Гулистон давлат университети ―кимё ўҚитиш методикаси‖


Инновация (инглизча innovation



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#149066
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
kimyo oqitish metodikasi

Инновация (инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгиликдир. 
Инновацион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва талаба 
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан 
интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади.
Интеракгив методлар-бу жамоа бўлиб фикрлаш, ўзаро ҳаракат қилмоқ деб 
юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг 
таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат 
педагог ва ўқувчи-талабаларнииг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга 
оширилади. 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, 
уларга қуйидагилар киради: 
- ўқувчи-талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, 
ижод этиш ва изланишга мажбур этиши;
- ўқувчи-талабаларни ўқув жараѐнида билимга бўлган қизиқишларининг 
доимий равишда бўлишини таъминлаши; 
- ўқувчи-талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ѐндошган ҳолда кучайтириши;
- педагог ва ўқувчи-талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятининг ташкил 
этилиши. 
Ҳар бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор, яъни 
ўқув жараѐнидаги педагогик технология - бу якка тартибдаги жараѐн бўлиб, у 
ўқувчи-талабанинг эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, 
олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган 
педагогик жараѐндир. 
Ўқитувчи ва ўқувчи-талабанинг мақсаддан натижага эришишида қандай 
технологияни танлашлари улар ихтиѐрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий 
мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган, бунда ўқувчи-талабаларнинг билим 
савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган технология танланади, 
масалан, натижага эришиш учун балки компьютер билан ишлаш лозимдир, балки 
фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиѐтлар, ахборот 
технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва ўқувчи-талабага боғлиқ. 
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни 
тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараѐнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда 
ўқитувчи бўлажак дарснинг технологик харитасини тузиб олиши керак, чунки 
дарснинг технологик харитаси ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаѐгган 
предмет, фаннинг хусусиятидан, ўқувчи-талабаларнинг имконияти ва эхтиѐжидан 
келиб чиққан ҳолда тузилади. Технологик хаританинг тузилиши ўқитувчини 
дарсни кенгайтирилган конспектини ѐзишдан халос этади, чунки бундай харитада 
дарс жараѐнининг барча қирралари ўз аксини топади. Бу эса ўқитишнинг 
самарадорлигини оширишга имкон яратади. 


Ўқитиш жараѐнида ўқувчи-талабаларларни мустақил, эркин фикрлашга, 
изланишга қизиқишларини кучайтириш амалиѐтда ўқув жараѐнида инновацион ва 
ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма-хилдир. Ўқув 
жараѐнини ташкил этиш учун ҳавола этиладиган технология ва интерактив 
методларни ҳар қайси ўқитувчи уларнинг умумий шаклини олган ҳолда 
ўзларининг дарс технологияларини яратишлари, берилган технология ва 
интерактив методларни тўлиқ ѐки уларнинг баъзи бир босқичлари, элементларини 
ишлатишлари мумкин. 
Қуйида ўқитиш жараѐнида қўллаш мумкин бўлган баъзи бир технологиялар 
ва уларни ўтказиш тартиби тўғрисида методик тавсиялар берилган: 
«Тармоқлар» методи - ўқувчи-талабани мантиқий фикрлаш, умумий фикр 
доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиѐтлардан фойдаланишни 
ўргатишга қаратилган. 
«3x4» технологияси - ўқувчи-талабаларни эркин фикрлаши, кенг доирада 
турли ғояларни бера олиши, таълим жараѐнида якка, кичик гуруҳ ҳолда таҳлил 
этиб, хулоса чиқара олиши, таъриф бера олишига қаратилган. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish