АГЛОПОРИТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ХОМ АШЁЛАР.
Раҳмонов У., Ибрагимов Ҳ 401-ҚМБ ва КИЧ гурухи талабалари.
Илмий раҳбар катта ўқитувчи Кулдашева А. Х. (СамДАҚИ).
Республикамизнинг саноати ривожланган худудларида катта миқдорда турли хил саноат
чиқиндилари ҳосил бўлади. Ушбу саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва улар асосида
замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳозирги кунда қурилиш саноатининг
долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Чиқиндилардан техноген хом ашѐ сифатида
фойдаланиш йўналишини танлашда энергиятежамкорлигига эришиш ва бошқа харажатларни
максимал тежаш мақсади қўйилади.
Саноат чиқиндилари асосида олинадиган қурилишбоп материаллардан бири аглопорит
бўлиб, у енгил тўлдирувчи сифатида асосан енгил ва конструкцион енгил бетонлар ишлаб
чиқаришда, шунингдек, турли иссиқ сақловчи буюмлар ва манзарали сувоқ ишларида кенг
қўлланилади. Аглопорит асосан йирик фракцияда ―шағал‖ (10...40 мм) ва майда фракцияда
―қум‖ (0,16…5мм) шаклида ишлаб чиқарилади.
118
Аглопорит ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган чиқинди хом ашѐлар ўзининг тузилиш –
механик хоссаларига кўра учта гуруҳга бўлинади:
биринчи гуруҳ- қуруқ зич ѐки донали материаллар (ѐқилғи шлаклари, сланецли шихта ва
лойли жинслар);
иккинчи гуруҳ-юмшаган табиий тоғ жинслари (лойлар, супес, суглинок, тошкўмир
чиқиндилари ва ш. к);
учинчи гуруҳ- қуруқ чангсимон материаллар (кукунсимон кўмир кули, қурум, иссиқлик
электростанция ва газогенераторлар кули кули ва ш. к).
Ишлатиладиган хом ашѐлар (иккиламчи махсулотлар) таркибида 50 % дан кўпроқ
чангсимон ва кукунсимон жинслар бўлиши керак. Чунки бундай қўшил-малар аглопоритни
тайѐрлашда (куйдиришда) эриб кетмайди ва улар қаттиқ тузилишнинг шаклланишини
таъминлайди. Нисбатан сифатли аглопоритнинг 30...35 % эритма ҳолига ўтадиган лойли
жинслардан олинади.
Демак, аглопорит ишлаб чиқариш учун энг самарали лойсимон жинслар супес, суглинок,
аргиллит, лойли сланецлар, куйинди жинсларга эса ѐқилғи шлаклари, ИЭС куллари, кўмир
кукунлари, қатрон ва ш. к киради. Хом ашѐларнинг кимѐ-вий таркибига талаб қўйилмайди.
Иқтисодий нуқтаи-назардан аглопорит ишлаб чиқаришда саноат чиқин-диларини
ишлатиш мақсадга мувофиқ. Чунки бундай чиқиндилар Тошкент, Олмалиқ, Бекобод, Навоий ва
республикамизнинг бошқа худуларида кўплаб йиғилиб қолмоқда. Ишлатиладиган хом
ашѐларнинг самарадорлигини аниқлаш учун олдин улар лабаратория шароитида синаб
кўрилади. Бунда хом ашѐ таркибидаги ѐқилғи қуруқ шихтада 10 % дан кам бўлмаслиги керак.
Лабаратория синовлари асосида олинган натижалар бўйича ишлаб чиқариш синовлари
ўтказилади. Бунда асосан ѐнувчи шихтани тайѐрлаш ва куйдириш параметлари аниқланади.
Хом ашѐнинг тик йўналишдаги куйиш тезлиги 5...8 мм/мин дан кам бўлмаслиги керак.
Дастлабки хом ашѐнинг донадорлик таркиби ва чегаравий йириклиги куйдириладиган
шихтанинг газ ўтказувчанлигига сези-ларли таъсир кўрсатади. Хом ашѐ доналари маълум
аниқланган чегарадан йирик бўлса, йирик доналар тўлиқ куймай қолади. Шунинг учун
майдаланган хом ашѐ ўлчами 5 мм дан катта бўлмаслиги керак.
Шихта таркибига технологик ѐқилғилар киритилса, уларнинг чегаравий йириклиги 3 мм
дан катта бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Нисбатан майда донали ѐқилғи ишлатилганда
шихтанинг умумий газ ўтказувчанлиги камаяди ва куйиш жараѐни бир-текис кечади.
Куйдириладиган шихтанинг таркиби дастлабки хом ашѐнинг физик-кимѐвий ва механик
хоссаларига боғлиқ бўлади. Бунда асосан шихтанинг намлиги, турли ѐнувчи қўшилмалар
куйдириш жараѐнига ва аглопоритнинг сифатига таъсир кўрсатади. Шихтанинг намлиги рухсат
этилган чегаравий миқдордан кўп бўлса, куйдириш жараѐнида ортиқча сув тез парланиб,
шихтанинг умумий газ ўтказувчанлиги ортиб кетади. Шу сабабли шихтанинг намлиги 2...3 %
дан кўп бўлмаслиги керак.
Маълумки, ИЭС кулларидан юқори техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлган
аглопорит шағали олиш мумкин. Технологик жараѐн шихтани тайѐрлаш, агломерациялаш
панжарасида иссиқлик билан ишлов бериш, майдалаш ва навларга ажратиш каби босқичлардан
иборат бўлади. Бунда асосан кул чанги, ИЭС куллари ва уйилган қолдиқ кулчиқиндилар
ишлатилади.
Аглопорит ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ИЭС куллари қуйдаги талабларни
қондириши керак: уйма зичлиги- 700...900 кг/м
3
; зичлиги- 2,2...2,4 г/см
3
; солиштирма юзаси-
1800…1200 см
2
/г; SiO
2
–55±10 %; Al
2
O
3
-25±10 %; Fe
2
O
3
-10±8 %; CaO+MgO-12 % гача;
Na
2
O+K
2
O-5 % гача ва бошқа оксидлар -3 % гача.
Кулларнинг (хом ашѐ) таркиби ва иссиқлик билан қайта ишлаш режмига боғ-лиқ холда
уйма зичлиги 500...700 кг/м
3
бўлган кулли доналар шаклидаги аглопорит шағали олинади.
Унинг цилиндрда эзиш бўйича мустахкамлиги 1,5...5,5 МПа. Улар синфи В3,5...В5, зичлиги
1000 кг/м
3
(цемент сарфи 200 кг/м
3
) бўлган иссиқ сақловчи енгил бетонлар, синфи В7,5...В15,
зичлиги 1200 кг/м
3
(цемент сарфи 240...260 кг/м
3
) бўлган иссиқ сақловчи – конструкцион енгил
бетонлар ва синфи В22,5...В30, зичлиги 1500...1600 кг/м
3
(цемент сарфи 350...480 кг/м
3
) бўлган
конструкциябоп енгил бетонлар ишлаб чиқаришда самарали қўлланилади. Аглопорит
шағалининг совуқбардошлилиги 75...100 циклгача, иссиқлик ўтказувчанлик коэффицентнинг
λ=0,1...0,22 Вт/(м
0
С).
ИЭС куллари нафақат асосий хом ашѐ, балки лойли жинслардан аглопорит ишлаб
чиқариш учун қўшимча ѐқилғи сифатида ҳам ишлатилади. Шихта таркибига 8 % гача юқори
калорияли ѐқилғи қўшиш талаб қилинади. ИЭС кулларини қўшилма сифатида қўллаш ѐқилғи
сарфини тежаш ва аглопоритнинг таннархини камайтириш имконини беради.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |