Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
 
 
 


716 
10 боб: Инвестицион портфелни шакиллантириш усуллари. 
Режа 
1. Самарали портфель ва самарали кўплик 
2. Портфель даромадлиги ва риски 
3. Рисксиз активлар бу нима? 
4. Облигациялар портфелини бошқариш стратегияси 
5. Портфель назариялари 
6. Агрессив портфелли бошқарув назарияси
7. Рискли ва рисксиз инвестициялар комбинацияси 
8. Рискли активларни оптимал комбинацияси
9. Кўп рискли активлар эга портфеллар. 
10. Портфелни даромадлилиги 
11. Портфель риски 
12. МАРКОВИЦ нинг «рис-даромадлилик» усули 
13. Шарп усули 
14. «бета тушунчаси» 
15. бета -коэфицентни хисоблаш 
16. бета =коэфицентли портфели .
17. Даромадлилик ва рискни ўртасидаги ўзаъро нисбат. 
 
Таянч иборалар: портфел назарияси, портфелни шакллантириш, энг 
кам дисперсияли портфел, (minimum-variance portfolio), рискли 
активларни оптимал комбинацияси (optimal combination of risky 
assets), риск - даромадлилик, кўп портфелларни самара чегараси 
(efficient portfolio frontier), бир умрлик рента (life annuity), 
инвестициялаш стратегияси (investment strategy), самарали портфел 
(efficient I portfolio),  
 
 


717 
10.1.Самарали портфель ва самарали кўплик 
Портфель назарияси (portfolio theory) рискни бошқариш оптимал 
стратегиясини танлаш мақсадида амалга ошириладиган статистик 
таҳлилни ифодалайди. Уй хўжалиги, компания ёки бошқа иқтисодий 
субъект нуқтаи назаридан кўриб чиқилмасин, портфель назариясидан 
фойдаланиш ушбу субъектнинг оптимал тарздаги ҳаракатларини 
аниқлаш учун зарур бўлган рискни пасайтириш билан боғлиқ 
харажатлар ва даромад ўртасида муроса ишлаб чиқиш ва баҳолашдан 
иборат. Агар гап оила ҳақида борадиган бўлса, ҳал қилувчи мезон 
сифатида риск ва истеъмол соҳасидаги хоҳиш-истаклар қабул 
қилинади. Гарчи хоҳиш-истаклар вақт ўтиши билан ўзгарсада, бу 
ўзгаришлар сабаблари ва механизмлари портфель назариясида кўриб 
чиқилмайди. Портфель назариясида асосий эътибор бир нечта 
молиявий 
вариантлар 
ичида 
ушбу 
хоҳиш-истакларни 
максималлаштиришга 
имкон 
берадиган 
вариант 
танлашга 
қаратилади. Танлов варианти юқорироқ ставкада даромад олиш ва 
инвестициялар риск даражасининг ортиши ўртасида муросани-
келишувни баҳолашни кўзда тутади. Рискни қисқартиришга 
йўналтирилган қарор кутилаётган даромадлик пасайишига олиб 
келади. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, бунда рискнинг иккала 
томони рискни ўтказиш ҳақида шартнома тўзар экан, шартномани 
юридик расмийлаштириш қанча турадиган бўса, шунча миқдорда ўз 
даромади даражасини камайтириши мумкин. Масалан, уй сотувчи ва 
харидор келишиб олиши ва гарчи мукл ҳуқуқини ўтказиш фақат уч 
ойдан кейин амалга ошириладиган бўсада, уйнинг шартнома 
имзоланадиган пайтдаги амалдаги нархини белгилаши мумкин. 


718 
Бундай келишув форвард шартномасига мисол бўлиб хизмат қила 
олади. Бундай шартнома тўзишга розилик берар экан, томонларнинг 
иккаласи ҳам яқин уч ой ичида уй-жой бозорида нарх тебранишлари 
билан боғлиқ ноаниқликлардан халос бўлади. 
Шундай қилиб, қарама-қарши томонлар бир хил ҳодиса рискини 
турли нуқтаи назардан қабул қилганда, иккала томон учун ҳам 
рискни шартнома ёрдамида кўчириш мақсадга мувофиқ, бунда 
томонлардан биронтаси катта харажатларга учрамайди. 
Рискларни бошқариш билан боғлиқ бўлган, уларни қабул қилиш 
харажатларга олиб келмайдиган қарорлар қоидалардан истисно 
саналади. Одатда риск даражасини қисқартириш учун бунниг учун 
зарур бўлган харажатлар ва олинадиган фойдани мувозанатлаш талаб 
қилинади. Бундай муроса, эҳтимол, уй хўжаликлари томонидан ўз 
маблағларини акциялар, қатъий белгиланган даромадли қимматли 
қоғозлар ва уй-жой каби активлар ўртасида тақсимлаш бўйича қабул 
қилинадиган қарорларда яққолроқ кўринар. 
Портфель назариясининг дастлабки расмий моделлари рискни 
бошқаришдаги қарорларнинг айнан ушбу тури учун ишлаб чиқилган
5

Бу моделларда инвестициялар риски ва улардан кутилаётган 
даромадлик ўртасидаги нисбатни аниқлаш учун эҳтимолликни 
тақсимлаш (probability distributions) фойдаланилади. Қимматли 
қоғозлар портфели кутилаётган даромадлиги эҳтимолликлар 
ўртасидаги ўртача қиймат (mean) сифатида, риск эса – даромадлик 
олиниши мумкин бўлган қийматларининг кутилаётган қийматдан 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish