Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


ми доирасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   226
Bog'liq
pravo uz

ми доирасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги 
ҳамкорлик қилиш учун катта аҳамиятга эга. Бу масала, шуниси билан 
ҳам ўзига хоски, мазкур муаммонинг кўп қиррали жиҳатлари халқаро ҳуқуқ 
ва давлат ички (миллий) ҳуқуқининг ўзаро кесишган жойида жойлашган ҳамда 
ҳуқуқнинг турли соҳаларини ҳам ўзига тортади.
БМТ тизимида умум эътироф этилган инсон ҳуқуқларини амалга ошириш 
ва халқаро ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи бўлинмаларнинг тармоқлашиб 
кетган тузилмаси шаклланган ва фаолият кўрсатмоқда.
Умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларни 
ҳимоя қилиш бўйича БМТ тизимидаги орган ва ташкилотларнинг вазифа-
лари ҳамда ваколатларига қуйидагилар киради:
биринчидан, инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро­ҳуқуқий ҳужжатларни 
ишлаб чиқиш;
1 Саблин Д. А. Права человека: Учебное пособие. — Оренбург: ОГУ, 2004. — С. 152–154.


109
иккинчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлар қабул қилган мажбурият­
ларини амалиётда қўллаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш;
учинчидан, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат хиз-
матини кўрсатиш ва ахборот етказиш.
Инсон ҳуқуқларига тааллуқли масалалар билан у ёки бу тарзда БМТ тизими-
даги барча, унинг уставида кўзда тутилган ва ёрдамчи органлари шуғулланади.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи алоҳида органларини 
батафсил кўриб чиқамиз.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро механизми қуйидагиларни ўз ичи-
га олади.
• БМТнинг Низомида кўрсатиб ўтилган органлар;
• БМТнинг конвенциявий органлари;
• махсус процедуралар;
• БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари;
БМТнинг Низомида кўзда тутилган органларига:
• БМТ Бош Ассамблеяси;
• Хавфсизлик Кенгаши;
• Бош Ассамблеянинг Гуманитар ва ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи 
Учинчи қўмитаси;
• Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш;
• БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини киритиш мумкин.
БМТ Уставининг 13­моддасига мувофиқ Бош Ассамблеянинг асосий функция­
ларидан бири “иқтисодий, ижтимоий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш 
соҳасида халқаро ҳамкорликка ва ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар 
инсон ҳуқуқларини амалга оширишга ёрдам бериш” дан иборатдир. Бош Ассам-
блея инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларнинг катта қисмини гумани-
тар ва ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи Учинчи қўмита томонидан 
кўриб чиқиши учун беради.
Бош Ассамблея ваколатлари “ratione vateriae”, яъни деярли чекланмаган-
дир. БМТ Уставининг 10­моддасига мувофиқ, Бош Ассамблеянинг ваколатига 
“мазкур Устав доирасида ҳар қандай масала ёки ишни муҳокама қилиш” ва бу 
борада аъзо давлатларга таклифлар бериш киради.
Ҳуқуқий жиҳатдан Бош Ассамблея томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида 
ва бошқа соҳаларда қабул қилинадиган тавсияномалар БМТ Низомига биноан 
Ташкилонинг аъзо­давлатлари учун юридик мажбурий ҳисобланмайди. Яна 
шуни ҳам қайд этиш керакки, Бош Ассамблея резолюциялари, БМТ Низоми-
нинг 55­ ва 56­моддаларига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан 
ҳамкорлик қилишда аъзо­давлатларнинг умумий мажбуриятларини ҳисобга 
олган ҳолда катта нуфузга эга. Бош Ассамблея тавсияномаларининг таъсири, 
айниқса, агар бу тавсиянома бир овоз билан консенсус асосида ёки “қарши” 
овозсиз қабул қилинса, таъсирчан бўлади. Бош Ассамблеянинг резолюцияла-
ри, барча давлатлар учун мажбурий бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро 
ҳуқуқнинг муайян принциплари ва нормалари мавжуд эканлигидан гувоҳлик 


110
беради. БМТ фаолиятини бошлагандан, буён 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон декларацияси эълон қилинганлиги тўғрисидаги резолюцияни ҳам 
қўшган ҳолда кўплаб резолюция лар қабул қилган.
Бош Ассамблеянинг резолюциялари шунингдек, эркаклар ва аёлларнинг 
тенглигига, айниқса сиёсий ҳуқуқларда, касаба уюшмалар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишда ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш масалаларига тааллуқлидир. Охир-
ги икки масала Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) нинг ваколатига тааллуқли 
ҳисобланиб, Бош Ассамблея БМТнинг ихтисослашган ташкилотининг илти-
мосига кўра ва у билан ҳамкорликда кўриб чиққан.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўз функцияларини амалга ошириш учун Бош 
Ассамблея БМТ Уставининг 22­моддасига мувофиқ заруриятга қараб, турли 
ёрдамчи органлар тузиши мумкин. Улардан айримлари ad hoc шаклида тузи-
лади, бошқалари эса ўз хусусиятига қараб доимий равишда тузилади ёки узоқ 
муддат фаолият кўрсатади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish