63
Саид Усмонов (1922-1972) ўзбек тилшунослигининг йирик назариётчи олимидир. У
Бошқирдистонда туғилди, 1929 йилда оилавий Тошкентга кўчиб келди. 1938 йилда Тошкент
педаго-гика билим юртини тугатиб, 1939 йилда Тошкент давлат педа-гогика институтининг
тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1942 – 1943 йилларда урушда иштирок этди.
1944 йилда қайд этилган факультетни имтиёзли диплом билан тугатиб, 1946 йилда институт
аспирантурасига ўқишга кирди.
Саид Усмонов 1959 йилда проф. Т.Иброҳимов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек
адабий тилида ундовлар» мавзусида номзодлик, 1964 йилда эса «Ҳозирги замон ўзбек тилида
сўзнинг морфологик хусусиятлари» мавзусида докторлик диссерта-циясини ёқлади.
Олим 1965 йилдан 1972 йилгача – то умрининг охиригача
умумий тилшунослик
кафедрасининг мудири лавозимида хиз-мат қилди.
Саид Усмонов ўзбек тилшунослигининг орфография,
лек-сикология,
морфология,
терминология, умумий тилшунослик соҳалари бўйича мукаммал
асарлар яратган улкан
олимдир. Унинг асосий асарларии 1. «Ўзбек тилида ундовлар» (1953). 2. «Ундов гаплар»
(1955). 3. «Сўз ва унинг морфологик структураси ҳақида» (1957). 4. «Ундалма ва мимемалар
(Ҳозирги замон ўзбек тили, ҳамкор» 1957). 5. «Ўзбек терминологиясининг баъзи
масалалари» (1968). 6. «Ўзбек тили (ҳамкор, 1978). 7. «Тилшунослик назарияси»(1972) ва
бошқалар. 60 – 70 йиллар ўзбек тилшуносларининг сардорларидан бири бўлган Саид
Усмонов, айниқса, морфология, лексикология, терминология ва тил назарияси бўйича
жиддий ва салмоқли асарлар яратди.
Олим мураккаб ва актуал бўлган терминология масалаларига тўхталар экан, унинг «...ҳам
ишлаб чиқариш қуроллари со-ҳасидаги, ҳам маданият ва фан соҳасидаги ҳар қандай янги-
ликлар
даставвал тил бирликлари, тўғрироғи, терминлар орқали ўз ифодасини топади. Шу
маънода терминология (маълум тилдаги терминлар мажмуи) замона тарихининг гувоҳи,
кўзгусидир,
1
дейиши, айни ҳақиқатдир.
Саид Усмоновнинг проф. М.Мирзаев ва проф. И.Расуловлар билан ҳамкорликда яратган
«Ўзбек тили» дарслиги алоҳида тилга олиниши лозим. Чунки ушбу иш 70 йиллардаёқ
тилшунос-ларнинг, талабаларнинг зарурий адабиётлари хазинасидан мустаҳкам ўрин
эгаллади. Ишда лексикология ва морфологияга оид қатор ҳодисаларнинг табиати, моҳияти
атрофлича
очиб берилди, айни ҳодисалар мукаммал таҳлил қилинди, пухта назарий
хулосалар чиқарилди. Шунга кўра асар қайта - қайта нашр қилинди.
Саид
Усмонов ўзининг
истеъдодли
тилшунос
эканлигини
фақат
хусусий
тилшуносликдагина - ўзбек тили билан боғлиқ кўплаб
масалаларни асосли, ишонарли ҳал
қилишдагина кўрсатиб қолмади. Унинг истеъдоди тилшуносликнинг анча мураккаб назарий
– фалсафий масалаларини ҳал қилишда – шу соҳада ҳам яратган бир қанча тадқиқотларида
яққол кўриниб туради. Бу ўринда, айниқса, унинг ўз даври учун жуда катта аҳамиятга эга
бўлган «Тилшунослик назарияси»дарслиги ва тил назарияси билан боғлиқ яратган баъзи
жиддий мақолалари таҳсинга сазовордир.
Тилшунос олимнинг педагогика институтларининг филология
факультети талабалари
учун яратган «Тилшунослик назарияси»асари ўзбек тилшунослигидаги энг катта
воқеалардан, фанимизнинг энг йирик ютуқларидан бири бўлганлигини таъкидлаш шарт.
Чунки олим ўзбек тилшуносларидан биринчи бўлиб, тилнинг илмий – назарий,
фалсафий
соҳаси бўйича мукаммал дарслик яратди. Дарсликда жаҳон тилшунослиги тарихии қадимги,
ўрта ва янги асрлар тилшунослиги, қиёсий – тарихий тилшунослик масалалари, тил ва нутқ
диалектик муносабати, тилни тадқиқ қилиш методлари анча мукаммал, чуқур ёритиладики,
бу асар ўз даври учун тенги йўқ бир манба сифатида хизмат қилди ва қилмоқда.
Тўғри таъкидланганидек, «Кейинги ўн - ўн беш йил ичида бизда ўндан ортиқ фан
докторлари етишиб чиқди, юздан ортиқ тилшунослар фан номзоди
илмий даражасига эга
бўлди. Саид Усмонов буларнинг ичида энг талантли тилшунос олимлардан бири эди».
1
1
С.Усмонов. Ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари. Т., 1968, 3-бет.
1
Ўзбекистон маданияти. Т., 1973, 27 март, 3 – бет.
64
Саид Усмонов ўзининг қисқа (атиги 50 йил), аммо сермаҳсул илмий – педагогик фаолияти
жараёнида ўнлаб тилшунос олимларга устозлик қилди, 60 га яқин илмий – назарий ва илмий
– методик асарлар яратди. Бу асарлар истиқлол даврида ҳам фанимиз тараққиёти учун
самарали хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: