Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Лойиҳа риски - бу инвестицион лойиҳани амалга оширишга 
ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган 
рискларнинг йиғиндисидир. 
Риск, бошқача қилиб айтганда, кутилиши мумкин бўлган хатар -
бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос 
бўлган ноумидсизликдир. Шу билан бирга потенциал инвестор 
томонидан қўйилган пул маблағларини йўқотиш мумкинлиги 
ҳамдир.
Риск тушунчасига жуда ҳам яқин бўлган ноаниқлик тушунчаси 
ҳам мавжуд бўлиб, у рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун 
"риск" атамасининг синоними сифатида қўлланилади. Ноаниқлик 
деганда, инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари 
ҳақидаги маълумотларни тўла ёки аниқ эмаслиги тушунилади. 
Масалан, инфляция ҳақидаги, техника ва технологиялардаги 
ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва 
фойдаланишга топшириш муддатлари, ҳаражат ва натижаларнинг 
нотўғри ҳисоб-китоби каби маълумотларнинг тўла ёки аниқ эмаслиги 
натижасида ноаниқлик келиб чиқади. Бундан ташқари ноаниқлик 
деганда, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатга етарлича баҳо 
бермаслик ва бошқа шу кабилар тушунилади. Лойиҳани амалга 
ошириш жараёнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ кўнгилсиз 
ҳолатлар ва оқибатлар ноаниқлиги риск тушунчаси билан 
изоҳланади. 


665 
Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар 
эҳтимоллиги жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаётган 
вақтда риск эътиборга олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик 
ўтган ва келаси давр маълумотлари етишмаслиги ёки тўла эмаслиги 
сабабли субъектив аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай 
ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш 
(инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш ва сотиш 
ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий 
ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин. Чунки ўтган давр 
маълумотлари асосида фақат номаълум келажакда юз бериши 
мумкин бўлган ўтган ривожланиш тенденциясини аниқлаш мумкин. 
Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир кўрсатади: 
сиёсий, ижтимоий, савдо ва ишга алоқадор муҳитдаги кўпгина 
ўзгаришлар; техника-технологиядаги, меҳнат унумдорлиги ва 
баҳолардаги ўзгаришлар; атроф-муҳит ҳолати; амалдаги солиққа 
тортиш, ҳуқуқ бўйича ва бошқалар бўйича муаммолар таъсир 
кўрсатади. Буларнинг барчаси лойиҳаларда аниқ рискнинг 
мавжудлигини - лойиҳани муваффақиятсизликка учраш хатарини ёки 
фойдани ўрнига зарар олиши мумкинлигини олдиндан аниқлаб 
беради. 
Иқтисодий категория сифатидаги риск агар бу ижобий ҳодиса 
бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий (ҳаражатлар, 
зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги 
мумкин. 


666 
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолашни, унинг 
миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини 
қўллашни талаб қилади. 
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор 
нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит 
деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор риск омилларини ўз 
ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи 
шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп 
ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг 
ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи 
рисклар тахмин қилинади. 
Ноаниклик- келгусидаги холатлар хақида гапиришни имкони 
бўлмаган холатларга айтилади. Риск-оддий ноаниклик эмас балки у 
ёки бу харакат қилаётганда этиборга олиш керак бўлган холат бўлиб, 
кишиларни моддий яшашига таъсир этади. Хар бир рискли холатлар 
ноаниклик бўлиб, ноаниклик ва риск мавжуд. 
Бу мухокамадан келиб чиқиб,кредит беришни 
режалаштираётганда сиз учун хамма холатлар бир хилдек бўлиб 
кўринади, кредит қайтадими ёки йукми .Бу холда риск бўлмай, 
ноаниклик юзага чиқади. В этом случае есть неопределенность, но 
нет риска
1

Куп холларда риск билан боғлик холатнинг эхтимоллиги оддий 
бўлиши мумкин, бу тўғридан тўғри даромадли ёки зарарли бўлишини 
аниклайди. Мисол учун сиз пулингизни қимматли қоғоз сотиб олиш 
1
Нюанс: если вы решили провести вечеринку в складчину по причине неопределенности относи дельно числа 
гостей, значит, существует риск. Устройство вечеринки в складчину есть действш второе вы 
предпринимаете с целью управления ситуацией, связанной с риском. 


667 
учун қўймокдасиз. Агар сизни қимматли қоғозли портфелингиз 
қиймати камаяётган бўлса, -бунда зарарли холат, агар ортса у холда 
даромадли хисобланади. Оддий қилиб, риск - келаётган зарарнинг
даражаси бўлиб, бу кўзланган даромадни олиш имконияти 
бўлмайди.
Шунинг учун халқаро амалиётда рискларни аввало унеинг юзага 
келиш сабаблари кўриб чиқилади ва сўнг унга таъсир этувчи 
омилларни бошқариб борилади ёки таъсир этувчи омилларни
таъсирини камайтириш йўллари тахлил қилиб натижалар баоланиб 
борилади. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish