-ритмни доира буйлаб ўзатиш. Гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси бир-бирининг
ортидан доира буйлаб берилган ритмни чапак чалиб такрорлайдилар.
- харакатни доира буйлаб ўзатиш. Гуруҳ аъзоларидан бири тасаввуридаги
предмет билан шундай харакат бажара бошлайдики, бу
харакатни кейинги
иштирокчи давом эттира олиши керак. Кейинги иштирокчи ҳам тасвирланган
предмет билан боглик бошка бирон харакатни бажариши ва бу предмет доира
буйлаб турли харакатлар билан айланиб чикиши лозим.
- ойна. Гуруҳ аъзолари жуфт-жуфт бўлиб ажраладилар ва навбатма-навбат ўз
шерикларининг харакатини такрорлайдилар.
Машқларнинг яна бир тури асосан таранг ҳолатни олиб ташлашга
мулжалланган бўлиб, оддий харакатлардан ташкил топган. Масалан; «Мен сувда
юриб кетаяапман», «Ишдан кайтяпман», «Гуруҳдаги машғулотга кетяпман» вхк.
Бу туркумга «Учинчиси ортикча» типидаги машқлар ҳам таалукли бўлиб,
улардан турли харакатли уйинлар сифатида фойдаланиш мумкин.
Кейинги турдаги машқлар
гуруҳ аъзолари ўртасидаги эмоционал масофани
кискартиришга,
ҳамкорликда ишлашга, ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга
йуналтирилгандир. Бунда бевосита алокани назарда
тутувчи фазовий масофани
камайтирувчи машқлардан фойдаланилади; жуфт-жуфт бўлиб тор куприкда
ажралиш, стулга утириш, бошка одам билан машгул булиш, хафа бўлган одамни
тинчлантириш, даврв буйлаб сезгилари, хис-туйғуларини ўзатиш. Охирги
машқда гуруҳнинг барча аъзолари кўзларини юмиб, доира бўлиб утирадилар.
Аъзолардан бири кулини сал текизиш оркали кандайдир сезгини ёнидаги
шеригига утказади. Шериги эса ўз навбатида ёнидаги шеригига худди шу хисни
мазмунини ўзгартирмай факат ўз усули ёрдамида ўтказиши лозим.
Бир хис
(сезги) турли харакатлар, кулнинг сал тегиши ёрдамида ифодаланади, даврв
буйлаб айланади, Бу турдаги машқлар мижоздаги хавфсираш хиссини
йукотишга, ўзаро ишончб
бир-бирини хиссий тушуниш, кабул килишга ёрдам
беради.
Яна катор машқлардан ҳам фойдаланиладики, улар оркали киши
бошкаларнинг нутксиз ифодалаган ҳолатини, феъл-атворини тушуниши, ўз хис-
туйғулари ва фикрларини ҳам нутксиз ифодалаш малакасини шакллантиришга
каратилади. Яъни кул харакатлари ёрдамида шериги билан бирор нарсага
келишиб олиш (калин ойна оркали сўзлашув); кандайдир ҳолат ёки хис-
туйғуларни
тасвирлаш Хурсандчилик, хафачилик, аччикланиш, гижиниш,
ачиниш, ҳамдардлик билдириш ва бошкалар. Ўзи ёки бошка бировнинг
психологик сифатларини тасвирлаш (мен хозир кандайман, мен кандай булишни
истардим, атрофимдагиларга кандай куринаман); бошка одамнинг нутксиз
муомаласи,
фикрлари, хис-туйғуларини тушуниш, гуруҳ эътиборини ўзига
тортиш ва бошкалар.
Юкорида санаб утилган ҳамма машқлар тайёргарлик кисмида утказилади,
вахоланки бу машқлар коррекциялашнинг охирги боскичларида ўтказиш мухим
сермазмун вазифани бажариши мумкин. Ишнинг дастлабки тайёргарлик даврида
тайёргарлик кисмига машғулотнинг ярмидан куп вактини, баъзан эса ҳамма
вактни ажратиш мумкин. Чунки бу кисмда хавотирланиш, зурикиш, мижознинг
ўзини эркин тутолмаслиги, алока урнатишдаги куркув кабилар урганилмаган
шароитда кучаяди, ва айнан шунинг учун бундай
куринишларни бартараф
этишга ёрдам берувчи машқлар ўтказиш зарур бўлади. Бундай холларда гуруҳ
аъзоларида кандай кечинмалар бўлганини мухокама килишга кам вакт
ажратилиб, энг умумий кечинмалар билангина чекланиб колинади. Машқларни
танлаш ва давомийлиги гуруҳнинг умумий ҳолатига, ривожланишига,максад ва
вазифаларига кура аникланади.
Баъзи холларда психогимнастиканинг биринчи машғулотлари бошлангич
кисм машқларидан иборат булиши мумкин. Шунинг учун бу боскичда хаддан
зиёд мураккаб пантомимик вазифалар бермаслик ва машқларни изохлашга
берилиб кетмаслик керак. Бундай шароитда гуруҳга диккатни машқ килувчи,
нутксиз таъсиротларни тушуниш
куникмасини ривожлантирувчи, ўзаро
эмоционал масофани кичрайтирувчи умумий машқлар тавсия килиш самарали
натижа беради. Кейинги боскичларда пантомимик вазифаларнинг салмоги
ортади.