Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


менга: Эй Анас, кўзингни сажда қиладиган жойингга қарат”, деганлар”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

менга: Эй Анас, кўзингни сажда қиладиган жойингга қарат”, деганлар” (Байҳақий ривоят 
қилган). 
Ибодат чоғида сажда ўрнига қараш, кўзнинг ундан нарига ўтиб кетмаслиги хушуъга, 
камтарликка яқиндир. Агар ѐнга, олдинга назар ташланса, хаѐл бўлинади. 
Фиқҳ китобларида келтирилишича, қиѐмда турганда саждагоҳга, рукуъда оѐқлар орасига, сажда 
пайтида бурун учига, ташаҳҳудда ўтирганда кўкракка қараш мустаҳабдир
155

152
Манба: Абул Ало Муборакфурий, “Туҳфатул аҳвазий”. 
153
Ҳоким “Мустадрак”да, Байҳақий “Ас-сунанул кубро”да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ. 
154
Ҳоким “Мустадрак”да саҳиҳ санад билан ривоят қилган. 
155
Абу Ҳанифа, Шофеий, Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳим мазҳабида намозхон сажда ўрнига қараб 
туриши мустаҳаб саналади. Бироқ Молик ибн Анасга кўра, намозда қибла тарафга қаралади (Манба: Абулҳасан 
Муборакфурий, “Миръотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ”). 


77 
ِْيرَػبُّزلا ِنْب ِىَّللا ِدْبَع ْنَع
ُللا َيِضَر
ُىْهَع
ُىَّفَك َعَضَس ِدُّمََِّتلا ِفِ َدَعَػق اَذِإ َف َك َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ِىَّللا َؿوُسَر َّفَأ
ْسُهْلا ِوِذِخَف ىَلَع ىَرْسُهْلا
َل ِةَب َّبَّسل ِب َر َشَأَس ىَر
ُىَتَر َشِإ ُوُرَصَب ُزِس َُي
.
َر َس
ُوا 
َّهلا
َس
ِئ 
ُّي 
َس َأ
َْحْ
ُد 
ْػهَػبْلاَس
ُّيِوَم
َس
َس َه
ُد ُو
َص
ِح
ٌحه
.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам ташаҳҳудда ўтирганларида чап қўлларини чап тиззаларига қўярдилар, кўрсаткич 
бармоқлари билан ишора қилардилар, нигоҳлари ишораларидан ўтиб кетмасди (Насоий, Аҳмад, 
Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ). 
Намозхон қаъдада ўтирганида нигоҳи кўрсаткич бармоғидан нарига ўтиб кетмаслиги 
суннатдир. Киши ташаҳҳудда ишораи саббоба қилиш билан тавҳидни, ихлосни ният қилади. Ҳанафий 
мазҳаби уламоларидан бўлмиш Ҳалвонийга кўра, “Лаа илааҳа иллаллоҳу” деганда кўрсаткич 
бармоқни кўтариб ишора қилинади, “иллаллоҳ”да туширилади. Бунда бармоқни кўтариш инкор этиш, 
тушириш тасдиқлаш маъносини билдиради. Ибн Раслон айтишича, бу билан Аллоҳнинг яккаю 
ягоналиги банда эътиқодида, сўзида, ҳаракатида жамланади
156

Гоҳида киши кўзини юмиб намоз ўқиса, хушуъ кучайгандек, очса, намоздан чалғигандек 
бўлади. Ваҳоланки, кўзни очиб намоз ўқиш суннатдир. Кўзни юмиш эса, кишини ана шу суннат 
савобидан маҳрум этади. Шунинг учун уламолар намозда кўзни юмишни макруҳ санашган. Лекин бир 
гуруҳ уламолар бунга рухсат беришган. Масалан, кўзни очиб туриш хушуъга тўсқинлик қилса, қибла 
тарафда хаѐлни чалғитувчи нарсалар бўлса, кўзни юмиб намоз ўқишнинг ҳечқиси йўқ. Аммо кўзни 
очиш хушуъга халал бермаса, шуниси афзал. Чунки бу суннатга мувофиқдир
157


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish