Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Н
с.н
ва реал Р
с.п
ўртасида фарқ шунчалик катта бўлади, чунки 
Р
с.п
қН
с.п
-И. 
Фоиз ставкаси ҳажми кредит миқдори ва уни тўлаш муддати, қарз 
олувчининг кредит лаёқати, кредитнинг қайтариб бериш ёки гаров 
таъминоти, савка тури, кредит вадютаси, инфляция даражаси, қарз 
олувчининг фаолияти фойдалилигини таъминлаш ва бошқа 
омилларга боғлиқ бўлади. Фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 
уларнинг ҳисобланиши билан тўлаб борилиши ёки қарз суммасига 
қўшиб борилиши мумкин. Фоизлар оддий ва мураккаб бўлиши 
мумкин. Оддий фоизлар бутун кредит муддати давомида бир хил 
бошланғич суммага нисбатан қўлланади, мураккаб фоизлар эса 


523 
бундан олдинги даврда ҳисобланган фоизларга қўшилади («фоизга 
фоиз»). 
Инвестициялар самарадорлигини баҳолашда бўлажак ва жорий 
пул қиймати каби тушунчалардан фойдаланилади. Буни шу билан 
изоҳлаш мумкинки, инвестициялаш узоқ муддатли жараён бўлиб, 
унда маблағлар қийматини жараённинг бошида ва уларни бўлажак 
фойда, амортизация кўринишда қайтиб олишдаги қиймати 
таққосланади. 
Пулнинг бўлажак қиймати бу – уларнинг айни пайтда 
инвестицияланган, бироқ улар (пул маблағлари) маълум вақт 
ўтгандан сўнг фоиз ставкасини ҳисобга олган ҳолда эга бўладиган 
қийматидир. Уни ҳисоб-китоб қилиш бу қийматни бошланғич 
суммага қабул қилинган ставка бўйича фоиз тўловларини қўшиш 
йўли билан оширшга боғлиқ. 
Пулнинг жорий (замонавий, ҳозирги) қиймати бу – фоиз 
ставкасидан фойдаланган ҳолда жорий даврга келтирилган бўлажак 
пул тушумлари суммаси. Бу жараён пул маблағлари якуний ҳажми 
келишиб олинган ҳолатда ўстиришга тескари бўлади ва 
маблағларнинг бўлажак (якуний) қийматидан фоиз тўловларини 
чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Пулнинг жорий қийматидан 
маълум вақт ўтгандан сўнг белгиланган суммани олиш учун бугунги 
кунда қанча маблағ киритиш кераклигини аниқлаш зарур бўлган 
ҳолларда фойдаланилади. 
Оддий фоизлар бўйича аниқланадиган пулнинг бўлажак қиймати 
(уларнинг ўстирилган суммаси) қуйидагича аниқланади: 
 


524 
P қ K(l + tE), (7.1) 
бу ерда 
Р - ўстирилган сумма (кредитор келажакда маълум вақт ўтгандан 
сўнг оладиган сумма).
 
(1 + t-E) (7.2) 
ифодаси 
оддий 
фоизларни 
ўстириш 
коэффициенти 
(кўпайтирувчиси) деб аталади. Унинг қиймати доимо 1 дан катта 
бўлади. 
Амалиётда даромадлилик меъёри (Е) доимий бўлмаган, аввало, 
инвестициялаш даври ва мазкур бизнес тури билан алоқадор риск 
даражасига боғлиқ кўрсаткич ҳисобланади. Масалан, инвестиция 
даври қанчалик узоқ ва (ёки) бизнес қанчалик рискли бўлса, 
даромадлилик меъёри шунчалик катта бўлади ва аксинча. Давлат 
қимматли қоғозлари ёки давлат банкига маблағлар киритиш камроқ 
рискли ҳисобланади. Бироқ даромадлилик меъёри бу ҳолатда бироз 
пастроқ бўлади. 
Мураккаб фоизлар бўйича фоиз тўловларини ҳисоблаш «фоизга 
фоиз» ҳисобини ёки капиталлаштиришни – янги олинган даромадлар 
(фоизлар) ёки уларнинг бир қисмини капиталга йўналтиришни 
англатади. Унинг энг тарқалган турлари: инвестициялардан соф пул 
оқимини капиталлаштириш – уни қайта инвестициялашга 
йўналтириш (илгари киритилган инвестицияларни улардан олинган 
фойда (даромад) ҳисобига ўстириш шаклида капитални такрор, 
қўшимча киритиш); депозит фоизи суммасини капиталлаштириш – 


525 
уни депозит қўйилмасини ўстиришга йўналтириш; соф фойдани 
капиталлаштириш – унинг маълум бир қисмини ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга йўналтириш ҳисобланади. Агар қарз мавжуд бўлса, 
бу қарз бўйича ҳисобланган фоизлар мунтазам асосий қарз суммасига 
киритиб борилади ва унга фоизлар ҳисобланади. 
Маълум миқдордаги пул учун олинадиган фоизларни қайта 
инвестициялаш натижасида бу пулларнинг вақт бўйича ўсиши 
компаудинг (ингл. compounding) деб аталади. 
Фоизларни капиталлаштиришда, улар ҳисобланиши билан дарҳол 
тўланмасдан, кредитнинг асосий суммасига қўшилиб, янги олинган 
суммага фоизлар ҳисобланганда Р оширилган суммаси ҳисоб-китоби 
мураккаб фоизлар формуласи бўйича амалга оширади: 
Р қ К(1 + Е)
t
(7.3) 
бу ерда
Р – бўлажак қиймат ҳажми (t йилдан сўнг инвестицияларнинг 
бўлажак, якуний қиймати);
К – келажакда даромад олиш учун инвестицияланувчи жорий 
(ҳозирги) сумма миқдори текуҳая, у PV сифатида белгиланади (ингл. 
present value);
t – инвестициялар тижорат айланмасида қатнашадиган стандарт 
вақт даврлари сони (йилнинг тартиб рақами, фоизларни ҳар чорак ёки 
ҳар ойда ҳисоблашда чораклар ёки ойлар сони число). 
(2.3) формулада бўлажак қиймат бу – бугунги кунда ҳар қандай 
шаклда инвестицияланувчи ва унга корхона уни қизиқтираётган вақт 
оралиғидан сўнг (бу вақт ичида пуллар «ишлаб туради») эга 


526 
бўладиган маблағлар суммаси ҳисобланади. Хорижий адабиётларда 
бу кўрсаткич кўпинча FV қисқартмаси билан ифодаланади (ингл. 
future value). 
Бўлажак қийматни ҳисоблашга мисол бўлиб амортизация 
жамғармаларини, яъни янги асосий фондалрни сотиб олишга имконн 
берувчи пул маблағларини режалаштириш ҳисобланади. Уларнинг 
қиймати одатда шунчалик катта бўладики, улар тўлиқ эскирган 
пайтда уларни, масалан, корхона оладиган фойда ҳисобига 
алмаштириб бўлмайди. Бу мақсадлар учун амортизация ажратмалари 
жамғарилади. Асосий фондларни тўлиқ қайта тиклашнинг бундай 
механизми деярли барча мамлакатлар қонунчилиги томонидан тан 
олинади ва амортизация суммаси солиққа тортиладиган фойдадан 
чиқариб ташланади. Бироқ унинг ўз вазифаларини бажариши учун 
ҳозирги пайтда маълум бўлган ажратмалар суммаси билан корхона 
келажакда қандай суммага эга бўлишини билиш зарур. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish