107
1-расм. Агрономик тадқиқот турлари.
Улардан асосийси дала тажрибасидир. Дала тажрибаси қидириш
тадқиқотларининг якуни ҳисобланади. У
экинларга ишлов беришдаги
янги усул ёки технологияга агротехник ёки иқтисодий сон жиҳатдан
баҳолашга имкон беради.
Агрономик илм табиат ва жамият ривожланиши қонуниятларини
очиб берувчи диалектик материализм методи билан умумий билиш
методига таянади. Бу илм кузатиш ва экспериментга (тажрибага)
таянади.
Кузатиш
– бу ходиса ривожини тадқиқотчини қизиқтирадиган
томонларини сонли ва сифат жиҳатдан қайд қилишдан иборат.
Эксперимент
– бу тадқиқотчи ходисаларга сунъий тарзда таъсир
этган ҳолда, шароитларни ҳодиса моҳиятини яхшироқ аниқлаб олишга,
предмет ва ходисалар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни, уларнинг
келиб чиқиш сабабларини яхшироқ ўрганишга ёрдам беради.
Бунда таққосланадиган вариантларга
контрол ёки стандарт
дейилади. Тажриба ва контрол (назорат) вариантлар йиғиндиси
эксперимент схемасини ташкил этади.
Лабораторияли эксперимент
– лаборатория шароитларида
ўтказилиб, бунда таъсир этувчи ёки ўзаро таъсир этувчи омилларнинг
тадқиқот объектига таъсири аниқланади.
Вегетацион эксперимент
– назорат шароитларида (вегетацион
уйларда, теплицаларда оранжерияларда, климатик камера ва бошқа
иншоотларда) тажриба вариантлар ўртасидаги фарқларни
белгилашга,
ўрганилаётган таъсир ва ўзаро таъсирларнинг ҳосилдорликка таъсири
ва унинг сифат кўрсаткичлари ўрганилади.
Лизиметрик қишлоқ хўжалик эксперименти
– ўсимликлар
ҳаёт фаолиятини тадқиқот қилиш, махсус лизиметрларда тупроқ
жараёнларининг ўсимликнинг ривожланиш динамикасини ўрганиш,
натижада табиий шароитларда ўсимликнинг шикастланиши ва намлик
баланси ва озуқа маҳсулотларининг таъсирини ҳисобга олишга имкон
беради. У далада ўтказилади. Тажриба майдони ҳамма томондан
ажратиб қўйилади (атрофдаги тупроқ ва тупроқ ости юзалардан). Бу
эксперимент
деҳқончиликда,
мелиорация,
тупроқшунослик,
агрометеорология,
физиология, агрохимия ва селекция соҳасида
ишлатилиб, сув балансининг экинларга таъсир этиши, озуқаларнинг
ювилиб кетиш-кетмаслиги, уларнинг ҳар хил климатик шароитларда
экинга таъсир кўрсатиш
даражаси, табиий шароитларда озуқа
махсулотларининг атмосфера ёғиши ва суғориш суви таъсир остида
108
ҳаракатланиши, транспирацион коэффициентларни аниқлаш ишлари
билан боғлиқдир.
Замонавий агрономия ва агроинженерияда тадқиқотларни
режалаштиришнинг ва тўпланган (тажрибада) ахборотларга ишлов
беришнинг с т а т и с т и к усуллар муҳим аҳамиятга эга.
Экспериментал
ишлар
тадқиқотчига
керакли
миқдорда
ахборотлар тўплашга имкон бериши билан муаммонинг ўз-ўзидан
ечилишига ёрдам
бера олмайди, албатта. Тадқиқотчининг навбатдаги
вазифаси, тўпланган билимларни ягона тизимга солиш, мавжуд
муаммони ечишда йўриқ бўлиб хизмат қилишга қодир бўлган и ш ч и
г и п о т е з а ни асослашдир.
Олинган натижалар, аксинча ишчи
гипотезани йўққа чиқариши ҳам мумкин. Бу фақат тадқиқот
натижаларини таҳлил қилиш асосида амалга ошиши мумкин.
Ишчи гипотезаси ва назария ўртасида муҳим фарқ бор. Билим
тўпланган сари асосий гипотеза тасдиқланмаслиги ва тадқиқотдан
соқит қилиниши мумкин.
Назария эса, аксинча илм ривожланган сари аниқлик киритилиб
ёки чекланиб боради, аммо у ўзининг бош ҳолатини ва у ёки бу
даражада абсолют ҳақиқат гавҳари даражасига кириб боради.
Мақсадга мувофиқлик ва оптималлик, тажрибанинг ҳаққо-
нийлиги–булар тадқиқотдаги асосий талаблардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: