маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
45
линияларини бевосита қишлоқ жойларида ташкил этилгани маъқул, бу эса ўз
навбатида, хом-ашёни ташиш ва ишчи кучи мавжудлиги нуқтаи-назаридан
қулайдир. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра қайта ишлаш корхоналарини экин
далаларидан радиуси 25 кмгача бўлган жойларда қуриш мақсадга мувофиқдир, акс
ҳолда етиштирилган хом-ашёларнинг меъёридан ортиқ қисми нобуд бўлишига
олиб келади.
Хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги тадбирлар яъни қайта
ишлаш саноати корхоналарини маҳсулотни етиштирувчи фермер хўжаликларида
ташкил этилса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шу жумладан, мева-сабзавот,
узум ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи саноат
корхоналарининг сони кескин ортади. Бунинг натижасида бу соҳада ҳам кўп
мулкчилик шакллари асосида бозор иқтисодиётининг асосий қонунларидан бири
бўлган рақобат кураши қонунига асосан қайта ишлаш саноати корхоналари
ўртасида соғлом рақобат вужудга келади. Бу эса мамлакатимизнинг шу соҳадаги
бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини бир мунча тезлаштиришга ва аҳолининг
қайта ишланган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришга, шунингдек,
мамлакатимизнинг озиқ-овқат заҳираларини кўпайишига, экспорт имкониятларини
кенгайтиришга, қолаверса, микро ва макро иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига
кенг шароит яратади.
МЕВА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА ТОМЧИЛАТИБ
СУҒОРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Улуғмуродов Элмурод СамДУ
Мамлакатимиз минтакалари иктисодиётида сув ресурсларининг ахамияти
бекиёсдир. Суғориш суви билан етарлича таъминланмаслик айниқса, кишлок
хужалиги махсулотларини ишлаб чикаришда тускинлик килувчи омил
хисобланади. Бир неча йиллар давомида сув танкислигини юмшатиш максадида
куплаб илмий изланишлар олиб борилди ва кишлок хужаликда сувдан тежамли
фойдалниш буйича илмий-амалий тавсиялар яратилди. Кишлок хужалигида
сугориш сувидан самарали фойдаланиш муаммоси буйича куп олимлар, шу
жумладан Х.А.Ахмедов, А.А.Рачинский, СМ. Кривовяз, Ф.М.Рахимбаев,
Б.Ф.Камбаров, П.Б.Аракелов, А.Х.Сохраков, Ф.А.Бараев, М.Х.Хамидов ва
бопщалар илмий тадкикрт ишларни амалга оширдилар. Сугоришда грунт
сувларидан фойдаланиш масаласига С.Ш.Мирзаев, Х.В.Валиев, Ф.А.Бараев ва
бошкаларнинг илмий ишлари багишланган
Кишлок хужалик экинларини етиштириш амалиёти усимликларни
сугоришда сувдан самарали тежаб фойдаланиш мураккаб масала эканлигини
курсатади. Бунда фильтрацияга йуколадиган сув сарфини, сугориш сувининг
ташламага ташланишини ва бугланишга сарфланадиган кисмини камайтириш
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |