Тилшунослик назарияси


Евгений Дмитриевич Поливанов



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

 
Евгений Дмитриевич Поливанов 
Е.Д.Поливанов (1890-1937) истеъдодли назариётчи тилшунос, япон, хитой ва туркий 
тиллар бўйича чуқур билим соҳиби, катта мутахассис, рус, шўро, ғарбий Оврупо, узоқ Шарқ 
ва араб тилшуносликларини ҳам мукаммал эгаллаган, ўнлаб тилларни билган буюк олимдир. 
У 1908 йилда Рига гимназиясини тамомлаб, Петербург университетининг тарих-
филология факультетидаги славян-рус бўлимига ва бир йилдан сўнг ҳарбийлар, дипломатлар 
учун мўлжалланган Шарқ практик академиясининг япон тили бўлимига кириб ўқийди. 
Университетда Бодуэн де Куртенэ, Л.В.Шчербалардан таълим олади. 
Е.Д.Поливанов 1912 йилда университетни тугатиб, бир вақтнинг ўзида қиёсий 
тилшунослик кафедрасида ҳамда шарқ тиллари факультетининг тибет тили кафедрасида 
қолдирилади ва илмий – тадқиқот ишларига фаол киришади. Унга 1919 йилда профессор 
унвони берилади. 
Олимнинг асосий ғоялари қуйидаги асарларда ўз ифодасини топгани 1. 
«Тилшуносликка кириш ва умумий фонетикадан лекция конспекти» (1916, қайта нашри 
1923). 2. «Шарқшунослик олий ўқув юртлари учун тилшуносликка кириш» (1928). 3. 
«Замонанинг адабий тиллари ҳақида» (1927). 4. «Бизнинг лингвистик қарашларимиз 
тарихидаги сўнгги ўн йиллик (1917-1927)нинг ўзига хос хусусиятлари» (1928).5. «Ҳо-зирги 
тилшуносликнинг ҳозирги муаммолари доираси» (1929). 6. «Ўзбек тилига қиёсланган рус 
тили грамматикаси» (1933). 7. «Ўзбек тилини ўрганишга кириш» (1925). 8. «Ўзбек тилининг 
сингармонизмлашмаган (эронлашмаган) шевалари намуналари» (1928). 11. «Ўзбек 
диалектологияси ва ўзбек адабий тили» (1933). 12. «Ўзбек тили грамматикасидан 
материаллар» (1935) ва бошқалар. 
Е.Д.Поливанов тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини, жамиятга алоқа воситаси 
сифатида хизмат қилишини алоҳида таъкидлайди. У қиёсий – тарихий тилшунослик 
тарафдори бўлиб, тадқиқотларида қиёсий – тарихий методдан унумли фойдаланади, 
тасвирий тадқиқот билан тарихий тадқиқотни бирга қўшиб олиб боради.
Е.Д.Поливановнинг, айниқса, фонология соҳасидаги хизматлари каттадир. У турли 
тиллар фонологик система-ларининг тарихини ўрганиш билан кўп шуғулланди. Фонологик 


60 
тадқиқотлар билан боғлиқ методларни япон, хитой, корейс, ўзбек, қорақалпоқ, тожик, 
грузин, абхаз, дунган ва бошқа тилларнинг товуш системаларини тасвирлаш учун қўллади.
Е.Д.Поливанов 1915-1916 йилларда фонеманинг факультатив (тенгдош ёки ўринбосар) 
ва комбинатор (маълум ўринларда келиши туфайли ҳосил бўладиган) вариантлари 
ўртасидаги ўзаро муносабатни, алоқани аниқлади. Яъни бир фонеманинг икки фонемага 
парчаланиш (дивергенция) ва икки фонеманинг ўзаро бир-бирига ўхшаб келиш ёки бир 
фонема бўлиб келиш (конвергенция) назариясини яратди. Фонетик ўзгариш қонунларидан 
бири сифатида у жарангли портловчи ундошларнинг сирғалувчи товушга айланишига 
интилиши кучли эканини қайд этди. 
Е.Д.Поливанов морфологияга оид ишларида морфемани икки турга – лексик (ўзак) ва 
формал (грамматик) турларга ажратди. Шунингдек, у фразеологиянинг лексикология ва 
грамматика билан алоқадор бўлган, аммо алоҳида соҳа бўлиши кераклигини таъкидлади. 
Е.Д.Поливанов ёзув назарияси ва тарихини ҳам ўрганиб, Ўрхун – Енисей ёзма 
ёдгорликларини тадқиқ қилди. У немис, фин, эстон, мўғўл, ёқут, хитой ва ўзбек тилларида 
шеър тузилиш қонуниятларини таҳлил қилди. Масалан, ўзбек тилидаги шеърнинг ўзига хос 
томонларидан бири унинг қадимги икки қутбли урғу билан боғланганлигида эканлигини 
кўрсатди. У тиллар орасидаги қариндошликни белгилашда фонетик ва морфологик 
қурилишлардаги ўхшашликка асосланиб, қиёсий – тарихий усулдан унумли фойдаланди. 
Е.Д.Поливанов жамоанинг шева хусусиятларини тасвирлашда математик статистика 
методидан фойдаланишни таклиф қилди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish