Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


 боб: Инвестиция фаолиятида капитал қўйилмалар ва



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

5 боб: Инвестиция фаолиятида капитал қўйилмалар ва
капитал қурилиш 
Режа. 
1. Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар.
2. Капитал қўйилмаларни тавсифланиши.
3. Капитал қўйилмани тармоқлар бўйича тавсифланиши ва уни 
такомиллаштириш. 
4. Капитал қўйилмани худудлар бўйича тавсифланиши ва уни 
такомиллаштириш. 
5. Капитал қўйилмани мулк шакли бўйича тавсифланиши ва уни 
такомиллаштириш. 
6. Капитал 
қўйилмани 
технологик 
тўзилиши 
ва 
уни 
такомиллаштириш. 
7. Капитал қўйилмани қайта ишлаб чиқариш бўйича тўзилиши ва 
уни такомиллаштириш. 
8. Асосий 
воситаларга 
қилинадиган 
инвестицияларнинг 
манбалари бўйича тўзилиши ва уни такомиллаштириш. 
9. Қурилишнинг ташкилий шакллари (янги қурилиш, таъмирлаш, 
кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш).
10. 
Капитал қурилишда лойиҳалаштириш.
11. 
Капитал қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш.
12. 
Қурилишда шартнома муносабатлари, Қурилиш-монтаж 
ишларининг смета қиймати таркиби ва тўзилиши.
13. Капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш.
 
Таянч иборалар: капитал, капитал қурилиш, капитал қуйилма, 
асосий 
восита, 
қурилиш, 
таъмирлаш, 
қайти 


387 
жихозлаш,кенгайтириш,техник қайта жихозлаш, тендер савдо, 
қурилиш шартномаси, қурилиш монтаж ишлари,смета қиймати, 
назорат, қўйилма самарадорлиги. 
 
5.1.Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар.
Капитал қурилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
тармоқларининг асосий фондларини яратувчи ва шакллантирувчи 
тармоқ ҳисобланади. Капитал қурилиш мазкур фондларни 
тайёрлашда сарф қилинадиган меҳнат, молиявий ва материал 
харажатларни ўз ичига олади.
Иқтисодий нуқтаи назардан капитал қўйилма ва капитал 
қурилиш фарқини аниқлаб олиш зарур. 
Капитал қурилиш - бу халқ хўжалигининг алоҳида бир тармоғи 
бўлиб, унинг тайёр маҳсулоти бўлиб асосий фондлар ҳисобланади. 
Жамиятнинг 
моддий 
техник-базасини 
яратишинг 
асосий 
йўналишлари - янги корхоналарни қуриш, яратиш билан биргаликда 
ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва техник 
жиҳатдан қайта қуроллантириш чора-тадбирларига бевосита боғлиқ. 
Бошқача қилиб айтганда, давлат инвестиция сиёсати нафақат, янги 
объектларни вужудга келтириш, балки мавжуд корхоналарни техник 
ва технологик жихатдан янгилашга қаратилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал 
қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъёрий 
ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади.
Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари 
бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, 


388 
ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва 
техника билан қайта жиҳозлашга тўзилади. 
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик Кодекси, 
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий – 
хуқуқий базаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив – ҳуқуқий 
ҳаражатлар талабларига мувофиқ тўзилади.
Қурилишда пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари 
бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган 
тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн 
кун муддат ичида тўзилади. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи 
банкка қуйидагиларни тақдим этади: 

Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);

Қурилишнинг титул рўйхати; 

Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома 
нусхаси; 

Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини 
суғўрталаш юзасидан шартномаси нусхаси; 

Қурилиш 
– 
монтаж 
ишларини 
бажаришга 
“Давархитектқурилиш” қўмитасининг рўйхати. 
Қурилишларнинг аниқ рўйхати – объектлар рўйхатини, 
шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва 
харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар 


389 
томонидан ажратилган лимитлар доирасида тўзиладиган молиявий 
хужжат. 
Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига 
капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини 
кўрсатган, унинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган 
ҳолда ҳар бир объект бўйича тўзиладиган молиявий хужжатдир. 
Қурилишда иш ҳужжатлари – алоҳида бинолар ва иншоатларга 
ҳамда иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи 
органга 
(муассасага) 
буюртмачи 
томонидан 
қўйидагилар тақдим этилади: 

Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);

Қурилишнинг титул рўйхати; 

Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома 
нусхаси; 

Қурилиш таваккалчиликларини суғўрталаш юзасидан пудрат 
ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов 
савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 

Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 
очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк 
реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар 
асосида инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга 
оширади. 


390 
Хизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз 
вақтида ўтказилиши учун жавоб беради. 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул 
рўйхатига қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қўйилма – бу, янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини техник жиҳатдан 
қайта қуроллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий, иқтисодий, 
моддий ва меҳнат харажатлари йиғиндисига айтилади. Капитал 
қўйилмалар 
иқтисодий 
жихатдан 
капитал 
инвестицияларни 
англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. Улар маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида киритиладиган 
инвестицияларни – қўйилмаларни – харажатлар мажмуасини 
англатади. 
Шу 
ўринда, 
капитал 
қўйилма 
ёки 
капитал 
инвестицияларнинг реал инвестициялардан фарқлаб олиш зарур. Реал 
инвестициялар физик объектларга киритиладиган инвестициялар 
мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
хизматлар кўрсатиш объектларига киритиладиган инвестицияларни 
англатади, балки бошқа турдаги ноишлаб чиқариш объектларига ва 
тижорат мақсадлари кўзланмайдиган сохаларга, хусусан ижтимоий 
самара олиб келувчи сохаларга хам киритиладиган инвестициялардан 
иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар эса, фақат ишлаб чиқариш 
фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз 
ичига олади. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish