107
топади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Европа суди қарорлари маж-
бурий характерга эга бўлса, ЮНЕСКОнинг Ижроия Кенгашининг Конвенция
ва тавсиялар қўмитаси қарорлари тавсиявий характерга эга ва бу қарорлар ҳам
Ижроия Кенгашини томонидан маъқулланиши талаб этилади.
Универсал халқаро ташкилотлар ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича
БМТ ва унинг органлари алоҳида ўрин эгаллайди. БМТ Бош Ассамблеяси бир неча
маротаба бу борада резолюциялар қабул қилган, унинг роли Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларациясини қабул қилишда, 1966 йилда инсон ҳуқуқлари
бўйича пактларни ишлаб чиқишда айниқса, муҳим аҳамият касб этди. Қайд
этиш лозимки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шахсий ҳаётни муҳофаза
қилиш масаласи Бош Ассамблеянинг Гуманитар масалалар бўйича резолюция
лар лойиҳасини тайёрловчи Учинчи қўмитаси ваколатига киради. БМТнинг
Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича кенгаши ҳам, инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида қарорлар қабул қилади.
БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уларни ҳар бир ижтимоий
соҳада қўллаб қувватлашни амалга оширувчи ихтисослашган муассасала-
ри (ХМТ, ЮНИСЕФ, ХССТ, ЮНЕСКО) нинг фаолияти ва ҳужжатларини
алоҳида таъкидлаш лозим.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартларни тасдиқловчи
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган минтақавий ташкилот ЕХҲТни ҳам
алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. ЕХҲТ ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир дав-
лат “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ
ўз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тизимларини эркин танлаши
ва ривожлантириш ҳуқуқига эга... ҳамда улар қабул қилган қонунлар, маъму-
рий қоидалар ва сиёсати, уларнинг халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларига
мувофиқ келиши керак”.
Ниҳоят, ЕХҲКининг 1991 йилги Инсонийлик мезонлари бўйича Москва
конференцияси ҳужжатида қуйидагилар тўғридан тўғри кўрсатиб қўйилган:
“инсон ҳуқуқ, асосий эркинликлар, демократия, қонун устуворлигига тааллуқли
масалалар халқаро хусусият касб этади... ва бу хос бўлган давлатлар учун,
уларнинг фақатгина ички ишлари бўлиб қолмайди”. Шундай қилиб, инсон
ҳуқуқларини ҳалқаро ҳимоя қилиш институти легаллаштирилди.
Инсон ҳуқуқларини халқаро давлат ички ҳимоя қилиш функцияси қуйидаги
лар чекланади: инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартлар халқаро дара-
жада ишлаб чиқилади ва уларга риоя этилиши устидан назорат органлари
фаолият кўрсатади, миллий даражада эса, давлат ўзининг қонунчилигини
халқаро стандартларга мувофиқ келтиради ва уларни бажарилишини кафолат
лайди.
1965 йилда БМТнинг Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш
тўғрисидаги конвенциясини қабул қилинишидан бошлаб,
халқаро назорат
Do'stlaringiz bilan baham: