1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


Инновация (инновацион фаолият)



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Инновация (инновацион фаолият) пировард натижаси 
маҳсулот, хизмат, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш шакли, 
технологияларнинг янги турларини яратиш ёки мавжудларини 
такомиллаштиришдан иборат бўлган фаолият. Уинновацияларни 
яратиш, ўзлаштириш ва кенг жорий этиш жараёнларини ўз ичига 
олади.
67Латыпова М.М. Управление инновациями на горных предприятиях // Горный информационно-аналитический бюллетень. 
№ 3/2007. - http://www.gornaya-kniga.ru/periodic/914.


387 
Инновация 
жараёни 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
маҳсулот 
рақобатбардошлигини таъминлаш, бозорларда ўз мавқеига эга бўлиш 
ва уни ушлаб қолиш, унумдорликни, пировардида ҳам корхона, ҳам 
яхлит иқтисодиёт самарадорлигини оширишнинг асосий ва мажбурий 
шарти ҳисобланади. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда илмий 
адабиётларда инновациянинг мазмунига турлича ёндашувлар мавжуд.
“Ҳозирги вақтда икки хил нуқтаи-назар кенг тарқалган: 
биринчисида жорий этиладиган янгиликка янги маҳсулот, техника, 
технология, услуб ва ҳоказолар кўринишидаги ижодий жараён 
натижаси сифатида қаралса; иккинчисида янги унсурлар, неъматлар, 
ёндашувлар, принципларни ҳаракатдагилари билан бирга жорий 
этилиши сифатида қаралади. Жаҳон иқтисодий адабиётида 
“иновация” салоҳияти илмий-техник тараққиётнинг янги маҳсулотлар 
ва технологияларда ифода этиладиган реал жараёнга айланиши деб 
талқин этилади. 
Инновация тушунчаси ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида 
турлича мазмунни ифодалайди: 
1) иқтисодий инновациялар – техника, технология, меҳнатни 
ташкил этиш ва бошқарув соҳаларидаги фан ва илғор тажриба 
ютуқларидан фойдаланишга асосланган янгиликлар, шунингдек, бу 
янгиликларнинг қўлланиши. 
2) кадрларга оид инновациялар – ташкилот ходимлари, унинг 
иш фаолияти билан боғлиқ бўлган янгиликлар, кадрларнинг таркибий 
тузилманинг самарали амал қилиши вазифаларини ҳал қилиш 


388 
даражаси ва қобилиятини оширишга йўналтирилган кадрларга оид 
янгиликларни жорий этиш бўйича мақсадга мувофиқ фаолият. 
3) маданий инновациялар – маданиятни муайян типининг 
динамик ривожланишини, маданиятнинг янги шаклларининг 
яратилишини таъминловчи оригинал маданий маҳсулотларни 
шакллантириш механизми. 
4) ижтимоий инновациялар–жамият тараққиётининг олдинги 
босқичларида мавжуд бўлмаган, табиий тарзда вужудга келган ёки 
бошқарув субъектлари ташаббуси бўйича жорий этилган жамият 
ижтимоий ҳаётидаги ҳодисалар.  
Шу ўринда, фикримизча, “инновацияларни бошқариш” ва 
“инновацион бошқариш” тушунчаларининг ўзаро фарқланишига 
аниқлик киритиш муҳим услубий аҳамият касб этади. Чунки, кўп 
ҳолларда бу иккала тушунчани айнийлаштирилиб, маълум хатоликка 
йўл қўйилади. 
Энг аввало, инновацияларни бошқариш – бу инновацион жараён 
ёки фаолиятга нисбатан бошқарувнинг асосий функциялари – ташкил 
этиш, меъёрлаштириш, режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат 
қилиш ва тартибга солиш таомилларини татбиқ этиш ҳисобланади.
Инновацион бошқариш эса – бу бошқарувнинг мазмун ва сифат 
жиҳатидан маълум бир даражасини, бошқарув фаолиятининг ўзига 
хос тавсифини англатади. Яъни, бу ўринда анъанавий ҳисобланиб 
келган бошқарув усул ва воситалари, тамойиллари, ички хусусият ва 
белгилари, мезонлари, шарт-шароитлари ёки муҳити таркибига 
эндиликда янгича тавсиф касб этувчи билимлар, технологиялар, усул 
ва воситалар, ёндашувлар киритилади. Таъкидлаш муҳимки, доимо 


389 
ҳам инновацион бошқарув анъанавий бошқарувни умуман инкор 
этади ёки тўлиқ алмаштиради, деб бўлмайди. Бу ўринда инновацион 
бошқарув унинг тизимидаги муайян бир элементни сифат жиҳатидан 
ўзгартиришдан тортиб то бутунлай янги бошқарув тизимини 
қўллашгача бўлган кенг диапазонни намоён этади. Умумий ҳолда, 
“инновацияларни 
бошқариш” 
ва 
“инновацион 
бошқариш” 
тушунчаларининг ўзаро фарқланишини шартли чизма кўринишида 
ифодалаш мумкин (16.1-расм). 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish