Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


  БИНО ВА ИНШООТЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИДА ПАСПОРТЛАШТИРИШ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

 


17 
БИНО ВА ИНШООТЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИДА ПАСПОРТЛАШТИРИШ 
МАСАЛАСИ ҲАҚИДА
доц.Хотамов Асадулла Тоштемирович, Кадабаева Шаҳноза Саиджановна.,
Тоштемиров Шаҳзод Асадулла ўғли (ТАҚИ) 
 
Республикамиз ҳудудида мавжуд бўлган бир неча ―авлод‖га тегишли бино ва 
иншоотларнинг аксарияти қисми бугунги кунда турли даражадаги техник ҳолатга эга бўлиб, 
уларда конструктив элементларнинг емирилиш жадаллиги турлича кечади. Бунга, бинода 
конструктив элементларнинг тури, материали, тайѐрлаш ва монтаж жараѐни, қолаверса, 
республикамизнинг ўзига хос специфик шарт-шароитлари, хусусан, катта амплитудада 
ҳароратнинг кунлик, мавсумий, йиллик тебранишлари, сизот сувларининг таъсирлари ва бошқа 
табиий ва техноген омилларнинг таъсири остида эксплуатациянинг нотўғри ташкил 
этилганлиги сабаб бўлмоқда [3].
Биноларнинг техник ҳолатини аниқлаш бугунги кунда ҳар доимгиданда долзарброқ 
мавзуга айланмоқдаки, бино билан бундан кейин қандай ―муносабатда‖ бўлишимиз унинг 
техник ҳолатидан келиб чиқади.
Турар-жой ва жамоат биноларида капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация, 
қайта тиклаш ишлари ҳам бугунги кунда ҳар доимгидан долзарб бўлиб, мамлакатимиз бўйлаб 
бу борада жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 
бинода утказиладиган кузатув-текширув ишлари натижаси бўйича хулоса асос бўлиб хизмат 
қилади.
Мазкур жараѐнда мутахассис учун зарур бўлган нарса, албатта бино ва унинг тарихи 
ҳақида маълумотлардир. Бундай маълумотлар эса бинонинг паспорти деб аталувчи ҳужжатлар 
тўпламидан иборат бўлади.
Бинонинг паспорти – лойиҳалаш, қуриш ва бинонинг бутун хизмат давридаги унга 
тегишли бўлган техник, иқтисодий, ҳуқуқий маълумотлар базасидир, яъни: 
 техник – бино жойлашган қурилиш майдон тўғрисидаги геологик маълумотлардан 
тортиб, бинонинг бутун хизмат даври давомида бинога тегишли ишлар, ўзгаришлар ҳақидаги 
маълумотлар; 
 иқтисодий – бино лойиҳасининг сметаси, баланс қиймати, амортизацияси, капитал 
таъмир, реконструкция ва ҳ.к.лар бўйича техник-иқтисодий асослар ва ҳ.к.; 
 ҳуқуқий – бинонинг юридик манзили, эгаси, мулк шакли, олди-сотди шартномалари ва 
ҳ.к.лардан иборат кадастр ҳужжатидир. 
Бинонинг паспорти унинг ―Касаллик варақаси‖ вазифасини уташи лозим бўлиб, унда 
олиб борилувчи кузатув-текширув ишларига катта ѐрдам беради. Амалиѐтда шундай вазиятлар 
бўладики, бинонинг вазифаси эксплуатация жараѐнида бир неча марта ўзгариб, унинг тарҳий 
тузилишида сезиларли ўзгаришлар бўлган бўлади. Бу эса конструкциянинг лойиҳавий ишлаш 
схемасини тубдан ўзгартириб, ҳақиқий ҳисоблаш схема дастлабки ҳолатдан бошқача бўлиши 
мумкин. 
[3] да Тошкент шаҳридаги бино ва иншоотлар 4 авлодга бўлинган бўлиб, улар 1930-40 
йилларда қурилган барча коммунал қулайликларга эга бўлган дастлабки 2-3 қаватли турар-жой 
биноларидан тортиб, турли вазифадаги саноат бинолари ва иншоотлари (уларнинг аксарияти 2-
жаҳон уруши йилларида қурилган ишлаб чиқариш объектлари)- индустриал қурилишдаги ―1- 
авлод вакиллари‖. 2-жаҳон урушидан кейинги йилларда қурилган бинолар 1966 йилдаги 
Тошкент зилзиласигача бўлган даврни қамровчи ―2- авлод вакиллари‖, 3-авлодга Тошкент 
зилзиласидан кейинги янги нормалар асосида қурилган объектлар киритилган эди.
Муаллифлар томонидан олиб борилаѐтган кузатишлар шундан далолат берадики, 
конструкцияларнинг турли табиий ва техноген таъсирлар ўсиши натижасида жисмоний 
емирилиши ортиб бормоқда, емирилиш жадаллиги туз ва бошқа турдаги ишқорли муҳитда 
тезлашмоқда. Бу авваломбор биноларнинг ер остки қисмида намликнинг ортиши, 
гидроизоляция қатлами ишдан чиққан, ташқи сувларнинг бинодан қочириш ташкил этилмаган, 
сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши, инженерлик тизимларининг ишдан чиққан, носоз 
участкаларида юз бермоқда (1-расм) [2]. 
Қолаверса, ишончли бўлмаган том қоплама ҳам бинода емирилиш жадаллигини қандай 
миқдорда тезлаштириши олдинги ишларимизда баѐн қилинган. Биноларнинг эксплуатацион 
ишончлилигини таъминлаш, уларнинг умрбоқийлиги бўйича қолдиқ хизмат даврларини 
прогноз қилиш, сейсмик таъминланганлик даражасини текшириш бугунги кунда ҳар 
қачонгидан ҳам муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
Яна бир муҳим вазифа, ҳозир кузатув-текширув ишларининг тўлақонли бажарилишини 
таъминлаш учун хизмат қиладиган бино паспортининг аксарият ҳолларда мавжуд эмаслигидир. 


18 
1-расм. Бино ва иншоотларнинг гидроизоляция қисмида шикастланишга моил жойлар: 
1-деворнинг горизонтал гидроизоляцияси; 2-цокол қисмининг вертикал горизонтал 
гидроизоляцияси; 3- пойдеворнинг вертикал гидроизоляцияси; 4-пойдеворнинг горизонтал 
гидроизоляцияси; 5-ертўла полининг горизонтал гидроизоляцияси; 6-сув йиғиладиган жой; 
заминнинг намланиши ва ювилиши ва ҳ.к.; 7–санузелларда оралиқ ѐпмаларнинг 
гидроизоляциялари. 
Паспорт ўзида бинонинг лойиҳа смета ҳужжатлари, қурувчи ташкилот, эксплуатацияга 
қабул қилиш актлари ва эксплуатация мобайнида бино билан бўлган капитал таъмирлаш, 
реконструкция, модернизация, конструкцияларни кучайтириш ишлари ҳақида маълумотларни 
жамлайди. Бундай маълумотлар эса кузатув-текширув ишларида техник диагностикани ҳам 
осонлаштириб, бино конструкциясининг қолдиқ хизмат даврини белгилаш, уни 
умрбоқийлигини башорат қилиш имкониятини беради. Шунингдек, бино паспорт тўпламида 
бинода утказилган техник (конструктив) инвентаризация ишлари ҳақида ҳам маълумотлар 
бўлади.
Замонавий тилда паспорт- бу объект тўғрисида доимий мониторинг юритувчи ҳужжатлар 
тўпламидир. Юқорида таъкидлаганимиздек, паспорт нафақат техник масалалар, балки объектга 
тегишли бошқа (иқтисодий, ҳуқуқий) масалалардан ҳам иборат.
Аксарият бинолар учун бугунги кунда паспорт сифатида унинг фақатгина ҳуқуқий 
жиҳатини ифодаловчи ―Кадастр ҳужжати‖ тушунилади. Аслида объектда мониторинг 
тизимини юритиш учун кадастр ташкилотлари масъулдирлар.
Туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг шаҳарсозлик фаолияти 
соҳасидаги ваколатлари (20-модда)да [1]:
 ―бинолар, иншоотлар ҳамда аҳоли пунктлари бошқа объектларининг техник ҳолати 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish