Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ПАРДОЗБОП МАТЕРИАЛЛАРИ УЧУН ЯНГИ ХОМ АШЁЛАРИНИНГ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ПАРДОЗБОП МАТЕРИАЛЛАРИ УЧУН ЯНГИ ХОМ АШЁЛАРИНИНГ 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ. 
т.ф.н.,доц., Содиқова С.А, ассистент Ходиева Н. 
Маълумки, кейинги йилларда вилоятимизда янги қурилишлар жадал суръатлар билан 
олиб борилмоқда, кўчаларимиз обод бўлиб, кўркамлашиб бормоқда. Бу гўзалликка кўз бўлиб 
турган Самарқандимизнинг ажойиб тарихий обидалари янги қурилаѐтган бинолар билан 
уйғунлашиб уларнинг ҳуснига ҳусн қўшмоқда. 
Республикамиздаги ва шу жумладан Самарқанд вилоятидаги тарихий ѐдгорликларда 
асосий пардозбоп материал – сопол плиткалар ишлатилган. Бу тарихий ѐдгорликлардаги сопол 
плиткалалар қуѐш нурида ажиб бир жилоланиб, ўз кўркамлиги билан шаҳримизга ташриф 
буюрадиган меҳмонлар ва сайѐҳларни ўзига мафтун этади. Улардаги бу кўркамлик, бу жило 
буюк аждодларимиз, меъморлар томонидан яратилган бебаҳо маданият ва маънавиятни 
йилдан-йилга бойитиб келажак авлодларга етказишимиз лозим. 
Албатта, вақт ўтиши билан тарихий обидаларни таъмирлаш керак бўлади. Уларда 
ишлатиладиган пардозбоп материалларнинг сифатини яхшилш, улар учун янги хом-ашѐларни 
қидириб топиш, илмий иш олиб бораѐтган ѐш олимлар, қурилиш материалларини ишлаб 
чиқариш технологияси билан қизиқадиган талабаларнинг, қурилиш материалларини тадқиқот 
қилиш лабораториялари ходимларининг олдига катта вазифа қўяди. Масалан шаҳримизда қайта 
таъмирлаш учун ишлатиладиган ғишт ва плиткалар ишлаб чиқарадиган устахоналар мавжуд. 
Лекин улар томонидан ишлаб чиқарадиган плиткалар чидамли эмас, кўп вақт ўтмай, яна 
емирилади. 
2016 йил соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши мактабгача таълим муассасалари, 
мактаблар, коллеж ва лицейларни таъмирлаш ва реконструкция қилишда пардозбоп 
материалларга бўлган талабни ошириб юборди. 
Бунинг асосий сабаблари пардозбоп сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун 
Республикамизнинг барча жойларида хом ашѐнинг мавжудлиги, пардозбоп сопол буюмларнинг 
афзаллиги, яъни иссиқ совуққа чидамлилиги, узоқ муддатга механик хоссаларини 
йўқотмаслигидир. 
Серқуѐш республикамизнинг қадимий ва навқирон шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро, Хива, 
Шаҳрисабз, Тошкент ва бошқа шаҳарлари ўзининг тарихий ноѐб архитектура ѐдгорликлари 
билан жаҳон архитектурасининг энг ажойиб мислсиз намуналари қаторидан муносиб ўрин 
эгаллаган. 
Пардозбоп сопол буюмлари ишлаб чиқариш учун энг асосий хом ашѐ турли навли 
тупроқлар бўлиб ҳисобланади. Лѐсс тупроқлардан олинган сопол буюмларни сифатини 
ошириш учун олимларимиз маҳаллий хом ашѐ турларини қидириш ва уларни кенг кўламда 
ишлатиш йўлларини ишлаб чиқмоқдалар. Ана шундай ашѐлардан бири табиий тоғ – 
волластонит минералидир. 
Волластонитнинг захиралари республикамизда кўплаб мавжуд бқлиб, улардан Қўйтош, 
Лангар ва бошқа ўнлаб конлари ўрганиб чиқилган ҳамда кўп соҳаларда кенг фойдаланиш 
мумкинлиги асослаб берилган. 


194 
Волластонитминерали 1820 йили инглиз олими Уильям Волластон томонидан томонидан 
топилган, сўнг унинг номи билан волластонинт деб ном берилган. 
Волластонит минералинингг кристаллари игнасимон тузилишга эгадир. Волластонитнинг 
игнасимон тузилиши унинг қурилиш буюмлари олишда ишлатилишига кенг имкониятлар 
яратиб беради. Волластонитли қурилиш материалдлари саноатда ишлатилиши ХХ асрнинг 
40ғчи йилларидан бошланган. 
Ўтган асримизнинг кейинги йилларида волластонитдан қурилиш материаллари ва 
буюмлари ишлаб чиқариш санотида қўллаш имкониятлари ошиб борди. 
Ҳозирги пайтда волластонитдан сопол буюмлар саноатида фойдаланиш кенг миқѐсда 
ишлатиш йўлга қўйилган. 
Юқоридаги маълумотларга асосланиб пардозбоп плиткаларни мустаҳкамлигини, ҳар хил 
таъсирларга чидамлилигини ошириш мақсадида институтимизнинг 5-сон Илмий-текшириш 
лабораториясида профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида магистрлар, бакалаврлар – бўлажак 
мутахассислар ўқув-илмий ишлар билан шуғулланиб келмоқдалар. 
Ҳозирги кунларда улар сопол пардозбоп материалларга қўшимча сифатида республикада 
ва вилоятимизда кўп учрайдиган волластонит хом-ашѐсидан фойдаланиш устида илмий 
тажрибалар олиб бормоқдалар. Бу тажрибаларнинг натижаси шуни кўрсатадики, маҳаллий 
гилтупроқларга волластонит қўшиб тайѐрланган буюмларнинг мустаҳкамлиги анча катта, ҳар 
хил таъсирларга чидамлилиги юқори эканлиги аниқланди. Ҳозир бу тажрибалар яна давом 
этмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий гилтупроқларга волластонит қўшиб тайѐрланган 
буюмларда пишириш жараѐнида мураккаб физик-кимѐвий ўзгаришлар бўлиб, буюмларга 
мустаҳкамлик, чидамлилик хусусиятини берадиган янги минераллар ҳосил бўлади. Уларнинг 
ҳосил бўлиши қўшиладиган волластонитнинг миқдорига, пишириш ҳарорати ва бир қатор 
факторларга боғлиқ. 
Бу илмий ишларнинг натижаларида олинадиган сопол плиткаларни тарихий обидаларни 
таъмирлашда ишлатиш мумкин. Бу плиткалар тарихий ѐдгорликларни чидамлилигини ошириб, 
яна кўп йилллар уларни авлодлардан-авлодларга етказишга хизмат қилади деб умид қиламиз. 
Зеро, узоқ асрларга таътигулик тарихий обидаларимизда мавжланиб турувчи жилоларида 
меъморларнинг юксак маънавияти, қолаверса юрт маънавияти акс этиб туради. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish