68-модда. Далилларни тақдим этиш ва талаб
қилиб олиш
А Ж Р И М
(далилни талаб қилиб олиш тўғрисида)
2018 йил 11 апрель куни____________ -сонли ишни___________ туман
маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи А.Топиболдиев, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи А.Топиболдиевнинг жавобгарлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни
расмийлаштириш бошқармаси ва ________ вилояти ИИБ Хорижга
чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги
аризаси бўйича юритилаётган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
А.Топиболдиев (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни
расмийлаштириш бошқармаси ва________вилояти ИИБ Хорижга чиқиш-
келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларини
қонунга хилоф деб топиш ҳақида шикоят ариза билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида аризачи вакили томонидан 2018 йил 11 апрел-
даги 5-сонли илтимоснома тақдим этилиб, унда аризачи сайёҳ сифа-
тида чет элга чиқиш учун рухсат беришни сўраб ёзган мурожаатига
________ вилояти ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни
расмийлаштириш бўлимининг____ -сонли хати билан унга нисбатан
вақтинча чиқишга рухсат ёзуви (стикер) берилиши вақтинчалик
мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлиги маълум қилинганлигини,
бироқ рад жавобини беришга асос бўлган далилларни унга тақдим
этмаганлигини маълум қилиб, суддан ушбу далилларни талаб қилиб
олиш сўралган.
Жавобгар вакили жавобгар мансабдор шахсларининг хатти-
ҳаракатларида хеч қандай қонунбузилиш ҳолатлари йўқлигини,
аризачига қонун талаблари асосида рад жавоби берилганлиги маълум
қилиб, аризани рад этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг илтимосномасини муҳокама қилиб,
жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб ва иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра илтимосномани қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 68-моддасининг учинчи қисмига кўра ишда иштирок
этувчи шахс ишда иштирок этаётган ёки иштирок этмаётган шахсдаги
зарур далилларни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни
талаб қилиб олиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат
қилишга ҳақли. Илтимосномада ушбу далил билан иш учун аҳамиятга
эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг
аломатлари ва у турган жой кўрсатилиши керак.
Аризачи жавобгарга мурожаат қилиб унга нисбатан вақтинча
чиқишга рухсат ёзуви (стикер) берилиши тақиқланишига асос бўлган
ҳужжатни тақдим этишни сўраган. Бироқ аризачининг мурожаати
эътиборсиз қолдирилган.
Аризачи мазкур ҳужжатни мустақил тарзда олиш имкониятига эга
эмаслиги ҳамда ушбу ҳужжат иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқлаш
учун зарурлиги сабабли суд илтимосномани қаноатлантириб, аризачига
вақтинча чиқишга рухсат ёзуви (стикер) берилиши тақиқланишига
асос бўлган ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-
келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан талаб қилиб
олишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 68, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Аризачи А.Топиболдиевнинг далилни талаб қилиб олиш тўғриси-
даги илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-
келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси зиммасига
А.Топиболдиевга вақтинча чиқишга рухсат ёзуви (стикер) берилиши
'07
МАЪМУРИИ ИШЛАР БУИИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
тақиқланишига асос бўлган ҳужжатни 2018 йил 17 апрель кунига қадар
_________туман маъмурий судига тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |