ЁҒОЧ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ТУГУНЛИ БИРИКМАЛАРИДА ТОЛАЛАР БЎЙИЧА
ЕЛИМЛАНГАН ПЎЛАТ СТЕРЖЕНЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ЕЧИМЛАРИ.
т.ф.н., доцент Ганиев Ж.Н., ассистентлар: Кулмирзаев И.М.,Аслонов М.М. (СамДАҚИ).
Мустақил Ўзбекистонимизда аҳоли турмуш даражасининг кўтарилиб бораѐтганлиги
сабабли янгидан-янги замонавий бинолар қад ростламоқда. Замонавий кўринишдаги намунали
уйлар, маиший ва ишлаб чиқариш бинолари шулар жумласидандир. Ушбу бинолар
қурилишида фойдаланилаѐтган қурилиш конструкцияларининг асосий қисмида ѐғоч
конструкциялари салмоқли ўринни эгаллайди.
Ёғоч конструкцияларининг мустаҳкамлигини янада оширишла елимланиб ўрнатилган
стерженлардан фойдаланиш самарали усуллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ёғоч конструкцияларда елимланиб ўрнатилган стерженлар асосидаги бирикмалардан
фойдаланиш янги йўналишлардан бири бўлишига қарамасдан, бундай бирикмалар анчагина
яхши ўрганилган ва тадқиқотлар олиб борилган. Стерженли ѐғоч бирикмаларнинг
мустаҳкамликка доир хоссалари В.Ф.Бондин, Ю.Б.Вылегжанин, Г.Н. Зубарев, С.В.Колпаков,
И.Г.Овчинникова,
Н.Д.Поспелов,
С.Б.Турковский,
А.С.Фрейдин,
Т.М.Махматқулов,
Ж.Н.Ғаниев ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган.
Юқоридаги олимлар ишларида бирикмаларда арматураларни ѐғоч толаси бўйлаб
елимланишига доир бир қатор ижобий хулосалар келтирилган. Қолаверса, ушбу хилдаги
бирикмаларнинг вақтинчалик ва доимий юклар таъсирида мустаҳкамлик ва узоқ муддатга
чидамлилигига доир муҳим параметрлар аниқланган.
107
Бундан ташқари олимлар ишларида арматуранинг ѐғоч билан боғланишида бирикиш
мустаҳкамлиги ва елимнинг куч остида деформацион бузилишига ҳарорат ва намлик таъсири
ўрганилиб, пўлат стерженли бирикмаларни муҳандислик ҳисоб усуллари келтирилган
дастлабки тадқиқотлар 1962-1968 йилларда бошланган.
Союздор НИИ [1]эса ѐғоч билан металл стерженнинг ишончлироқ ва қулайроқ бирикиш
турларини аниқлаш мақсадида 300 дан ортиқ турли намуна ва конструкция-ларини синовдан
ўтказган. Тадқиқотлар натижаси сифатида туташувли (стыкли) бирикишларнинг қўлланиш
соҳалари, уларни ҳисоблаш бўйича таклифлар ва бирикмаларнинг умумий самарадорлиги
ҳақида хулоса ва таклифлар берилган. Бундай бирикмалардаги металл сарфи нагелли ва елим
пўлат шайбали бирикмалардан 10 марта кам. Бундан ташқари туташувли бирикишлар
мустаҳкам, компакт, бўртиб турувчи деталлардан холи, пўлат элементлар эса яширинганлиги
туфайли коррозиядан қўшимча ҳимоялашга зарурият йўқ.
Авторларнинг фикрича 1-расмда келтирилган туташувли бирикишлар чўзилишга,
қисилишга ва эгилишга ишловчи яхлит ва елимланган ѐғочли конструкцияларни монтаж
қилишда қўллаш мумкин.
1-расм. Ёғоч тўсиннинг туташувли бирикиши:
1-туташаѐтган ѐғоч элементлар; 2-елимланган арматура стерженлар
Хабаровск ПИ даги [2] олимларнинг 1 – расмда кўрсатилган бирикмадаги камчиликни
тўлдириш мақсадида, кўндаланг кучни қабул қилиш учун вертикал тишчали металл
пластиналар бирикадиган элементлар учларига прессланиб маҳкамлашни тавсия қилган.
2-расм. Ёғоч конструкцияли элементларнинг бирикиш тугуни:
1-туташаѐтган ѐғоч элементлар, 2-арматура стерженлари, 3-тишчали металл пластиналар, 4-
ортиқча елим чиқиши учун тешиклар
Елимланган стерженлар туташуви масаласини ечишда НИСИ [3] бутунлай бошқача
ѐндашув таклиф қилади. Таклиф қилинаѐтган конструктив ечимнинг аҳамиятлилиги
туташувнинг йиғмалиги, стерженлар жойлашадиган ўймалар бирикувчи элементларнинг
юзасидалигидадир (3-расм). Бундай туташувлар симметрик ва носимметрик бирикишларда
қўлланилиши мумкин. Бирикишдаги зўриқиш элементдан элементга стерженлар орасига
ўрнатилган металл пластина орқали етказилади. Элементларни бир – бирига тортиб турувчи
болтлар эса конструктив ечим асосида жойлаштирилади.
3-расм. Ёғоч конструкцияларда элементларнинг туташувли бирикиши:
1 – туташувчи ѐғоч элементлар, 2 – арматуралар, 3 – пўлат пластиналар, 4 – тортиб турувчи болтлар
108
Устуннинг таянч тугунида елимланган стерженли бирикмалар орқали ѐғоч элементини
бетонга туташтириш жуда кенг қўлланилади.(4-расм). Илк бор бундай ечимлар ХХ асрнинг 70
йилларида ўрганила бошланди.
4 – расм. Металл тагликли елимланган ѐғоч устуннинг таянч тугуни:
1 – елимланган ѐғоч устун; 2 – металл таглик; 3 – елимланган стерженлар; 4 – кўндаланг
кучни қабул қилувчи таянчлар;. 5 – тортиб турувчи қурилма.
Устунларга бўйлама ўрнатилган стерженли тугунлар П.А.Дмитриев бошчилигидаги
изланишлар маҳсули бўлиб [4], такомиллаштирилган таглик конструкцияси, кўндаланг кучни
қабул қилувчи таянчлар ва тортиб турувчи қурилма устунни осон ва самарали қотиришга ѐрдам
беради.
Устунни тишли ѐғоч шипдан иборат накладкалар билан ўраб олиб қотириш устуннинг
кўтариш хусусиятини янада оширади. Устун осон қотирилиши учун ѐғоч шипли накладкаларни
тўрт томондан елимлаб ѐпиштиришдан олдин стержен штир жойи ўйилиб, унга стерженлар
елимлаб жойлаштирилади. Бундай таянч тугуннинг бошқачароқ кўринишли таглик ѐки
прокладкалари занглашга бардошли материаллардан тайѐрланиши ушбу тугунларни ўта хавфли
муҳитда жойлашган бинолар учун қўллашга имкон беради. Таянч тагликнинг барча пўлатдан
ясалган қисмлари полимербетон билан кўмилиб монолитлаштирилади.
Елимланган ѐғоч устунларни пойдеворга қотиришни елимланган стерженли бирикмалар
билан амалга ошириш таклифи ЦНИИ Промзданий олимлари томонидан яратилган [5].
Темирбетон устунлар билан унификациялаш мақсадида ѐғоч елимланган устунлар
стерженлар ѐрдамида темирбетон тагликка эга. Елимланган устундаги ўйиқларга елимлаб
киргизилган стерженлар темирбетон тагликни устуннинг давоми сифатида бириктириб туради.
Стерженларни маҳкам тутиб туриш учун ѐғоч устун ва темирбетон устун ости орасида 20 мм
пўлат пластина ўрнатилади. Бу конструкциянинг камчилиги шундаки ѐғоч устун бошқа жойда,
темирбетон таглик бошқа жойда тайѐрланганлиги сабабли уларнинг аниқ ўлчамлари, улардаги
стерженлар жойлашуви ва унга мос ўйиқлар жойлашувини таъминлаш ҳар доим ҳам мумкин
бўлавермайди (5 – расм).
Бу тагликдан чиқиб турган вертикал арматуралар устунларни ѐн томонидан ўйилган
ўйиқларга елимланиб усти тахта билан бириктирилади.
5 – расм. Устунга елимланган стерженлар орқали маҳкамланган темирбетон элементидан
фойдаланилган устун тугуни:
1 – елимланган ѐғоч устун;, 2 – елимланган стерженлар; 3 – ҳимоя доскас;,
4 – оралиқ металл пластина; 5 – темирбетон таглик.
109
Юқоридаги келтирилган конструктив ечимларда елимланган стерженларнинг
қўлланилиши ѐғоч конструкцияларининг тугунлари бирикмалари ҳамма турларини эгаллаган.
Бунда кўпгина бирикмалар турларида юклар стерженларнинг бир учидан қўйилиб, чўзилиш
ѐки сиқилишга ишлайди. Бу ҳолат эса стерженларни ѐғочдан чиқиш жойидаги елим чокларида
урунма кучланишнинг катта қийматига эришилади. Бу эса урунма кучланишнинг нотекис
тақсимланишига ҳамда елим чокларни стержен узунлиги бўйича юк кўтариш қобилиятини
тўлиқ фойдаланмасликка олиб келади. Урунма кучланишларнинг нотекис тақсимланишини
камайтириш мақсадида янги ечим, юкларнинг қўйилиш жойи стерженлар ўртасида бурчак
остига қўйилади [6] (6 – расм).
6-расм. Елимланган арматурали стерженлар ўрта қисмида юкларни бурчак остида қўйиш
усули. 1 – елимланган стерженлар; 2 – елимланган ѐғоч элемент.
Фойдаланилган адабиѐтлар.
1. Поспелов Н.Д., Тумас Е.В. Научное сообщение о новых клеештыревых стыках несущих
элементов деревянных пролетных строений мостов. – Балашиха, СоюздорНИИ.1970. – 44 с.
2. А.с.
844709 СССР. Узел соединения деревянных конструкций. /Хабаровский
политехнический институт: Б.В.Накашидзе, С.М.Рыженков и Н.Н.Божкович. - №
2718183/29-33: Заявл. 29.01.1979: Опубл. в Б.И. 1981, № 25.
УДК. 699.842.
Do'stlaringiz bilan baham: |