1-МАВЗУ. “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ
ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.
Фаннинг мақсади ва вазифаси.
2.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномасидан
ўрин
олган
ижтимоий-иқтисодий
масалалар.
3.
Чекланган
ресурсларни
тақсимлашнинг
бозор
механизми.
4.
Бозор ва унинг вазифаси.
5.
Бозор билан боғлиқ бўлмаган фаолият, мулкка эгалик
қилиш – бозор алмашувининг асосий шарти.
1.Фаннинг мақсади ва вазифаси
Фаннинг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари шароитида
иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва
амалий
асосларини, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини
қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни
амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
“Microeconomics explains how and why these units make economic decisions.
For example, it explains how consumers make purchasing decisions and how their
choices are affected by changing prices and incomes. It also
explains how firms decide
how many workers to hire and how workers decide where to work and how much work
to do. Another Important concern of microeconomics is how economic units interact to
form larger units—Economys and industries”
1
.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши
билан жамиятда бозор
иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган
корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик
юритиш фаолиятини, уларнинг бозор
шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона
фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини
ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда
“Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта, чунки бу фан иқтисодиёт фанининг
таркибий қисми бўлиб, у корхоналар, фирмалар, бирлашмалар, уй хўжаликлари ва
бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг қуйи қисмида амал
қиладиган барча бозор субъектларининг фаолиятини кенг миқиёсда таҳлил этиш
асосида тегишли хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилиш имконини яратади.
Бозор субъектлари
деганда истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар (ҳар хил
мулкчиликка асосланган колрхоналар), ёлланма ишчилар, маблағ қўювчилар, ер
эгалари-умуман иқтисодиётни ишлашига ва ривожланишига таъсир кўрсата
1
Rubinfeld I., Daniel L. Microeconomics. - Copyright 2015, Macmillan Publishing Company, a division of
Macmillan, Inc. –P.-3.
оладиган ҳар шахс ва хўжалик субъекти тушинилади. Бу ерда давлат, хусусий ва
шу каби бошқа секторларнинг айрим корхоналари олиниб, улардаги даромадлар ва
харажатлар, ишчиларнинг сони ва
уларни иш билан таъминланиши, ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори, уларнинг баҳоси ва шу каби қатор бошқа
иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил этилади.
Бозор иқтисодиёти субъектлари фаолиятига бевосита таъсир этувчи талаб ва
таклиф, фойдалилик ва истеъмолчиларнинг бозодаги нархларга муносабати, ишлаб
чиқариш харажатлари ва маҳсулот баҳоси, рақобат шакллари, ишлаб чиқариш
омиллари ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари,
умумий мувозанат ва
давлатнинг бозорни бошқаришдаги роли ва шу каби қатор бошқа масалалар
ўрганилади.