Гулистон давлат университети ―кимё ўҚитиш методикаси‖



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/41
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#149066
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
kimyo oqitish metodikasi

Идентив ўқув мақсадлари: 
1. Органик бирикмаларнинг тузилиш назариясини ўқитиш методикасини 
изоҳлаб беради. 
2. Ўқувчиларга органик бирикмаларнинг синфлари ҳақида маълумот бериш 
кўникмасига эга бўлади. 
3. Гомолог ва гомологик қатор ҳақида маълумот бериш кўникмасига эга бўлади. 
4. Органик кимѐда изомерия тушунчаси ва унинг турларини ўқитиш 
методикасини ўзлаштиради. 
5. Органик бирикмаларда функционал гуруҳ ва унинг ролини ўқитиш 
методикасини ўзлаштиради 
А. М. Бутлеров яратган кимѐвий тузилиш назарияси ҳозирги замон 
кимѐсининг энг катта ютуқларидан биридир. 
Кимѐвий тузилиш назарияси билан ўқувчилар "Тўйинган углеводородлар" 
мавзусида танишадилар. Метан ўрганилади. "Метаннинг гомологик қатори" 
тушунчаси изоҳланади. Гомологларнинг номи ва формулалари одатдаги валентлик 
қоидасига мувофиқ келмаслигига ўқувчилар эътибори жалб этилади. Масалан, этан 
формуласида валентлик қоидасига кўра, углерод уч валентли бўлиб қолади. Лекин 
бу зиддият фақат сиртдан қаралганда шундай бўлиб туюлади. Бутлеров яратган 
кимѐвий тузилиш назарияси бу "зиддият"ни тамомила изоҳлаб беради. 


Бутлеров назариясининг асосий қоидалари келтирилади. Ҳар бир қоида 
фақат таърифланиб қолмасдан, балки конкрет мисолларда тушунтириб берилади. 
Метаннинг гомологик қаторидаги моддаларнинг (метан, этан, пропан ва бутан) 
формулаларидаги элементларнинг валентлиги чизиқчалари ѐрдами билан 
ифодаланади. "Молекулаларда атомларнинг бирикиш тартибини тасвирлайдиган 
кимѐвий формулалар структура формулалари деб аталиши" тўғрисида тушунча 
берилади. Кимѐвий тузилиш назариясига асосланибгина, Бутлеров тўйинган 
углеводородлар молекулаларида атомларнинг турли тартибда бирикиши 
мавжудлиги ҳақидаги хулосага келганлигига - изобутанни очганлиги, илгаридан 
маълум бўлган изомерия ҳолатларини изоҳланганлиги, органик модданинг 
олиниши мумкин бўлган изомерлари сонини олдиндан айтиб бера олганлигига ва 
олдин айтилган фикрларни тегишли тажрибалар ва ишлаб чиқариш амалиѐти билан 
тасдиқланганлигига ўқувчилар эътибори жалб этилади. 
Органик кимѐнинг тўйинган углеводородлардан кейинги материални 
ўрганиб чиқиш жараѐнида органик бирикмалар асосий синфларининг функционал 
группалари ва энг муҳим вакиллари билан танишиб чиқиш даврида кимѐвий 
тузилиш назариясининг асосий қоидалари аниқланади ва пухталанади. 
Ўқувчилар органик моддаларнинг характеристикаси билан танишганларида 
моддаларнинг хоссалари ҳақиқатан ҳам уларнинг молекулалари тузилишига 
боғлиқ эканлигига, Бутлеров назарияси ҳозирги замон органик кимѐсининг илмий 
асоси эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. 
Органик кимѐнинг муҳим тушунчалар ва назарияларни ўқитишда тажриба 
йўли асосида ўқитувчиларга қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилган: 
1. Анорганик кимѐ курси билан фанлараро боғлиқликни аниқлаш. 
2. Кимѐвий тузилиш назариясининг пайдо бўлиш тарихи. 
3. Органик моддаларни тузилиши тўғрисида Бутлеровнинг ғояларини очиб бериш 
ва уларнинг фазовий тузилиш назарияси билан боғлиқлигини ўрнатиш. 
4. Моддаларнинг хоссалари уларнинг тузилишига боғлиқ эканлигини кўрсатиш. 
5. Техник воситалар (модель тузиш, экран воситалари) дан кенг фойдаланиш. 
Органик кимѐнинг тушунчалари ҳозирги замон тузилиш назариясига 
асосланиб, бешта гуруҳга бўлинади: кимѐвий тузилиш тушунчаси, электрон ва 
стереокимѐ тушунчалари, юқори молекуляр кимѐ тушунчалари ва кимѐвий реакция 
қонуниятларининг тушунчалари. Анорганик кимѐ курсини ўрганишда ўқувчилар 
моддаларнинг хоссаларига уларнинг тузилиш таъсир этаѐтганлигини кўришмаган. 
Лекин, органик кимѐда бу тушунчалар асосий роль ўйнаѐтганлигини ўқитувчи 
кўрсатиб бериши керак. 
Ҳозирги замон тузилиш назарияси органик моддаларни алоҳида синфлар 
бўйича ўрганишга асос бўлиб қолган. Тўйинган, тўйинмаган углеводородлардан 
бошлаб, органик моддаларнинг элементар таркиби, кимѐвий тузилиши 
мураккаблашади. Шунингдек, электрон ва фазовий тузилиш ҳам ўзгаради. 
Масалан, тўйинган углеводород молекулалари учун σ- боғ ва

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish