“Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмайдиган
киши жаннатга кирмайди”.
Озор ва ёмонликнинг ҳам турлари кўп.
Ёмонлик деганда фақатгина уришиб, сўкишишни
тушунмаслик керак. Баъзиларнинг кўз ва
қулоғи негадир ўз оиласига эмас, бировларнинг
хонадонига қаратилган бўлади. Унақалар кун бўйи
дераза олдидан кетолмайди.
Баъзилар қўшниси янги машина сотиб олса,
“Ие, қаердан олдийкин, ҳозир ойликка яшаб
шундай нарса олиб бўларканми, қаердан бунинг
пули кўпайиб кетяптийкин? Нега мен битта
эшак-арава ҳам сотиб ололмайману бу одам янги
машинада юради”, - дея дарров қўшнисига ҳасад
қила бошлайди. Охири уни бир балога йўлиқтириб,
кейин кўнгли тинчийди... Ҳолбуки, халқимиз:
“Қўшнингга қасд этма, баст эт” (баст – қувонтириш
маъносида) дейди...
Ҳаётда шундай худбинларни ҳам учратамизки,
ўзлари бировнинг шовқин-суронини бир лаҳза
ҳам кўтаролмайдилар, лекин ўзлариникидан
“хабарлари бўлмайди”. Қўшни уйда сал товуш чиқиб
қолгудек бўлса, ўша заҳоти ё деворни гурсиллатиб,
ё одам чиқариб, жим бўлишларини қўполлик билан
талаб қиладилар. Ҳолбуки, бундай вақтларда дарров
хунук тарзда ҳақни талаб қилмасдан, бироз сабр
қилиб туриш чиройли бўлади. Зеро, қўшнилардан
67
содир бўладиган айрим азиятларни сабр билан
таҳаммул қилиш ҳам яхши қўшничилик белгисидир.
Баъзилар қўшнисининг ётоқхонаси орқасига
устахона қуриб олади-да, эртадан-кечгача ёки
кечдан тонггача тарақлатиб ишлайди. Агар қўшни
бу ҳақда шикоят қилиб чиқса, унинг гапи сариқ
чақага ҳам олинмайди. Фиқҳий китобларимиздаги
қўшничилик муносабатларига доир бўлимларда
киши ўз уйини қўшниларга азият берадиган нарса
учун ижарага бермаслиги ёки ҳеч бўлмаса бу иш
учун қўшнидан олдиндан рухсат олиши лозимлиги
келтирилган. Гоҳида баъзилар ўз ҳовлиларини
ўзидан қандайдир зарарли ис ёки тутун чиқарадиган
ишлаб чиқариш цехига ижарага беради. Шундай
ҳолатда қўшнилар зарарланмаслиги учун мазкур
ишнинг зарарли томонларини олдини олиб қўйиш
ёки лоақал қўшнидан рухсат олиш ва шу зарарни
деб қўшнисини молиявий маънода рози қилиш
керак бўлади.
Шундайлар ҳам учрайдики, қўшниси ўтирадиган
уйи орқасига ҳаммом, ҳожатхона каби нарсалар
қуради. Лекин, ўша нарсалардан қўшни уйининг
деворига бирон зиён-заҳмат етса, муаммони
бартараф қилишни хаёлига ҳам келтирмайди.
Бу албатта қўшнига нисбатан зулмдир. Яқинда
бир отахон ўз уйида содир бўлган бир воқеани
айтиб берди. У кишининг қўшниси бир неча йил
олдин шундоқ уларнинг ўтирадиган уйи орқасига
тақаб хожатхона қуради. Йиллар ўтиши билан
ҳожатхонанинг канализация қувурлари шу қадар
эскириб, занглаб, чириб кетганидан, ундан сув
сизиб, аста-секинлик билан йиллар давомида
68
қўшни деворини зах бостиради. Жабрдийда
қўшни уйининг таъмирланган деворлари ҳар сафар
ола-була тусга кириб, уларга суртилган пардоз
сувоқлари шишиб, кўпчиб, қилинган меҳнатига
куяр экан. Девор хунук бир тусга кираркан. –
“Қўшнимнинг бу бепарволигига йигирма йилдан
ортиқ чидаб келдим, уйнинг бўёқлари-ку майли,
энди хомғиштдан терилган эски деворим
бузилиб тушармикан деган хавотирдаман”, -
дейди бечора қўшни. “Қўшнингизни чақириб,
айтмадингизми?” - десам, - “Шунча пайт андиша
қилиб, айтмаган эдим. Бу йил фарзандларим
анча пул сарфлашиб уйни таъмирлатишса ҳам
деворлар яна зах тортиб, пардозлари бузилиб
кетганидан сўнг чидолмадим. Қўшнимни чақириб
аҳволни кўрсатишга мажбур бўлдим. Уялиш ўрнига
аввалига ҳеч нарсани тан олишмади. Охири,
уйига чиқиб, сўзимни техник жиҳатдан исботлаб
берганимдан кейин ҳам жимжитлик. Хатони
тўғрилашга, эски хожатхонасидаги ўша носозликни
тузатишга заррача ҳаракат қилишмаяпти. Ҳолбуки,
қўшнимнинг оиласи иқтисодий яхши таъминланган
хонадон. Хуллас гапим ерда қолди”, - дейди отахон.
Айни вақтда юқоридаги ҳадиси шарифларнинг
ҳаётий ҳолатига назар ташлашга ҳаракат қилдик,
холос. Қўшнисининг ёмонлик ва азиятларидан
қутулолмаётган айрим андишали, жабрдийда
кишиларнинг дард-ҳасратларини баён қилган
бўлдик. Келтирилган воқеалар ўйлаб топилган
эмас, балки ҳаётда бор ҳақиқатдир. Андишанинг
отини қўрқоқ билган баъзилар хато-камчиликлари,
нотўғри ишлари юзларига айтилмагунча ўз ҳатти-
69
харакатларини назорат қилмайдилар... Қинғир
ишда давом этадилар. Шундайларга Аллоҳ таолодан
инсоф ва фаросат сўрашдан бошқа иложимиз йўқ...
Ҳадиси шариф [42]:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом марҳамат
қилиб дедилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |