Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972. 


14 
2. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974. 
3. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории 
лингвистики. М., 1975. 
4. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. М., 1979. 
5. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968. 
Қадимги Хитой тилшунослиги 
 
Қадимги Хитой тилшунослигида ёзма манбалар алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Бизнинг 
кунларимизгача етиб келган Хитой ёзувининг энг қадимий ёзма ёдгорликлари эрамизгача 
бўлган XИИИ-XИ асрларга бориб тақалади. Ушбу ёзма ёдгорликлар ҳайвон (қўй) суяклари 
ва тошбақа қалқонлари бўлиб, уларда фол очиш жараёни ҳақида маълумот берилади. Бу 
қадимги «манбалар» Хитой тилшунослиги тарихида ва тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. 
Фикр юритилган даврлардаёқ Хитой иероглифи муайян сўз сифатида, сўзни англатувчи, 
ифодаловчи сифатида хизмат қилган. Яъни Хитой иероглифи логограмма ҳисобланган.
Хитой маданий тараққиётига ҳинд маданиятининг таъсири натижасида (яъни Хитойга 
Ҳиндистондан буддизмнинг кириб келиши сабабли) ҳинд тилшунослигининг таъсири билан 
Хитой тилшунослари она тилларининг фонетик - просодемик ҳодисаси – интонациянинг 
тўртта турини, кўринишини ишлаб чиқдилар. 
Хитой тилшунослари томонидан, айниқса, хань даврида (бизнинг эрамизгача бўлган 206 й 
– бизнинг эрамизнинг 220 й) лексикология, лексикография, иероглифика, фонетика, грам-
матика ва диалектология масалаларига катта эътибор берилган. 
Ушбу даврнинг энг буюк тилшуноси Сюй Шень «Элементлар ва мураккаб белгилар 
ҳақида» асари билан ёзув назариясининг асосларини яратди. Бу манба Хитой 
тилшунослигида шу кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. 
Хитой тилшунослиги, айниқса, XВИИ – XИX асрларда кенг қулоч ёйди. Бу даврларда 
тарихий фонетика, этимология ва синтаксисга (синтагмага) оид фактлар устида иш олиб 
борилди. Шунингдек, танқидий матншунослик тараққий қилди. 
Хитой тилшунослиги тараққиётига катта ҳисса қўшган ота бола Ван Нянь – Сунь (1744-
1832) ва Ван Инь-Чжи (1766-1834) Хитой грамматикасининг асосчилари сифатида тан 
олинади. 
Хитой тилшунослари сўз масаласида мустақил сўзларни ва ёрдамчи сўзларни 
фарқлаганлар. Мустақил сўзларни от, сифат ва феъл туркумига ажратганлар. 
Янги давр тилшунослигининг йирик вакили тадқиқотчи Чжан Бинь-Линь (1869-1936) 
бўлиб, у Хитой тилининг меьёрий ва тарихий фонетикаси, диалектологияси масалаларини 
ишлаб чиқди. Шунингдек, у фонетик ёзув лойиҳасини ҳам тузди. 
Умуман олганда, Хитой тилшунослигининг асосий йўналиши, айниқса, ўрта асрларда 
фонетика (ёки фонология) ҳисобланган. Хитой ёзуви-идеографик ёзув бўлиб, ҳар бир белги 
сўзга ёки ўзакка мувофиқ келади. Фонетик жиҳатдан эса ҳар бир белги бўғинга тўғри келади. 
Аслида амалий жиҳатдан барча ўзаклар бир бўғинлидир. 
XВИИ-XВИИИ асрларда Хитойда фан-тарихий фонетика катта муваффақиятларга 
эришди. Агар Хитойда тасвирий фонетика поэтика билан боғланган бўлса, тарихий фонетика 
қадимги матнларни шарҳлашда юзага келган айрим масалаларга жавоб бериш билан 
шуғулланди. 
Хитой тили тарихий фонетикасининг яратилиши Хитой классик тилшунослигининг қўлга 
киритган муҳим ютуғи ҳисобланади. Бу жаҳон тилшунослиги фанида дастлабки йўналиш 
сифатида бутунлай тарихийлик принципига асосланган бўлиб, ўз олдига бевосита кузатишда 
берилмаган тилнинг ўтмиш «шакли», ҳолати билан боғлиқ ҳодисаларни, фактларни тиклаш 
мақсадини қўяди. Айни жараённинг методларидан ва қўлга киритган натижалари
ютуқларидан ҳозирги кунларда ҳам фойдаланилмоқда. 


15 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish