маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 140
этилади. Бундан ташқари маркетингга турли ижтимоий гуруҳлар – хизматчилар,
касаба уюшмалари ва давлат органлари кучли таъсир кўрсатадилар.
XX аср бошларида маркетингни тижорат сифатида тушуниш анъанавий
бўлиб, унга кўра ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқара оладиган маҳсулотга харидор
излар эди. Бу даврда маркетингни, асосан, товарларни сотиш билан боғлар эдилар
ва асосий эътибор сотишни ташкил этиш ва рекламага қаратилар эди. Маркетинг
ривожланишига 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқироз кучли таъсир кўрсатди.
Инқироз туфайли маркетинг комплекс характерга эга бўла бошлади. Энди у фирма
фаолиятнинг турли томонларини қамраб олди ва фирманинг маҳсулотни ишлаб
чиқариш ва истеъмолчига ҳаракатлантириш бўйича фаолиятнинг энг муҳим
элементларидан бирига айланди ва товарга талабни ошириш учун шароитлар
яратишга қаратилди. Бир пайтнинг ўзида маркеттинг фаолиятининг ташкилий
тузилмаси шаклланди ва унга мувофиқ келувчи институционал шакллар яратилди.
XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб Европада ва Шимолий Америкада
маркетингни истеъмол талабини ўрганишга асосланган бошқарувнинг етакчи
функцияси деб қарай бошладилар. Бозор иқтисодиёти ривожланиши билан
товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш бевосита истеъмолчига тобе бўлиб ва унинг
афзал кўринишларини шакллантиришга боғлиқ бўлиб қолди. Ишлаб чиқаришни
истеъмол билан боғлаш, уларнинг ўзаро мутаносиб ҳаракатланиши ҳаётий
заруратга айланди. Шунга монанд ҳолда “Маркетинг” атамасининг талқинларга
кенгайди ҳамда илмий ва иқтисодий нашрларда унинг турли таърифлари ва
талқинлари кўплаб учрай бошлади.
Маркетингнинг замонавий таърифлари фақат товарлар ва хизматлар билан
чекланиб қолмайди. Уларнинг ажралиб турувчи хусусияти шундаки, маркетинг
истеъмолчиларнинг талаб-истакларини аниқлаб олиш, бу талаб ва истакларни
қондириш учун тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш орқали ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, савдони ривожлантириш, бандликни оширишга
кўмаклашувчи бошқарув фаолияти деб қаралади. Бундан ташқари, маркетинг
ишлаб чиқариш имкониятларини товарлар (хизматлар)ни сотиш имкониятлари
билан боғлайди, пировард истеъмолчига маҳсулот максимал миқдорини сотиш
натижасида фойда олиш учун зарур ишларнинг характери, йўналишлари ва
кўламларини асослаб беради.
Маркетинг режалиликни бозор алоқалари соҳапсига олиб киради ва шу
билан ишлаб чиқариш, илмий-ишлаб чиқариш, молиявий ва сотиш фаолиятининг
турли масалалари бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг асосланганлигини
оширади. Бу товар ҳаракатланиши жараёни оқилона тус олишида, бозор вазиятини
ҳисобга олиниши ва башоратланиши амалиёти, фирма ички режалаштирилиши
такомиллаштирилишида ўз ифодасини топади. Маркетинг туфайли ортиқча ишлаб
чиқаришнинг олди олиниши ёки юмшатилиши мумкин ва талаб билан таклиф бир-
бирига яқинлаштирилади.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг