қавати чанг-тўзон кўтариб қулади. Ойшахонми,
Розиями бузилган девор ғиштларига, дераза тахталарига аралашиб пастга учиб кетди. Бошқа
бир улкан девор тўғри Сатторнинг устига қулаб тушмокда эди. Саттор:
— А-а-а! А-а-а! — деб устма-уст бақирди-ю, ўз овозидан ўзи уйғониб кетди. У ваҳима ичида
ўрнидан сапчиб кўтарилган, ҳозир тўшакда совуқ терга ботиб, титраб-қалтираб ўтирар эди.
Ойшахон ҳам уйғониб кетди.
— Вой, нима бўлди, Сатторжон ака, нима бўлди? — деб уйқу аралаш уни елкасидан
қучоқлади.
— Тушимда... зилзила... — деди Сатгор заиф товуш билан ва Ойшахоннинг қучоғидан
елкасини бўшатиб олди.
— Қуриб кетсин бу Тошкент зилзиласи, ҳеч эсингиздан чиқмайди-я. Ўшанда ёмон қўрққан
экансиз-да.
Ойшахон тўшакнинг бош томонига совуқ чой қилиб қўйган эди. Кўлини чўзиб чойнакни
топди-ю, қоронғида пиёлани тополмади: Манг, жўмрагидан ича қолинг.
Ҳамма ёқ тинч, осуда. Пастдан тунги дарёнинг босинқи шовиллаши эшитилади. Ҳовлида
ҳашаротлар бир қиёмда чириллайди. Саттор яхнани ичаётганда чойнак қопқоғининг
шиқирлаши ҳам тун сукунатини таъкидлагандай бўлди.
Саттор ёстиққа қайтиб бош қўяр экан, бўлиб ўтган қўрқинчли воқеанинг туш эканлигини
ўйлаб, сал енгил тортди, «Хайрият!» деган сўз кўнглига илиқ тегди. Аммо унинг оғзи тахир,
аъзойи бадани оқшомги ароқдан тиришиб, зирқирар эди. Ичиб олиб айтган гаплари ва қилган
қилиқлари эсига туша бошлади. Уйқуси қочиб, ўзига-ўзи жирканч кўриниб кетди.
Ойшахон бирпасда яна ухлаб қолди. Саттор бошқа ухлай олмади, ўрнидан туриб секин
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |