Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


КАРКАССИЗ, ЕНГАЛ ПЎЛАТ ПРОФИЛЛАРДАН ТУЗИЛГАН



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

 
КАРКАССИЗ, ЕНГАЛ ПЎЛАТ ПРОФИЛЛАРДАН ТУЗИЛГАН
АРКАСИМОН ЁПМАЛИ БИНОЛАР 
доц. Рахимов А.К.ўқт.Тўраева Н.Н. 
 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон қурилиш индустриясида кўп ҳолларда турли мақсадлар учун 
ғиштли,шунингдек каркасли бинолар барпо этилмоқда. 
Бу биноларни лойихалаш жараѐни, қурилиш технологияси, биринчи навбатда анча вақтни 
талаб этади, иккинчидан ишчи кучи, мехнат, машина механизмлардан ва х.к.дан фойдаланишни 
тақозо этади. 
Ўзбекистон металлургия комбинатларида текис, ўрамли, қалинлиги t=0,8
мм бўлган 
хом ашѐ асосида рухланган пўлат листлар ишлаб чиқарилмоқда. 
Бу листлардан хар хил кўринишдаги том ѐпмалари девор ѐпмалари ва бошқа
профилларни тайѐрлаш яхши йўлга қўйилган. Шу билан бирга кўпгина ишлаб чиқариш 
корхоналарнинг ва махсус фирмаларнинг мосламаларда бу профиллар тайѐрланмоқда.Шу 
мосламалардан фойдаланган ҳолда тавсия этилаѐтган енгил пўлат профиллардан тузилган
аркасимон ѐпмали бинолар каркасиз бўлиб, бир неча этапда бажарилади. Биринчи босқичда 1 
расмда кўрсатилган ўлчамларда тўғричизиқли профиллар тайѐрланади. Бунинг учун эни 620-
650 мм бўлган ўрамли пўлат листлар керак бўлади. Бу профилларнинг деворчалари текис 
бўлиб чиқади.
Иккинчи босқичда расмда кўрсатилган профилл ҳаракатлашуви махсус эгувчи мослама 
машинадан қайтадан эгилиб аркасимон бўлиб чиқади (2 расм). Бу профилнинг деворларида 
махсус, унинг устиворлигини таъминлаш мақсадида қабирғалар, токчасида ҳам эгилган 
қабурғалар кўзда тутилган. Шу қабурғачалар ҳисобига профилнинг ўлчами текис чизиқли
профилга нисбатан қисқирган бўлади. Аркасимон профилларнинг эгрилик радиуси ва равоқи 
ҳисоб китоб орқали ва талабга мос равишда танланади. 
Ҳисоб натижалари асосида аркасимон профилларни қор юки ва шамол таъсири бўйича
қўлланиш сохаларига тавсиялар берилган. Унга кўра бинонинг равоғи, баландлиги ва 
аркасимон профилларни қалинлиги мос равишда аниқланган. Бинодан фойдаланиш мақсадига 
кўра аркасимон профиллар бир қатламли ва икки қатламли қилиб лойихалаштирилади. Икки 
қатламли аркасимон ѐпмали бинолар кўп ҳолларда иситиладиган қилиб лойихаланади. Шунинг 
учун бу икки қатлам орасига иссиқликни сақловчи материаллар жойлаштирилади. Бу 
материалларнинг турига қараб қатлам орасидаги масофа аниқланади. Кўпинча иссиқлик 
сақловчи материал сифатида минералвата ѐки эковаталар ишлатилади. Аркасимон ѐпмалар 
олдиндан тайѐрланган лентасимон пойдеворга ѐки ғиштдан, тошдан қилинган ва темир-
бетондан қурилган деворларга бириктирилиши мумкин.


117 
Шунингдек аркасимон ѐпмалар бино каркасининг метал тўсинларга бириктирилиши ҳам 
мумкин. Ҳамма бириктириш учун ишлатиладиган элементлар болт ва винтлардан иборат. 
Профилларнинг ўзаро бир-бирига узунасига бириктирилиши оддий, яъни бир-бирига 
киритилиб, букланади. 
1-расм
 
 
 
 
 
 
2-расм 
Бунинг учун махсус фальцларни букувчи машиналар ишлатилади. Аркасимон 
ѐпмалардан тайѐрланган биноларда эшик ѐки дерезаларни ўрнатиш учун махсус ишлаб 
чиқилган лойихадан фойдаланилади. Бундай аркасимон ѐпмаларни коррозиядан химоя қилиш 
мақсадида, улар қалинлиги 18 мкм дан кам бўлмаган икки томонлама рух билан қопланган 
бўлиши керак. Суюқ рухнинг миқдори 1 м

юзага 275 гр бўлиши тавсия этилади. Махсус, яъни 
молхона, товуқхоналар ва бошқа агрессив мухити бўлган бинолар учун ишлатиладиган 
аркасимон ѐпмалар, қўшимча ҳимояланувчи краска ѐки полимерлар билан қопланиши лозим. 
Буларга қуйидагилар киради:
-Полиэстер 
-Пурал
-Пластизол
-Поливинилденфторид 
Ўта оғир агрессив мухити бўлган биноларда бундай аркасимон ѐпмаларнинг ишлатил 
тавсия этилмайди. 
Хулоса қилиб айтганда бундай аркасимон ѐпмали бинолар қулай, тез монтаж 
қилинадиган ва тежамкор бўлиб, самарадорлиги жуда юқори.
Адабиѐтлар. 
1. Жербин М. М. Особо легкие стальные конструкции для промышленных и 
сельскохозяйственных зданий. Изв. Вузов. Сер. Строительство и архитектура. 1985, №10. 
2. Лѐгкие металлические конструкции одноэтажных производственных зданий. И. И. 
Ищенко, Е.Г. Кутухтин, В. М. Спиридонов, Ю. Н. Хромец. Под ред. И. И. Ищенко, 2 изд., 
перераб. И доп. М. Стройиздат, 1987 (Справочник проектировщика). 
3. Рекомендации по проектированию структурных конструкций/ЦНИИСК им. 
Кучеренко. М. Стройиздат, 1984. 303 с. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish