маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 303
- товар ишлаб чиқарувчиларга хўжалик юритишнинг ва мулкчилик
шаклларини эркин танлаш имкониятини бериш зарурлигини назарда тутган ҳолда
АСМни ислоҳ қилишнинг мақсадга мувофиқ методларини белгилаш;
- кооперация тамойилларини рўёбга чиқариш, рақобатбардош ва юқори
унумли корхона сифатида йирик товар ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш учун қулай
шароитлар яратиш;
- қишлоқнинг бозор инфратузилмасини ривожлантириш, унинг иш фаолияти
давлат дастурини яратиш ва амалга ошириш;
- қишлоқни ҳар томонлама ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисини турмуш
даражасини оширишнинг чораларини ишлаб чиқишда ва бажаришда давлат
органларининг ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг кучларини бирлаштириш.
Санаб ўтилган йўналишлар муҳим аҳамиятга эга. Лекин АСМ самарали иш
фаолиятини белгиловчи омилларнинг барча хилма-хиллигини қамраб олмайди.
Вазифаларни даврлар бўйича аниқлаштирилганда уларни қатор бошқа йўналишлар
ва чоралар билан тўлдириш зарур бўлади. Шундай бўлсада, улар АСМни самарали
ривожлантиришнинг шарт-шароитлари ҳақида муайян тасаввурни беради.
АСМни ривожлантиришнинг мақсадли стратегияси амалга оширилиши АСМ
иқтисодиётининг тубдан қайта қуришни назарда тутади. Бундай ўзгаришлар
босқичма-босқич олиб борилади: биринчи босқич – инқироз ҳолатидан
барқарорликка ўтиш ва иккинчи босқич – барқарорлаштиришдан иқтисодий
ўсишга ўтиш.
Бозор тамойилларига асосланган АСМни ривожлантириш стратегияси яхлит
ҳолда иккиёқлама вазифани ҳал этиши лозим: бир томондан, қишлоқ аҳолисининг
юксак турмуш даражасини ва қулай яшаш муҳитини таъминлаш; иккинчи
томондан, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш. Стратегик мақсадни амалга ошириш
сиёсий ва иқтисодий шароитларга монанд таркибий ўзгаришлар олиб борилишини
назарда тутади.
Давлатнинг аграр сиёсати бош вазифаларидан бири аҳолини озиқ-овқат
билан таъминлаш ҳамда барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатнинг ижтимоий
ривожланиши учун зарур ҳажмларда саноатни қишлоқ хўжалик хомашёси билан
таъминлаш мақсадида самарали агросаноат ишлаб чиқаришини яратишдир. Аграр
сиёсатни мамлакат ўз ишлаб чиқариш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш тўғрисидаги, шунингдек қишлоқ аҳолиси ҳаёти ва хўжалик фаолияти
учун қулай шароитларни яратиш бўйича иқтисодий чора-тадбирлар ва қонунлар
тизими сифатида шакллантириш зарур.
Аграр сиёсат иқтисодий муносабатлар тизими қайта ўзгартирилишини
таъминлаши, уларни маҳсулотга, ишлаб чиқариш воситаларига ва ерга
мулкчиликнинг турли шакллари асосига ўтказиши, тадбиркорликни ҳар томонлама
ривожлантирилиши,
қишлоқ
хўжалигига
мамлакатнинг
ва
хорижнинг
инвестицияларини жалб этиш учун шароитлар яратиш лозим.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг